Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:32

Самарқандда ўз боласини пичоқлаган аёл ҳибсга олинди


16 июл куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи 23 ёшли Зуҳра ўз ўғли 4 ёшли Беҳрузни пичоқлагани учун ҳибсга олинди.

Воқеа жорий ҳафтанинг душанба куни Зуҳранинг ўз уйида содир бўлган. Зуҳра Беҳрузга тўрт марта пичоқ санчган ва бола шифохонага ётқизилгач, у ҳибсга олинган.

Буни Тойлоқ туман Ички ишлар бўлими ходимлари Озодликка тасдиқлади.

Қонга беланиб ётган Беҳрузни қўшни аёл кўриб қолиб, шифохонага етказган.

Беҳруз ҳозирда Тойлоқ туман марказий шифохонасининг хирургия бўлимида сақланмоқда.

Хирургия бўлимининг шифокорларидан бири, исмини ошкор қилмаётганимиз манбага кўра, Беҳрузга тўрт марта пичоқ урилган бўлиб, бунинг натижасида боланинг ўпкаси тешилган ва танасига турли кўринишдаги оғир жароҳатлар етказилган.

Мазкур воқеа бўйича Тойлоқ туман прокуратурасида жиноий иш қўзғатилган.

Озодликка маълум бўлишича, 1989 йилда туғилган тойлоқлиқ Зуҳранинг ўз боласига суиқасд қилишига икки хил тахмин сабаб тарзида келтирилмоқда.

Зуҳра эри билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида боласини пичоқлаган бўлиши мумкинлиги биринчи сабаб тарзида келтирилмоқда.

Тойлоқ туман прокуратураси ходимлари Зуҳранинг руҳий хаста бўлиши мумкин деган тахминни ҳам ўрганмоқда.

Ҳозирда 23 ёшли Зуҳра эҳтиёт чораси сифатида Тойлоқ туман Ички ишлар бўлими ҳибсхонасида ушлаб турилибди.

Тойлоқ туман прокуратурасидан олинган маълумотга кўра, агар Зуҳранинг эри боласининг пичоқланиши бўйича судга даъво қилмаса, Зуҳра 3 йилга озодликдан маҳрум қилиниши акс ҳолда унга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG