Freedom House ташкилотининг жаҳонда сўз ва матбуот эркинлигига доир янги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон яна матбуот эркинлиги энг ёмон бўлган саккиз давлат - Беларус, Куба, Экваториал Гвинея, Эритрея, Эрон, Шимолий Корея ва Туркманистон қаторидан жой олди.
Ташкилотнинг Матбут эркинлиги бўйича лойиҳаси директори Карин Карлекар хоним чоршанба куни Вашингтондаги Newseum журналистлар музейида ҳисоботни тақдим қилар экан бир неча йилдан буён “ёмонларнинг ёмони” қаторида мустаҳкам ўрнашган саккиз давлат, жумладан, Ўзбекистонда мустақил матбуот деярли йўқлигини таъкидлади.
- Бу мамлакатларда фуқароларнинг эркин ахборот олиш имконлари ўта чекланган ва матбуот, асосан, у ердаги режимларнинг манфаатига хизмат қилади, мустақил ва ҳукуматга танқидий қарашда бўлган журналистлар қамоққа ташланади, деди Карин Карлекар.
Ҳозирда ўзбек қамоқхоналарида ўнга яқин журналист ва ҳуқуқ фаоли қамоқ жазосини ўтамоқда.
197 мамлакатдаги матбуотнинг аҳволи таҳлил қилинган Freedom House ҳисоботига кўра, дунё аҳолисининг 14 фоизи матбуот эркин бўлган мамлакатларда яшайди.
Ер шари аҳолисининг сал кам ярми эркин матбуотдан маҳрум қолмоқда. Ташкилот ҳисоботида қайд қилинишича, дунёдаги 63 мамлакатда матбуот эркин, 70 мамлакатда қисман эркин, 64 мамлакатда эса матбуот эркин эмас.
Бу рақамлар Freedom House ташкилотининг 2011 йил бўйича ҳисоботи билан солиштирилса, матбуоти эркин мамлакатлар сони дунёда 3тага камайганини кўриш мумкин.
Журналистлар учун ёпиқ мамлакат
Ҳозирда кўпчилик ўзбекистонлик мустақил журналистлар мамлакатда чиқиб кетишга мажбур бўлган. Ҳукумат чет эллик журналистларнинг мамлакатга киришини чеклаб келади.
Ўтган йил Ўзбекистон ҳукумати камида икки хорижлик журналистни мамлакатга киритмай, ҳеч қандай сабаб келтирмасдан Тошкент аэропортидан ортга қайтариб юборди.
Булар Би-би-си журналисти Наталя Антелава ва Россияда чиқадиган “Новая газета”нинг фотомухбири Виктория Ивлевалардир.
2012 йилнинг март ойида журналист Виктор Кримзалов тухмат айблови билан судга тортилди.
Апрел ойида яна бир русийзабон журналист Елена Бондар "миллий, ирқий ва диний адоват қўзғаш"да айбдор деб топилиб, маҳкама тарафидан 3700 АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортилди.
Ўтган йил январ ойида руҳий шифохонадан чиқарилганидан кўп ўтмай ғойиб бўлган жиззахлик мустақил журналист, Ўзбекистон президентининг жияни Жамшид Каримовнинг тақдири ҳануз мавҳум бўлиб қолмоқда.