Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 07:31

Spentex Toshkent To’ytepa мулки кимошди савдоси барбод бўлди


Ҳиндистонга қарашли Spentex Industries ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлган Spentex Toshkent To’ytepa мулки кимошди савдоси инвесторлар тарафидан қизиқиш бўлмагани боис барбод бўлган.

Spentex Toshkent To’ytepa корхонаси кредиторларининг ўтган ойги мажлиси протоколи ҳамда Тошкент вилоят судининг қарори асосида ширкатнинг мол-мулки 17 июн куни кимошди савдосига чиқарилиши керак эди.

Ширкат жойлашган объектнинг бошланғич нархи 142,92 миллиард сўм (қарийб 70 миллион АҚШ доллари) қилиб белгиланганди.

Аммо, ҳеч бир инвестор тарафаидан бунга қизиқиш бўлмаган.

Эслатамиз Ҳиндистон сармояси асосида ташкил этилган корхона 28 май куни Тошкент вилояти хўжалик суди томонидан банкрот, деб эълон қилинган эди.

Суд қарорига кўра, тўлалигигча Ҳиндистон сармоясига ташкил этилган ширкат ўз зиммасига олган молиявий мажбуриятларни тўлиқ бажармаган.

Spentex Industries бошқаруви раиси Макунд Чудҳари Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистонда бизнес муҳити абгор эканини айтган.

- Муаммо бу ерда ҳукуматнинг ўзи. Жуда коррупциялашган тизим мавжуд у ерда. Бундан ташқари, сармоядорларни ҳимоя қиладиган қонунчилик ҳам йўқ, ҳукумат доим ўз фойдасига қонунларни ўзгартириб туради. Хуллас, бизнесингизни тортиб олиш учун хоҳлаган нарсани қилишади. Ўзбекистонда беш йилдан ортиқ ишлаб бўлмайди. Беш йил бўлдими, улар муаммо яртиб, ширкатни тортиб олишади, - дейди Макунд Чудҳари.

Spentex Toshkent Toytepa етти йил аввал Жанубий Кореянинг Kabool textiles корхонаси ўрнида тўлалигача ҳинд сармоядорлари ҳисобидан ташкил қилинган эди.

Жанубий Кореяга қарашли Kabool textiles корхонаси ҳам 2006 йилда банкрот, деб эълон қилинган. Корхона активлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан тортиб олинган ва Ҳиндистоннинг Spentex Industries Ltd. ширкатига 81 миллион АҚШ долларига сотилган эди. Корхонанинг касодга учраши натижасида тўрт ярим минг ўзбекистонлик ишсиз қолган.
XS
SM
MD
LG