Суратини кўриб турганингиз ўзбекистонлик йигит – Шавкат Муҳаммад. У Украина Қуролли Кучларига ёрдам бериш учун тузилган Кўнгиллилар батальонларидан бирида хизмат қилмоқда. Шавкат Муҳаммадни Украина шарқидаги жорий вазиятни тушуниш учун, қолаверса, унинг ўзини тушуниш учун OzodNazarга таклиф қилдик.
Вазият эса, оғир.
Украина расмийлари Россия жўнатган гуманитар конвойни мамлакат ҳудудига киритмайди. Бу ҳақда Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши расмий вакили Андрей Лисенко 12 август куни баёнот берди.
Лисенкога кўра, юкнинг Украина ҳудудига киритилиши учун у Халқаро Қизил Хоч ташкилоти сертификациясини олган бўлуви шарт.
Москвадан Украинага қараб 280та юк машинасида гуманитар ёрдам 12 август куни эрталаб йўлга чиққан эди.
Россия расмийларига кўра, гуманитар ёрдам озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий дорилар ва ускуналар, кўрпа-тўшак, электр ишлаб чиқарадиган кичик ҳажмдаги генераторлардан иборат.
11 август куни Кремл Россия Президенти Владимир Путин Европа комиссияси Президенти Хосе Мануэл Бароззога Москва Қизил Хоч кузатувида Украинага ёрдам юклари жўнатаётганини маълум қилганини билдирган эди.
Шавкат Муҳаммаднинг фикрича, Украина шарқида уруш оловини ёққан Россиядан ёрдам қабул қилишнинг ўзи кулгилидир...
Шавкат Муҳаммаднинг OzodNazarини тингланг: