Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:02

Фарғонада врач ва аптекачилар “... еган ҳайвонлар”га тенглаштирилди


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев маҳаллий тиббиёт мулозимларига аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарзини рағбатлантиришга ва одамларга очиқчасига "кечаси бўкиб ош емасдан, чўчқадай ароқ ичмасликни" тавсия қилишни буюрди.

sharh.uz сайти 20 июль куни хабар қилишича: “Фарғонада вилоят ҳокими Ш. Ғаниев раислигида дорихоналар, улгуржи дорихоналар, соғлиқни сақлаш, солиқ, дори дармон акциядорлик жамияти, хусусий клиника ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди”.

Фарғона вилоят “Дори-дармон” акциядорлик жамияти раҳбарияти вакилининг Озодликка айтишича, ўтган ойда вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишни Шуҳрат Ғаниев олиб борган.​

Ғаниев жаноблари вилоятда дори-дармон ишлаб чиқариш оқсаётгани учун, уч одамнинг захарланганидан бехабар қолаётгани учун мулозимларни жавобгарликка тортиш билан огоҳлантирди.

Вилоят ҳокими соғлиқни сақлаш бошқармаси ва санэпидэмстанция ҳокимликдан 6 миллион сўм пул сўраганини кескин танқид қилиб, бугунги кунда ҳокимлик йўллар таъмири, сув таъминоти ва таълим билан бандлигини айтди.

Афтидан буларнинг барчаси вилоят ҳокимининг эҳтимол ўринли кўрсатмалари ва танқидларидир. Бироқ барча гап бу кўрсатма ва танқидларнинг қай тарзда билдирилганидадир, дейди мажлис аудиоёзувини Озодликка юборган мобил мухбиримиз.

“Манга қолса, ҳаммангнинг каллангни сапчадай узиб ташлайман!”

Ушбу аудиоёзувда вилоят даражасидаги амалдорнинг шу ва бошқа ҳақорат ва таҳдидлари акс этган.

Фарғона вилоят ҳокимлиги ўтказган йиғилишдан ёзиб олинган аудиоёзувда йиғилишни олиб бораётган амалдор нутқининг 5 минут, 48 секундли қисми акс этган.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев

Қуйироқда аудиоёзувни тўлалигича эшитишингиз мумкин. Лекин аввал эътиборингизни вилоят ҳокими, деб тушунилаётган амалдор нутқининг характерли жиҳатларига қаратмоқчимиз. Бунинг учун нутқдан мазмунан бир хил бўлган парчаларни кесиб, бир-бирига улаб чиқдик.

Сенсираш

Амалдор йиғилиш аҳлини ёппасига ва ҳар бир кишини сенсирайди:

Сенсираш
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00
Бевосита линк

Ҳақорат

Амалдор йиғилиш аҳлини ёппасига ва ҳар бир кишини ҳақоратлайди:

Ҳақорат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:14 0:00
Бевосита линк

Таҳдид

Амалдор йиғилиш аҳлига ёппасига ва ҳар бир кишига таҳдид қилади:

Таҳдид
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:08 0:00
Бевосита линк

Ҳақорат ва таҳдид

Амалдор йиғилиш аҳлига ёппасига ва ҳар бир кишига ҳақорат аралаш таҳдид қилади:

Ҳақорат ва таҳдид
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:06 0:00
Бевосита линк

Ҳақорат ва таҳдид кенг халқ оммасига!

Йиғилишни олиб борган амалдор соғлом турмуш тарзини халққа ҳақорат орқали тарғиб қилишга кўрсатма берди:

Сағлом турмуш тарзини тарғибот қилишга кўрсатма
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:41 0:00
Бевосита линк

Муҳим эслатма: Юқорида тинглаганингиз парчалар қуйида тинглайдиганингиз 5 минут, 48 секундли аудиоёзувдан мазмунига қараб кесиб олинган ва бир-бирига уланган.

Мана энди аудиоёзувни тўлалигича эшитинг:

Аудиоёзувнинг тўла версияси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:48 0:00
Бевосита линк

Мазкур аудиоҳужжат Ўзбекистонда давлат бошқарувида ҳақорат ва таҳдиддан воз кечилмаганига яна бир далил бўлиши мумкин.

Президент Каримов ўз чиқишларида малакатга янгича-замонавий бошқарув услуби зарурлигини ва зўравон ҳокимларга ўрин йўқлигини айтиб келади, журналистларни эса дадилроқ бўлишга ундайди. Ўзбекистон матбуоти ҳокимлар ўтказадиган мажлисларининг бундай ўзига хос жиҳатларини ҳамон акс эттирмай келмоқда.

Қиёсланг

Эшитганларингизни sharh.uz сайтининг 20 июль кунги хабаридан олинган мана бу парчага қиёслаб кўринг:

“Йиғилишда дорилар нархи асоссиз равишда оширилиб сотилаётгани ҳақидаги видео тасвир кўрсатилган. Дорихоналарда чет эл дориларига меъёрдаги 20% ўрнига 50-60% нарх қўйиб сотилган ҳамда касса чеки берилмагани келтирилган. Текширувда солиқ, СЭС, исътемолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари иштирок этган. Шундан келиб чиқиб вилоятдаги 527 хусусий дорихона, 29 улгуржи дорихоналарда текширув ўтказиш режалаштирилгани айтилди. Бунинг учун давлат органларидан иборат 6та ишчи гуруҳ эртадан текширув бошлаши айтилди. Қонун бузилиш ҳолати аниқланган аптекалар лицензияси бекор қилиниши таъкидланган”.

3 йил олдинги видео

2013 йилнинг 1 февралида Ўзбекистоннинг Сўх ва Қирғизистоннинг Боткен туманлари оқсоқоллари учрашувида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам иштирок этган эди.​

Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев муносабатлар ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:20 0:00

Мавзуга оид сўнгги хабар

Ўзбекистонда давлат бошқаруви ҳақорат ва таҳдидга асосланиб қолгани тўғрисида йиллардан буён айтилиб келади.

Озодликнинг шу мавзудаги энг сўнгги хабарида Қашқадарё вилоят,

Нишон тумани ҳокими Асрор Жўраев 10 июлда бўлиб ўтган туман фаоллари йиғилишида 53 яшар Музаффар Чоршанбиевни "синглингни...," деб ҳақорат қилгани ва ҳақоратланган Чоршанбиев ўша куниёқ касалхонага тушиб, юрак хуружидан ўлгани айтилган эди.

XS
SM
MD
LG