Пахта мавсуми бошланиб, ташкилот раҳбарларига Худо берди. Йиға-йиғ авжига чиқди.
Самарқанд шаҳар 1-сон болалар шифохонаси бу борада етакчиликни қўлдан чиқармаяпти. Раҳбарият ходимлари ҳар бир шифокор, ҳамшира ва санитаркадан 500 минг сўмдан 150 долларгача пул йиғмоқда.
Бироқ, ҳамшира ёки санитарка ойига қанча маош олиши, уйда нима еб-ичиши ва қандай яшаши ҳеч кимни қизиқтирмайди. Бошлиқ бунча пулни нима қилиши номаълум.
Аниғи шуки, шифохонага ишга кириш учун ҳам ҳамширадан 1000 долларгача, санитаркадан 400 долларгача олади.