Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:17

PaxtaGram: "Маҳалла раислари ёш болали аёлларни пахта теримига ҳайдамоқда"


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGram га Telegram орқали ёзинг ва Instagram да томоша қилинг :)

Давлат томонидан ёш болаларга нафақа оладиган оналар пахта йиғим-теримига мажбурланмоқда. “Пахтага чиқмасанг нафақани узамиз” дейишаяпти. Шу қилинаётган иш тўғрими?

Келинойимнинг иккита боласи бор. Биринчиси эндигина биринчи синфга боради. Иккинчиси эса бир ёшу икки ойлик гўдак. Акам ҳайдовчи бўлиб ишламоқда. Бир одамнинг машинасини ҳайдаб ойига 250 минг сўм олмоқда. Келинойимга болалар учун давлат томонидан 260 минг сўм ҳар ойда пластик картаси орқали берилмоқда.

“Пахтага чиқасан, ё бўлмаса давлат томонидан берилаётган нафақадан маҳрум қиламан” деб маҳалла раислари келинойимни пахтага ҳайдамоқда. Бироқ, келинойимнинг боласи ҳеч-кимга кўнмайди. Қандай энди чиқади пахтага?

Ўзи ночор оила бўлса. Мана эртага ҳам пахтага чиқмаса нафақадан узар экан. Шу адолатми?

XS
SM
MD
LG