Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:02

Ўзбекистон бўйлаб бензин нархи бир кечада 35 фоизга қимматлади


Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг қарори билан мамлакатда автобензин нархлари 23 октябрдан бошлаб бирданига 35 фоизга кўтарилди. Шу йилнинг ўзида ёнилғи нархи икки бор кўтарилди. Қарор Ўзбекистонда автобензин таъминотида муаммолар борлигини амалда эътироф этади.

Вазирлар маҳкамасининг 22 октябрда қабул қилган "Автобензин чакана нархининг ўзгариши тўғрисидаги" 360-сонли қарорга мувофиқ, Аи-80 русумли автобензиннинг 1 литри - 2 800 сўм, Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 русумли автобензинларнинг 1 литри – 3 000 сўм ва Аи-95 русумли автобензиннинг 1 литри – 3 300 сўм этиб белгиланди.

Айни пайтда, Ўзбекистон ички бозорини нефть ва газ билан таъминлашга масъул “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси бундан буён бутун мамлакат бўйлаб “бензин нархи бир хил” бўлишини эълон қилди.

“Ўзбекнефтегаз” бензин нархи кўтарилишини очиқча эълон қилмаган эса-да, “бир хил” нархнинг белгиланишини Ўзбекистонда “автобензин таъминотида бўлаётган узилишлар”, “баъзи ёнилғи қуйиш шахобчаларида автобензиннинг устама нарх билан” ва вилоятларда “чайқов нархда сотилаётгани” билан изоҳлади.

УзГазОйл ёнилғи қуйиш шаҳобчаси қора бозор билан ҳамкор..ми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:52 0:00

"Ўзбекнефтегаз" баёнотида жумладан шундай дейилади:

"..сўнгги вақтда мамлакaтимиз аҳолисининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал почтаси орқали, шунингдек компаниямиз, Республикамизнинг раҳбар, назорат ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари номига келиб тушган мурожаатларида автобензин таъминотида бўлаётган узилишлар, шу жумладан баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензиннинг устама нарх билан сотилаётганлиги, автобензин олиш учун узундан-узоқ навбатда туришга тўғри келаётганлиги, Тошкент шаҳридаги аксарият АЁҚШларда Аи-80 русумли автобензиннинг 2075 сўмлик нархда, вилоятларда эса асосан тижорат нархида, яъни 3000 сўмлик нархда сотилаётганлиги, автобензиннинг айрим нопок кимсалар томонидан Тошкент шаҳридаги АЁҚШлардан турли йўллар билан олиб бориб бошқа вилоятлар аҳолисига уч минг сўмдан беш минг сўмгача бўлган чайқов нархида сотилаётганлиги ҳақидаги ўринли эътирозларини инобатга олиб ҳамда бундан буён мазкур қонунга ҳилоф ҳолатларга узил-кесил барҳам бериш мақсадида 2016 йил 23 октябрдан барча турдаги автобензин чакана нархлари Республика бўйича бир хил этиб белгиланди."

20 октябрда "Ўзнефтмаҳсулот" раҳбарияти компания расмий сайтида эълон қилинган баёнотда “Сўнгги икки-уч кун мобайнида пойтахтдаги баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензинга навбатлар кузатилаётгани” тан олганди.

Тошкентда бензин бўҳрони
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:43 0:00

Айни пайтда Вазирлар маҳкамаси қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ўз ходимларига 23 октябрга ўтар кечаси малмакатдаги ёнилғи қуйиш шахобчаларида автобензин қолдиғини инвентиризация қилиш ва "уларни қайта баҳолашда аниқланган суммани тўлиқ давлат бюджетига ўтказилишини таъминлаш" бўйича "тезкор топшириқ" берди.

Давлат солиқ қўмитаси чиқарган "тезкор топшириқ"
Давлат солиқ қўмитаси чиқарган "тезкор топшириқ"

Озодлик суҳбатлашган Тошкентдаги барча ёнилғи қуйиш шахобчалари ходимлари бензин 23 октябрдан бошлаб янги нархларда сотилаётганини айтди.

Янги нархлар Ўзбекистонда автбензин жорий йилнинг ўзида иккинчи бор қимматлаганини англатади.

Шу йил 1 январдан бошлаб бир литр бензиннинг нархи 45 сўмга кўтарилиб, Аи-80 бензинининг литри учун янги нарх 2075 сўм (аввалги нархи — 2030 сўм эди), Аи-91 учун эса 2280 сўм (2235 сўм эди) қилиб белгиланган эди.

Ўзбекистонда автобензин нархининг кескин кўтарилиши аҳолига бензин етказиб бериш тобора муаммога айланиб бораётган бир манзарада кузатилмоқда.

Озодлик бензин олиш учун бир неча километрлаб автомобиллар навбати пайдо бўлгани ҳақида қатор хабар ва лавҳалар тайёрлаган эди.

XS
SM
MD
LG