Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:45

Фоҳишахонага айланган боғчалар воқеаси ортидан 10 га яқин амалдор ишдан олинди


Сурхондарëдаги боғчада болаларнинг урилгани ва ярим кечаси жинсий алоқа билан шуғулланилгани фош этилди
Сурхондарëдаги боғчада болаларнинг урилгани ва ярим кечаси жинсий алоқа билан шуғулланилгани фош этилди

Сурхондарёда кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган боғчалар қоровуллари ва тарбиячилари судга тортилгани ортидан ўнга яқин мулозим ишдан олинди.

Сурхондарë вилоят ҳокимлиги мулозимига кўра¸ вилоятнинг Денов, Ангор ва Термиз шаҳарларидаги боғчалардаги аҳлоқсизлик ҳолатлари шу ҳафта охирида вилоят ҳокимияти махсус йиғилишида кўриб чиқилади.

Сурхондарëдаги тўртта боғча тунда фоҳишахонага айлантирилгани масаласи вилоят халқ таълими бошқармасида жиддий кўриб чиқилган. Сурхондарë вилоят ҳокимлигидаги халқ таълимини назорат қилувчи мулозимнинг Озодликка айтишича¸ “масалага панжа орасидан қараган ўнга яқин мулозим ишдан олинган”.

Суҳбатдошга кўра¸ ҳали бу масалага узил-кесил нуқта қўйилмаган:

- Термиз шаҳридаги 2- боғча ва 23- боғчада шу воқеа юз берди. Бу иккала боғча мудирасининг ҳам меҳнат шартномаси бекор қилинди. Денов ва Ангор туманидаги боғча мудираларига нисбатан ҳам шундай чора кўрилди. Бундан ташқари Деновдаги 10- боғча тарбиячилари ишдан бўшатилди. Денов туман халқ таьлими бўлими мудири Сувонов Ҳайдар Умарович ишдан бўшатилди. Вилоят халқ таълими бошқармасининг мактабгача таълим бўйича методисти ишдан олинди. Айни соҳа бўйича яна 3 ходимни ишдан олиш учун ҳужжатлар тайëр¸ дейди Сурхондарë вилоят ҳокимлигидаги исми айтилишини истамаган мулозим Озодлик билан суҳбатда.

Фоҳишахонага айланган боғчалар воқеаси ортидан 10 га яқин амалдор ишдан олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:19 0:00
Бевосита линк

Бир вилоятда бирданига 4 боғча қандай қилиб фоҳишахонага айланди?

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Сурхондарёнинг Денов, Ангор ва Термиз шаҳарларидаги болалар боғчаларида тунги пайтларда қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш фаолияти юритганлик ҳолатлари акс этган висдеотасвир муҳокама қилинмоқда.

Термиздаги маҳаллий ТВ жорий йилнинг февраль ойида намойиш қилган бу видеолавҳа ўтган йилнинг ноябрида Сурхондарëдаги боғчаларда олиб борилган ИИБ тадбирлари материалларига асосланган.

Видеолавҳада Сурхондарёнинг Денов, Ангор ва Термиз шаҳарларидаги боғчаларнинг кечқурунлари фоҳишахонага айлангани акс этган.

Боғча қоровуллари болалар дам оладиган хонани пул эвазига жинсий хизмат кўрсатадиган аëлларга бергани ушбу видеолавҳада кўрсатилади.

Вилоятни ларзага солган рейд

Сурхондарë вилоят прокуратурасидаги ходим Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда ушбу рейдга оид баъзи тафсилотларни гапириб берди.

- Сурхондарë ИИБ одам савдоси ва фоҳишабозликка қарши кураш тадбири доирасида ўтказган рейд давомида боғчаларнинг притон (фохишахона)га айлангани юзасидан фактлар аниқланди.Термиздаги 2- ва 23- боғчаларда 2016 йилнинг ноябрь ойида кечқурун 18 да ўтказилган рейддан олдин бу иккала боғчага яширин кузатув камералари ўрнатилди. Бевосита рейд пайтида боғчани фоҳишахонага айлантирган қоровуллар Мусаев Муҳиддин ва Аллаёров Рустамлар жиноят устида қўлга олинди¸ дейди суҳбатдош.

Мулозимнинг айтишича¸ Мусаев ва Аллаëровлар Ўзбекистон жиноят кодексининг 131-моддаси яъни қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш бўйича суд ҳукми билан айбли деб топилиб 3 йилга озодликдан махрум қилинган.

Тарбияга муҳтож тарбиячилар

Сурхондарë маҳаллий ТВ сида намойиш қилинган ва шу кунларда тармоқларда қўлма-қўл бўлиб юзерлар ғазабига дучор бўлган видеода кичкина болакайга пичоқ ўқталган оқ халатдаги катта ёшли тарбиячи аëл ва унга қўшилиб болаларни қўрқитиш билан шуғулланган яна 3 нафар боғча ходими акс этган.

Видеода болаларни жисмоний ва психологик жазога тортаётган “боғча опа” ёш болакайга пичоқ ўқталиб, уларни силтаб, “тилини ва жинсий аъзосини” кесиб туалетга ташлаш билан таҳдид қилиб кўрқитади. Видеода “тарбиячи опа” каттагина пичоқни ўтмас томонини бола танасига теккизгани ва болани иштонини ечиб таҳқирлагани акс этган. Болаларни таҳқирлаш жараëнида атрофдаги бошқа “тарбиячи аëлларнинг қаҳ-қаҳ отиб кулган ҳолда томошабин бўлиб тургани ҳам кузатув видеосидаги тасвирдан ўрин олган.

Сурхондарë вилоят прокуратурасидаги ходимнинг айтишича¸ бу тасвирлар тасодифан ИИБ органларига маълум бўлган:

- Қўшмачилик билан боғлиқ воқеани ўрганиш жараëнида яна бир муаммони аниқладик. Фоҳишабозликни кузатиш учун Деновдаги боғчага қўйилган яширин камера боғча тарбиячиларининг кичик болаларни қўрқитгани¸ калтаклагани ва руҳий босим кўрсатгани каби ҳолатларни тасвирга олган. Бу юзадан ҳам қўшимча иш очилиб судга оширилди. Деновдаги 10- боғча тарбиячиларига нисбатан жиноят ишини суд кўриб чиқмоқда. Баъзи тарбиячилар устидан ҳукм чиқиб бўлди. Битта тарбиячининг фарзанди 3 ëшга тўлмагани боис қамоқ жазоси кечиктирилди. Ҳукмда ëзилган бу нарса. Уч ойдан кейин маҳкумнинг боласи уч ëшга тўлади ва у жазони ўташ учун қамоққа олиб кетилади¸ деди мулозим.

25 февраль куни Озодликка мактуб ëзган ота-оналар маҳаллий расмийлар ва суд органлари боғчадаги болаларни хўрлаган ва боғчани фоҳишахоанага айлантирган кишилар айбини ҳаспўшлашга уринганидан норози бўлишди. Уларнинг фикрича, айбдорлар 3 йил шартли жазо олиш ëки амнистия билан қутулиб қолиши мумкин.

“Болаларимизнинг келажагини ўйлаб бундай воқеалар жиддий тергов қилинмоғи керак”, дейилади мактубда.

Вазирликнинг хабари йўқ !!!

Сурхондарë вилоят халқ таълими бошқармаси “айбдорларни жазолаш” ва бундай ишлар “қайта такрорланмаслиги” учун тарбиявий ишлар олиб бораëтганини Озодликка айтаëтган бир пайтда Ўзбекистон халқ таълими вазирлигининг бу воқеадан бехабар экани маълум бўлди. Вазирликнинг Мактабгача таълим муассасалари бўлими бошлиғи Сабоҳат Мирзажонова¸ Маънавий-аxлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Ҳикматилла Даминов¸ Назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи Комилжон Иноқов ҳам Озодлик қўнғироғига “биз бу воқеадан беҳабармиз”, дея тез жавоб бериб трубкани илиб қўйишди.

XS
SM
MD
LG