“Эрк” партияси бош котиби Отаназар Ориповнинг таъкидлашича, газетанинг яна чиқа бошлаши партия сиёсий фаолияти давом этаётганини англатади.
“Сиёсий курашни куч билан тўхтатиш мумкин эмас. Одамларни қамаш мумкин, ўлдириш мумкин, йўқотиш мумкин, лекин сиёсий кураш давом этиши керак”, - деди О.Орипов.
Партия етакчиси Муҳаммад Солиҳнинг билдиришича, газета Ўзбекистондан ташқарида 5 минг нусхада чоп этилади ва турли йўллар билан ўқувчиларга етказилади.
“Эрк” газетаси мухолифат нашри сифатида ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида чиқа бошлаган, 1991 йилда Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинганди. Журналист Қудрат Бобожон ўша вақтда газетада ишлаган журналистлардан биридир.
“Дастлаб газета кичкина варақа шаклида тарқатилди. Кейинчалик “Шарқ” концернида босила бошлади. Ўша пайтларда газетанинг тиражи юз минггача етди”, - дея эслайди Қ.Бобожон.
Журналистнинг сўзларига кўра, “Эрк” газетаси расман рўйхатга олинганидан бир йил ўтгач, мамлакат ҳукумати унинг фаолиятини чеклаб қўйган. Кейинчалик эса “Эрк” газетасини тарқатган партиянинг кўплаб аъзолари ҳибсга олинган.
“Газета тарқатганимиз учун қамалганмиз. Ҳозир ҳам Рашид Бекжон, Муҳаммад Бекжон газетадаги фаолияти учун қамоқда ётибди. Салавот Умрзоқов, Абдулла Абдураззоқов газета тарқатгани учун ҳибс этилганди”, - дейди партия бош котиби О.Орипов.
“Эрк” партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг айтишича, газетани қайта чиқаришни Ўзбекистонда кун сайин ўзгариб бораётган вазият тақозо этмоқда.
“Бораётган йўлимиз тўғри ҳамда биз тазйиқ ва таъқибларга дош бериб, сиёсий курашни давом эттирамиз”, - дейди Муҳаммад Солиҳ.
Газетада “Эрк” партияси фаолияти, Ўзбекистондаги энг кескин муаммолар ва мамлакат ҳукумати сиёсати ҳақидаги мавзулар ўрин олади.