Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:09

Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонаси олдида норозилик намойиши


12 май куни Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонаси олдида Андижон воқеаларининг бир йиллигига бағишланган норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унда элликдан ортиқ киши қатнашди.


Норозилик акцияси иштирокчилари ўзбек қамоқхоналаридаги сиëсий маҳбусларнинг қўғирчоқ шаклидаги рамзларини кўтариб олди.

Норозилик намойиши элчихона олдидаги йўл четида бўлди. Намойиш қатнашчилари йўлдан ўтган машиналар эгаларига “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг “Андижон қирғини: Ҳали ҳам адолат тикланмади” номли фотоальбомини тарқатди.


Намойишда Бельгия Либерал демократик партияси фаоллари бўлган этник турклар ҳам қатнашди.

Элчихона ходимлари намойиш қатнашчилари билан учрашмади, аммо уларни деразадан туриб видеотасвирга олди.

Элчихона эшигига 12 май куни консуллик ва бошқа хизматларнинг ишламаслиги ҳақида эълон илинган эди.


Норозилик намойишида Европарламентда ўтказилган давра суҳбатида иштирок этаётган ўзбек журналисти Галима Бухорбоева ва Андижон воқеалари гувоҳи, немис журналисти Маркус Бенсман, “Эрк” партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ ҳам қатнашди.
XS
SM
MD
LG