Яқин келажакда Бош прокуратура Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан бирга банк операциялари тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини ташкил этади.
Шу тариқа банк операциялари бўйича тўлиқ маълумотларни оператив равишда оладиган Бош прокуратура терроризмнинг молиялаштирилиши ҳамда жиноий йўллар билан топилган маблағларни қонунийлаштирилишга қарши кураш олиб бораётганини айтмоқда.
Бироқ Ўзбекистоннинг банк сирлари тўғрисидаги қонуни қаерда қолди?
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Светлана Ортиқова мазкур чоралар мамлакатнинг банк сирлари тўғрисидаги қонунига зид эмаслигини таъкидлайди.
Аммо бу борада биринчилардан бўлиб бонг урган журналист Сергей Ежков бундай чоралар Ўзбекистонда банк сирлари тўғрисидаги қонунни қуруқ расмиятчиликка айлантиради, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, прокуратура ходимларининг тадбиркорларга нисбатан товламачилик билан шуғулланишига йўл очилади.
“Юртимизнинг ўзига хос хусусиятларини билган ҳолда тахмин қилишимиз мумкинки, прокуратура ёки унинг департаменти энди ўзига тўқ одамларни “пулни қаердан олдинг”, дея шантаж қилади”, – дейди С.Ежков.
Аслида Ўзбекистонда банк сирлари йиллар давомида мавҳум бир тушунча бўлиб қолмоқда.
“Ҳокимият идоралари учун муайян тадбиркор ёки ташкилотнинг банк ҳисобида қанча пули борлиги-ю, қандай операцияларни амалга оширгани ҳеч қачон сир бўлмаган”, - дейди Ўзбекистон банклари уюшмасининг собиқ мулозими Сапарбой Жубаев.
Бош прокуратура вазифалари қонун бажаралиши устидан назорат олиб бориш билан бир қаторда кўплаб давлат идоралари функцияларини ҳам қамраб олиши маълум.
Жорий йил май ойида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг фармонига биноан Бош прокуратура ҳузурида молия разведкаси бошқармаси ташкил этилганди. Бу бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари зиммасига вазирликлар, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари идораларидан тортиб, барча хориж ташкилотлари, хусусий ширкатлар ва оддий фуқароларнинг молиявий операциялари устидан назорат олиб бориш юклатилган эди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Марк Болтес Ўзбекистон ҳукуматининг терроризмни молиялашга қарши қаратилган чора-тадбирлари мамлакатдаги банкларга бўлган ишончнинг пасайишига олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.
“Менимча, бу чоралар салбий таъсир кўрсатиб, мамлакатга ташқаридан сармоя киритмоқчи бўлганларни узоқлаштиради. Тўғри, банкларни ҳар қанча назорат қилишлари мумкин, аммо нақд пул айланмасини назорат қилиш имконсиздир. Банклар тўлиқ назорат қилинишини билганлар нақд пулларини сумкаларда олиб юради. Айнан шундай пуллар исталган жиноий фаолиятга йўналтирилиши мумкин. Шу нуқтаи назардан ҳам Ўзбекистонда террорчиликнинг молияланишига қарши чоралар айнан тескари натижа бериши мумкин”, – дейди Марк Болтес.
Дунёнинг аксар давлатларида террорчиликнинг молияланиши ва ноқонуний даромадларни қонунийлаштиришга қарши қаратилган чора-тадбирлар кўрилаётган рост. Айрим давлатларда бир томондан банк сирларига дахл этмаслик, бошқа томондан террорчилик фаолиятининг молияланишига қарши кураш ўртасидаги мувозанатни сақлаш учун гумон этилган банк операциялари тўғрисидаги маълумотлар мустақил идоралар текширувига берилади.
Ўзбекистон мисолида эса Бош прокуратура департаментларининг мустақил эмаслиги маълум.
Уларга юклатилган навбатдаги вазифа эса банк орқали террорчилик фаолиятини молиялаштираётган шахсларни топишдир. Прокуратура бу вазифани қандай бажараётгани банк операцияларидан куйиш эҳтимоли бўлганларнинг фиғонни фалакка чиққанда кўринади.