Бу босқинчиликка мактабга қарата очилган ўт ва ўқ ёмғири остида барҳам берилган, оқибатда эса,332 одам ҳаётдан кўз юмган эди. Аксар мактаб ўқувчилари қурбон берилган Беслан фожеаси бугунга келиб Россия тарихининг энг қонли саҳифаларидан бирига айланди. Бироқ фожеа туфайли Россия ҳукуматига нисбатан туғилган нафрат орадан икки йил ўтиб ҳам бесланликлар қалбини тарк этгани йўқ.
Бесланликлар Кавказнинг бу тинчгина шаҳрини остин-устин қилган фожеанинг икки йиллигини хотирлаш маросимларига тайёргарлик кўрмоқда. Хотирлаш маросимлари 1 сентябрь куни эрта тонгда, икки йил муққадам худди шу вақтда жангарилар янги ўқув йилининг илк соатида ўқувчилар дарс хоналарини тўлдирган 1-мактабга бостириб кирган вақтда бошланади.
Ўшанда гаровга олганлар мактабни озод этиш эвазига Россия ҳукуматидан ўз ҳарбийларини Чеченистондан олиб чиқишни талаб қилган эди.
Беслан фожеаси қурбонларини хотирлаш маросими 3 сентябрь куни оқ рангли 332 дона ҳаво шарини осмонга учириш билан якунланади. Орадан икки йил ўтиб ҳам 332 қурбоннинг яқинлари қалбидаги жароҳат тўлиқ битмаган бўлса-да, аста-секин Бесланга ҳаёт шукуҳи қайтяпти.
Халқаро қизил хоч қўмитасининг Россия бўлими раҳбари Раиса Лукутсова яқинда Бесланга қилган сафари таассуротлари ҳақида: “Қонли кўз ёшлари тўкилган бу заминда бугунга келиб одамларнинг юзидаги табассумни кўриш жуда ёқимлидир. Бу заминда ўша фожеадан кейин туғилган жажжи гўдакларни кўрар экансан, Бесланда ҳаёт давом этаётганига имон келтирасан”, - деди.
Беслан фожеасида гаровга олинганлар ва уларнинг оилаларини кузатган психолог Александр Венгернинг айтишича, ҳозирга келиб болалар ҳам, катталар ҳам даҳшатли фожеа асоратларидан қутула бошлади.
“Одамлар бир йил аввалгидан анча яхши. Улар босиқроқ бўлиб қолди. Фарзандларини йўқотган ота-оналарнинг уқубатлари ҳам пасайган. Улар қурбон бўлган болаларидан бошқа болалари ҳам борлигини ниҳоят англаб, уларнинг ташвишлари билан кўпроқ шуғуллана бошлади. Бу яхши аломатдир”, - дейди психолог.
Бесланлик Светлана Маргиевада эса бошқа фарзанднинг ўзи йўқ. У фожеа вақтида ягона қизи – Элвирани йўқотган. Бир неча ой аввал у икки ёшли болани асраб олди. Шундан кейин бағрим сал тўлиб қолгандай бўлди, дейди Светлана қўлидаги икки ёшли гўдакка боқиб.
Фожеа куни қўлга олинган жангари Нурпошшо Кулаев фожеанинг айбдори сифатида шу йил май ойида умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Россия расмийлари гаровга олганлар орасида омон қолган ягона жиноятчи удир. Аммо бу жавоб фожеадан жабр тортган Светалана каби бағридоғларни қониқтиргани йўқ.
“Йўқ, йўқ. Кулаевни судлашди. Лекин бошқа айбдорларни судлашмади. Бошқа айбдорлар озодликда юрганда, Кулаевни судлаб нима ҳам қилишарди?! Улар Шомил Басаевни ўлдиришди. У кўп гапни ўзи билан олиб кетди. У бу ҳақда нималарнидир биларди, назаримда”, - дейди С.Маргиева.
Н.Кулаев устидан қарийб бир йил давом этган суд бесланликлар учун оғир жараён бўлди. Уларнинг аксарияти буни ҳукуматнинг ўзига нисбатан аҳолида туғилган нафратни бостиришга уриниш, деб ҳисобламоқда. Бу нафрат эса аҳоли ўртасида чечен айирмачиларидан ҳам кўпроқ Россия ҳукуматига нисбатан кучлироқ, дейди Светлана.
“Агар Россия Грознийга ҳужум қилмаганда эди, Будёновск, Норд-Ост ҳодисалари, ҳеч қандай террор бўлмаган бўларди. Грозний ҳужумини ким қилди – Елцин қилди. Елциннинг айби Кулаевникидан озми? Менинг чеченларга ҳам, ингушларга ҳам нафратим йўқ. Чеченларни ҳукуматнинг ўзи террорчи қилди”, - дейди Светлана.
Бесланликларнинг аксарияти бу йилги хотирлаш маросимларида ҳам расмийларнинг иштирок этишини ҳоҳламаяпти. Хусусан, “Беслан оналари” ташкилоти вакиллари амалдорларнинг маросимларда қорасини ҳам кўрсатмаслигини талаб қилиб, буни ўзлари ва ерга топширилган гўдаклари учун ҳақорат, деб билмоқда.