ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик кенгаши иши доирасида ўтказиладиган бу учрашув томонларнинг муносабатлари яқин келажакда қандай бўлишини белгилаб беради. ЕИ ва Ўзбекистон расмийлари ўзаро иқтисодий ҳамкорликнинг аҳволи, демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари каби афтидан одатий масалалар хусусида сўзлашади.
Бундай мулоқотлар илгари ҳам бўлган… Аммо бу гал Андижондаги 13 май исёни давомида юзлаб одамларни қатлиом этишда айбланаётган Ўзбекистон ҳукумати ўз ҳимояси учун жиддийроқ ҳужжатларни тақдим этиши керак. ЕИ эса шундан сўнг Ўзбекистонга жорий этилган жазо чоралари масаласини бир ёқли қилишга ваъда бермоқда.
“Бемаъни” бўлгани учун танқидга учраётган санкциялар ё бекор қилинади ёки яна камида бир йилга узайтирилади. ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик эса давом эттирилиши мумкин.
Брюсселга Ўзбекистон делегациясини мамлакат ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошлаб келди.
ЕИ томонидан эса мулоқотларда айни пайтда тузилма раиси бўлиб турган Финляндия ташқи ишлар вазири Бертие Тортилла ва Еврокомиссиянинг ташқи муносабатлар бўйича бош директори Энеко Ландбуру иштирок этади.
Ўта мунозарали бўлиши айтилаётган учрашувлардан аввал Ўзбекистон томони ҳеч қандай баёнот қилгани йўқ. Кейин ҳам қилиши амримаҳол.
ЕИ расмийлари ҳам ўта бандлигини баҳона қилиб, журналистлар билан суҳбатлашишдан бош тортмоқда.
Еврокомиссия матбуот котиби Николас Керлероукс эса ўтган йилдан буён Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгач, мазкур учрашув алоҳида аҳамият касб этиши мумкинлигини билдирди.
ЕИнинг аксар мулозимлари Ўзбекистоннинг Андижон воқеаларига масъул кўрилган 12 амалдори тузилма ҳудудига киритилмаётгани ва мамлакатга қурол-яроғ эмбаргоси жорий этилгани Ўзбекистон ҳукумати учун анчайин жиддий жазо эканига ишонишда давом этмоқда.
Брюсселда Ўзбекистон ҳукумати вакиллари Андижон фожеаларидан кейин мамлакатдаги инсон ҳуқуқларини нима сабабдан янада сиқувга олинганини тушунтириб бериши керак бўлади.
Н.Керлероукснинг айтишича, ЕИ Ўзбекистондан инсон ҳуқуқларини яхшилаш борасида мажбурият олишни талаб қилади.
Н.Керлероукс: “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари муаммоси борасида ЕИ билан мулоқотни тўхтатмаслиги керак”, - деди-ю, ортиқча гаплаша олмаслигини айтиб, журналистлардан узоқлашди.
ЕИ консули, тузилманинг Ўзбекистон бўйича махсус досьеси билан таниш бўлган финляндиялик Буори Макию ЕИ Ўзбекистон билан музокаралар ўтказишга пухта таёйргарлик кўрганини маълум қилди.
Аммо ЕИ Ўзбекистон билан муроса қилиш йўлларини қидиряптими ёки ўз талабларини яна кескин қўйишга тайёргарлик кўряптими? Бу борада ҳозирча фақатгина тахмин қилиш мумкин. ЕИ мулозимларининг ишонтириб айтишича, тузилма Ўзбекистон борасида ягона позиция ишлаб чиқишга улгурган. Ушбу позициянинг қандайлиги эса 8 ноябрдаги мулоқотлардан сўнг маълум қилиниши мумкин.