Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган хабарда айтилишича, бу ҳақда ташкилотга телефонограмма келган ва унда мазкур қамоқхонада жазони ўтаётган яна беш киши, жумладан, бир қирғизистонлик, икки афғонистонлик фуқарога нисбатан қаттиқ қийноқлар қўлланилмоқда.
Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг айтишича, телефонограммада Ўзбекистон бош прокурори, ички ишлар вазири, шунингдек, “Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти тезликда бунинг олдини олишга аралашишга чақирилган.
“Бекобод қамоқхонасидан олган телефонограммамизда сурхондарёлик собиқ прокурор Бахтиёр Ҳасанов оғир қийноққа солингани ва оқибатда Бекободдаги шифохонада вафот этгани айтилган. Унда қамоқхона раҳбарияти яна беш маҳбусни жисмонан йўқ қилиш тўғрисида кўрсатма бергани ҳақида ҳам ёзилган. Бу маҳбусларнинг номи маълум. Улардан икки нафари афғонистонлик, бири қирғизистонлик ва иккитаси ўзбекистонлик маҳбус”, - деди С.Икромов.
Унинг сўзларига кўра, бу телефонограммани йўллаган манба ҳам Бекобод қамоқхонасидан қўнғироқ қилган ва қамоқхонада муқаддам ҳуқуқ-тартибот органларида ишлаган баъзи маҳбусларга нисбатан жуда оғир қийноқлар қўлланилаётгани, бунинг бош сабаби бу маҳбусларнинг қамоқхонадаги вазият тўғрисида ташқарига хабар чиқаргани эканини айтган.
Эътироф этиш керак, Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган маълумот борасида мамлакат расмий идоралари ҳеч қандай расмий ахборот эълон қилгани йўқ.
Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳридаги қамоқхонада маҳбуслар жуда қаттиқ назорат остида сақланиши гапирилади.
“Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ижрочи директори Аъзам Турғуновнинг таъкидлашича, Ўзбекистон суд-прокуруратура ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жазо ўтайдиган бу муассасада, асосан, сохта айбловлар билан қамалган маҳбуслар ўтиради.
“Бекобод қамоқхонасида ўтирган собиқ милиционер, прокурор, судяларнинг кўпчилиги мавжуд режимга қарши сўзлаган, унинг кўрсатмаларига бўйсунмаган. Уларнинг аксарияти арзимаган сохта айблов билан қамоққа ташланган ва йиллар давомида ичкаридан туриб, жазо муддати узайтирилаётган маҳбуслар. Улар мавжуд режим кирдикорларини билади, шунинг учун ҳам ичкарида аёвсиз қийноқларга солинади”, - деди А.Туғунов.
У Бекобод қамоқхонасида қийноқлардан вафот этган собиқ прокурор Бахтиёр Ҳасанов ана шундай амалдорлардан бири бўлиши мумкинлигини билдирди.