29 март куни шаҳарнинг Виборг туманида 36 ёшли ўзбекнинг жасади топилган эди. У калтакланган, олти жойидан пичоқланган ва оёқлари боғланган ҳолда топилган. 8 апрель куни эса Санкт-Петербургнинг Пушкин туманидаги қурилиш майдончасида калтаклаб ўлдирилган яна икки ўзбекистонлик жасади топилди.
Санкт-Петербург шаҳри прокуратурасининг “Озодлик” мухбири билан гаплашган вакили жиноятнинг асл сабаби ўлган икки ўзбек ўртасида маст ҳолда чиққан жанжал бўлиши мумкинлигини билдирди.
“У ерда маст ҳолдаги икки ўзбек жанжаллашиб кетган ва қаттиқ муштлашув бўлган. Бу қотилликка миллий нафрат асосидаги ҳаракат сабаб бўлмаган. Ҳозирча жиноятни содир этишда гумон қилиниб бир шахс қўлга олинди. Аммо ўлдирилган ва қўлга олинганлар шахсига оид бошқа маълумот бера олмайман”, - деди прокуратура вакили.
Шунингдек, 29 март куни ўлдириб кетилган 36 ёшли ўзбек муҳожири шахсига оид маълумотларни ҳам аниқлаш имкони бўлмади. Аммо Петербург прокуратураси ҳар икки жиноят Ўзбекистондан келиб ишлаётган меҳнат муҳожирлари ўртасидаги ички жанжал сабабли келиб чиққан, деган тахминни асослироқ ҳисобламоқда.
Петербургда кўп йиллардан бери истиқомат қилувчи ва Ўзбекистондан келиб кетаётган меҳнат муҳожирларини яхши танийдиган ўзбекистонлик тадбиркор эса бу тахминни мутлақо асоссиз, деб ҳисоблайди.
“Бу ерда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўртасида унақа жиддий ички келишмовчиликлар йўқ. Бу мардикорлар ўта камсуқум, журъатсиз ва айни вақтда русчани ҳам эплаб гапира олмайдиган одамлар. Бунинг устига, улар жуда тарқоқ ва бир-бири билан деярли борди-келди ҳам қилмайди. Бу уч ўзбек тақирбошлар томонидан ўлдирилганига ҳеч ҳам шубҳа қилмайман”, - деди тадбиркор.
Ўзбекистонлик тадбиркор сўзларига кўра, мутлақо ҳуқуқий ҳимоясиз юрган ўзбек ва Марказий Осиёнинг бошқа республикаларидан келган муҳожирларга нисбатан содир этилаётган жиноятлар юзасидан, одатда, жиноят ишлари қўзғатилади. Аммо бу ишларнинг охирига етказилгани ва жиноятчи жазо олгани жуда кам бўлади.
Россияда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланаётган Баҳром Ҳамроев Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари четдан келган меҳнат муҳожирлари, жумладан, ўзбекистонликлар тақирбошлар томонидан ўлдирилганини ҳеч қачон ошкора тан олмаслигини айтади.
“Шахсан ўзим яқин хориждан Россияга келиб ишлаётган меҳнат муҳожирларига нисбатан содир этилган жиноятларга оид 40 дан ортиқ жиноят иши очилганига гувоҳ бўлганман. Бу борада менда ҳужжатлар бор. Аммо бу жиноят ишларидан бирортаси ҳали охирига етказилмаган ва жиноятчилар топилиб, жазоланмаган. Ўзбекистон фуқаролар шу тахлит ҳимоясиз юрар экан, уларни таҳқирлаган жиноятчилар жазоланмаслиги аниқ”, - деди Б.Ҳамроев.