Борис Николаевич Ельцин сибирлик оддий деҳқон оиласида туғилган, оддий қурувчи даражасидан Россия Федерациясидек улкан давлатнинг биринчи президенти даражасига қадар ўсган кучли шахс эди.
Иккинчи жаҳон урушининг азобли йилларида даврида катта бўлган Б.Ельцин 30 ёшида КПССга аъзо бўлиб кирган ва йил сайин амал поғоналарида юқорилаб, 1986 йилда КПСС Марказий қўмитаси Сиёсий бюросига аъзоликка номзод бўлиш даражасига етган.
1985 йилда КПСС Марказий қўмитаси бош котиби этиб Михаил Горбачев сайланди. Бу вақтда Б.Ельцин Москва шаҳри марказқўми биринчи котиби эди. Худди шу даврдан бошлаб, кейинчалик 70 йил турган собиқ иттифоқ тугатилишида катта роль ўйнаган икки сиёсий фигура ўртасида энг муҳим сиёсий масалаларда қарама-қаршилик туғилди. Бора-бора бу зиддият ўсиб, 1990 йилда Б.Ельцин ошкор тарзда КПСС сафидан чиқди. У М.Горбачев бошлаган қайта қуриш даврига келиб собиқ иттифоқда шаклланган демократик мухолифатга раҳбарлик қилди ва охир-оқибат 1991 йилда умумхалқ сайловида Россиянинг биринчи президенти этиб сайланди.
1991 йил 19 августда ўша вақтда СССР президенти бўлиб турган Михаил Горбачев ва унинг раҳбарлиги остида сўнгги кунларини яшаётган собиқ иттифоқнинг тарқалишида ҳал қилувчи роль ўйнаган давлат тўнтариши содир бўлди.
“1991 йилнинг 18 августидан 19 августига ўтар кечаси қонуний йўл билан сайланган мамлакат президенти ўз лавозимидан четлатилди. Бу ҳаракат қандай сабаб билан оқланмасин, у реакцион кайфиятдаги, конституцияга зид ҳаракат, давлат тўнтаришидир. Мамлакатимиз халқи бошдан кечираётган қийинчиликларга қарамай, юртимизда демократик жараён кенг қулоч ёймоқда. Россия халқи ўз тақдирининг эгаси бўлади”, - деган эди Б.Елцин ўша кунлардаги чиқишида.
Демократик кучлар кўмагида Россия тахтига келган илк президент Б.Ельцин орадан кўп ўтмай, диктаторларга хос бошқарув усулига ўта бошлади. У бошлаган айрим ислоҳотлар, айниқса, иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволида жиддий ўзгаришлар ясади.
Мамлакат иқтисоди бошқарувига келган бир гуруҳ ёш иқтисодчилар, гўёки хориж сармояси учун йўл очди ва ой сайин Россияга кириб келаётган хориж сармоядорлари ва уларга бириккан Россия ишбилармонлари собиқ иттифоқдан қолган улкан ишлаб чиқариш ва саноат объектларини бирма-бир хусусийлаштира бошлади. Шу даврда Россияда ўзига хос олигархлар синфи шаклланди.
Б.Ельцин президентлигининг биринчи муддати якунига етган 1996 йилда мамлакат иқтисоди ҳали нисбатан барқарор аҳволда эди. Аммо асосий муаммо Чеченистондаги вазият бўлиб қолаётганди. Б.Ельцин Чеченистонга қўшин жўнатишга кўрсатма берган ва оқибатда у ердан тобутда ўлиги қайтаётган аскарлар сони кун сайин ортиб бораётган эди. Бу эса бир тарафдан мамлакатнинг молиявий захиралари, бошқа тарафдан унинг халқаро майдондаги нуфузини тушираётганди.
Шунга қарамай, Б.Ельцин иккинчи муддатга ҳам президент этиб сайланди. Аммо орадан икки йил ўтиб, 1998 йилда Россия иқтисодий бўҳронга юз тутди. Мамлакатнинг чигал иқтисодий муаммолар ичида қолгани, айниқса, миллий валюта – рублнинг кун сайин қадрсизланиб бориши россияликлар кўнглига ғулғула солди ва сиёсий кучлар президент истеъфосини талаб қила бошлади. Вазият ўта таранглашгани боис, 1998 йилнинг ёзига бориб Борис Ельцин ҳатто ўз дала ҳовлисида беркиниб ўтирган даврлар бўлди.
Ана шундай узлат кунлари ичида 1999 йилнинг 31 декабридаги янги йил табриги билан телевидениеда чиқиш қилган Б.Ельцин бутун Россияни ҳайратга солди.
“Бугун мен охирги марта Россия президенти сифатида сизга мурожаат қиляпман. Мен қарор қабул қилдим, бу жуда узоқ ва машаққат билан ўйланган қарор бўлди. Бугун — ортда қолаётган асрнинг сўнгги кунида мен истеъфога кетаман”, - деган эди Борис Ельцин.
Шунда у мамлакат сиёсий саҳнасида деярли сезилмаган шахс – Владимир Путинни ўзига ворис этиб танлаганини маълум қилди. Айни вақтда Ельцин 31 декабрь мурожаатида ёрқин келажак худди коммунистлар давридаги каби ҳануз ушалмас бўлиб қолаётгани учун миллионлаб россияликлардан узр сўради.
“Мен сиздан кечирим сўрамоқчиман. Сиз ва бизнинг кўплаб орзуларимиз амалга ошмагани, биз учун осон туюлган нарсалар аслида жуда машаққатли ва оғир кечгани учун узр сўрайман. Бир ҳамла, бир ҳаракат, бир жаҳд билан нурсиз, мустабид, тоталитар ўтмишдан ёрқин, фаровон, замонавий келажакка ўтиб оламиз, деб ишонганларнинг баъзи умидларини оқлай олмаганим учун узр сўрайман”, - деганди Б.Елцин 1999 йил 31 декабрь куни.