Яқинда Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи қилиб тайинланган Муса Анорбоев бу йилги чигит экиш мавсумини тезлаштириш учун “Экипаж” номи остида гуруҳлар тузиш ва улар орқали фермерлар ишини янада яхшироқ назорат қилиш ташаббуси билан чиқди.
Энди Жиззах вилоятидаги турли ташкилот раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари вилоят милицияси ва суд-прокуратура органи ходимлари билан бирга эрталаб соат 7 дан пахта даласига чиқяпти.
Жиззахлик фермерлар сўзларига кўра, бундан гуруҳ раҳбарларига деҳқонни назорат қилиш бобида уларни калтаклашга қадар кенг ваколат берилган.
Жиззахлик собиқ фермер аёл “Озодлик” билан суҳбатда, аввало, Жиззах милицияси далага чиқарилгани, улар февралдан буён даладан бери келаётгани йўқлигини айтди.
“Далада пахтани ким экаётганини билиб бўлмайди. Деҳқондан милиционер кўп. Эрталабдан деҳқоннинг тепасида туради. Қаердан техника олиб келяпти, қаердан ёнилғи оляпти, нима қиляпти - ҳаммасини кузатиб турибди. Ҳамма кўрпа-тўшаги билан далага кўчиб чиққандек ишлаяпти”, - дейди собиқ фермер.
Апрель ойи бошларидан эса милиция қаторида вилоят ташкилотларида ишловчи мутасадди раҳбарлар пайдо бўлди. Улар “Экипаж” номи остидаги гуруҳларга бирлаштириб, фермер хўжаликларига бириктирилган.
Жиззахлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Маъмуржон Азимов буларнинг аксарияти мактаб директорлари ва туман халқ таълими бўлими бошлиқлари эканини билдирди.
“Мактаб, туман ва вилоят халқ таълими бўлимлари, ҳатто солиқ идоралари раҳбарлари бир-иккита ёрдамчиси билан шу гуруҳларга бириктирилган. Эрталабдан далага бориб, милиционер билан бирга деҳқоннинг тепасида турибди. Улардан деҳқонга заррача ёрдам йўқ, аммо кўрсатма шундай бўлган, улар ҳам бўйсунишга мажбур. Натижада на далада иш илгарилаяпти ва на вилоятдаги ташкилотларда. Турли ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидан бехабар раҳбарлари пахта даласига бориб, деҳқон ишига томошабингина эмас, балки энг тўғри маънода миршаблик қиляпти, чунки фермерларга ҳозир мажбуран чигит эктириляпти”, - дейди М.Азимов.
Унинг таъкидлашича, бу йил қарийб бир ойдан бери тинимсиз ёмғир ёғяпти. Ҳокимлик эса шундай ноқулай шароитда мажбурлаб чигит эктиряпти.
“Эртага чигит намлик кўплиги боис, униб чиқмаслиги мумкин. Натижада яна бечора фермер пул сарфлаб, чигит олади, экади. Мутлақо мантиқсиз ҳаракатлар булар”, - деди М.Азимов.
Айни вақтда жиззахлик деҳқонларга чигит эктираётган мактаб раҳбарлари, солиқ ходимларига жуда кенг ваколатлар берилгани айтилмоқда.
Жумладан, вилоятнинг Пахтакор туманидаги марказий таъмирлаш устахонасига келган 6 фермерни эрталаб соат 7дан бу жойга етиб келган туман ички ишлар бошқармаси раҳбари ўринбосари аёвсиз калтаклаган.
“Uznews.net” ахборот сайти хабарига кўра, воқеа электрон оммавий ахборот воситалари оғзига тушганидан сўнг калтак еган фермерларга бириктирилган “Экипаж” гуруҳи раҳбари уларни пахта даласининг ўзидаёқ сўроққа тутиб, тез кунларда қамоққа солинишини айтиб, таҳдид қилган.
“Эрталаб еттидан марказий таъмирлаш устахонасига етиб келган милиция бошлиғи ўринбосари Қаршибоев 6 фермерни роса калтаклади. Нега эрталаб далада эмас, устахонада турибсизлар, деб калтаклаган. Бу бечора фермерлар эса устахонага келишга мажбур. Чунки ҳозир Жиззахда фермерларнинг эрталаб қиладиган биринчи иши техника, унга ёнилғи ва ўғит топиш муаммосини ҳал қилишдир. Ҳозир ана шу 6 фермерни, нега бу хабарни интернетга чиқардинг, деб роса сўроқ қилишяпти”, - дейди бу воқеадан бохабар жиззахлик фермер.
Унинг билдиришича, бу йилги чигит экиш мавсуми шу тариқа ҳар йилгидан ҳам кескин вазиятда ўтмоқда ва апрель ичи тинимсиз ёмғир ёққани боис, чигит экишга кеч қолаётган, камига техника, ёнилғи, ўғитдан қисилиб қолган жиззахлик деҳқон энди дала тепасида ўтирган милиционер ва амалдорларга ҳам ҳисоб беришган мажбур қилинмоқда.