Бир неча кун муқаддам Россиядаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи “Фуқаровий кўмак” ташкилоти шундай тахмин борлигини хабар қилган эди. 1 май куни Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Россия томони А.Бойматовни Ўзбекистонга беришга рози бўлгани ва шу кунларда у Наманган вилоятига олиб келинаётганини айтди.
“Бойматов шу кунларда Наманганга олиб келинади. У Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилиняпти. У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси ва яна 1-2 модда билан айбланган. Ҳозир Россиядами ёки Тошкентда – аниқ айта олмайман. Бу ҳақда бизга аниқ хабар келгани йўқ ҳали”,- деди Наманган вилояти ИИБ ходими.
Унинг сўзларига кўра, А.Бойматовни Ўзбекистонга беришга қарор қилинган ва қариндошлари тахмин қилгани каби у 26 апрель куни Екатеринбург-Тошкент рейсида юртига жўнатиб юборилган бўлиши мумкин.
Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси ходими бунга ойдинлик киритмади.
Бироқ А.Бойматовнинг рафиқаси Дилора Нуреева унга 1 май куни тонгда Ўзбекистондан қўнғироқ бўлгани ва нотаниш одам эрининг Ўзбекистонда эканини айтгани ҳақида сўзлади.
“10-15 дақиқа аввал менга телефон қилишди ва Абдулазиз соғ-саломат эканини айтишди. Мен ўзини таништирмади. Абдулазизнинг қаердалигини ҳам айтмади. Лекин у қўйиб юборилиши, 1-1,5 ойда кўришишимизни билдирди. Мен ҳеч нарсага тушунмадим. Афтидан у Ўзбекистонда ва милиционерлардан менга хабар етказиб қўйишни илтимос қилганмикин, деб ўйлаяпман”, - дейди Дилора Нуреева.
Шу тариқа, Россия Бош прокуратураси Ўзбекистонга экстрадиция қилинишини рад этганига қарамай, яна бир ўзбекистонлик юртига жўнатиляпти. Россия қонунлари ва Бош прокуратура қарорига зид равишдаги экстрадиция сабабларини ҳозирча Россия томони изоҳлаётгани йўқ ва аксар ҳолларда экстрадиция яширин тарзда амалга оширилмоқда.
1961 йилда туғилган, асли Наманганнинг Уйчи туманида яшаган оддий намозхон А.Бойматов 1997 йилда Ўзбекистонда ваҳҳобийлик диний оқимига аъзоликда айблангандан сўнг Россияга қочиб ўтган. 1998 йилда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 159, 244-прим 1 моддалари билан айбланиб, қидирув эълон қилингандан сўнг ўз исмини ўзгартириб, сохта паспорт билан Россияда яшай бошлаган.
Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари А.Бойматовни илк бор 2006 йил баҳорида Ўзбекистон томони сўровига биноан қўлга олган. Аммо Россия Бош прокуратураси уни Ўзбекистонга қайтармаслик тўғрисида қарор чиқарган. А.Бойматов сохта ҳужжатдан фойдалангани учунгина айбдор топилган ва 216 соатлик мажбурий меҳнатга ҳукм қилинган.
Бироқ кутилмаганда 25 апрель куни у яна қўлга олиниб, мана энди Наманган Ички ишлар бошқармасидан тасдиқланган маълумотга кўра, Ўзбекистонга бериб юбориляпти. Бу эса кейинги қисқа вақт ичида Россия Бош прокуратураси қарорига зид равишда Ўзбекистонга бериб юборилаётган иккинчи ўзбекистонлик ва у ҳам диний эътиқоди учун таъқиб қилинган. Яна ҳам аниқроғи, оммавий ахборот воситаларига маълум бўлган иккинчи экстрадиция. Наманганлик ички ишлар ходими сўзларини инобатга оладиган бўлсак, бу тариқа Ўзбекистондан қочиб, Россиядан сиёсий бошпана сўраган, аммо у ерда Россия махсус хизматлари томонидан қўлга олиниб, яширинча Ўзбекистонга бериб юборилаётган қочқинлар аслида кўп бўлиши мумкин. Уларни эса Ўзбекистонда, шаксиз, қамоқ кутаётганига яқиндагина Европа инсон ҳуқуқлари суди қарорига зид равишда Ўзбекистонга бериб юборилган Рустам Мўминов ҳолати яна бир карра далил бўлди. Сурхондарё суди Р.Мўминовни “Ҳизб-ут таҳрир”га аъзоликда айблаб, 5 ярим йилга озодликдан маҳрум қилди.