Оддий деҳқон оиласидан чиққан А.Одилов Намангандаги Совет Иттифоқида йирик қишлоқ хўжалиги комплексини бошқарган. Унинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича киритган таклифлари СССР Сиёсий бюроси томонидан маъқулланган ва тажриба Иттифоқнинг барча республикаларида тадбиқ этилган. А.Одилов нафақат халқ, балки ҳокимиятнинг энг юқори поғоналарида юксак обрў ва нуфузга эга бўлган.
Айнан ўзининг нуфузи ва дадиллиги сабабли қамалгани таъкидланадиган А.Одилов Совет Иттифоқи ва Ўзбекистон мустақиллик даврининг энг ёрқин сиёсий тутқини тимсолига айланган.
А.Одиловнинг укаси Муҳсин аканинг айтишича, 82 ёшни қаршилаган кекса маҳбуснинг соғлиғи ёмон эмас. У қамоқхона шароитларидан ҳам шикоят қилаётгани йўқ. Туғилган куни арафасида А.Одилов қамоқхонада ўзининг энг яқин қариндошлари, ўғли ва набиралари билан дийдорлашди.
А.Одилов қамоқхонада қолаётган бир пайтда йиллар давомида қариндошлари унинг озод этилиши учун курашиб келди. Йиллар давомида ҳукуматга ўнлаб марта мурожаат қилинди. Натижасиз бу саъй-ҳаракатлардан яқинларининг ҳафсаласи пир бўлган кўринади.
“Мурожаат қилавериб-қилавериб, энди мурожаатларнинг чегараси ҳам бор-ку. Бу ҳақда гапирилавериб-гапирилавериб, бу одамга бирор наф бўлмаган-да”, – дейди Муҳсин ака.
Сўнгги йиллар давомида мунтазам эълон қилиб келинаётган ва 60 ёшга кирган маҳбусларни озод этишни назарда тутувчи амнистиялар 80 ёшдан ошган А.Одиловни четлаб ўтмоқда. Бунинг сабаби расман қария тутқуннинг қамоқхона тартибларини мунтазам бузаётгани билан изоҳланади.
А.Одилов Совет Иттифоқи агросаноатининг меъморлардан бири ҳисобланади. Бундай нуфузга эга одам партия мажлисларида порахўрликни тўхтатишга очиқдан-очиқ даъват этувчи чиқишлари билан танилган.
Мустақиллик даврида озод бўлгач, қисқа муддат ичида у мухолифатдаги партияларни қўллаб-қувватлаши ҳақида билдирганлардан бири эди.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва А.Одиловнинг яқинлари унинг қамокда қолаётгани ортида айнан сиёсий сабаблар борлигини таъкидлайди.
“Ҳукумат А.Одилов халқни кетидан эргаштира олишидан хавотирда бўлса керак. Халқ учун бу одам конкрет ишларни қилган ва одамлар ишончини қозонган”, – дейди А.Одиловнинг озод этилиши учун курашаётган ҳуқуқ ҳимоячилардан бири Аъзам Турғунов.
Наманган вилоятининг Поп туманида улкан агросаноат комплекси бунёд этган А.Одилов Москва билан тўғридан-тўғри алоқада бўлган. Халқ орасида юксак обрў ва нуфузи билан танилган. Шу сабабли А.Одиловни ҳибс этиш учун советлар учун мисли кўрилмаган хавфсизлик чоралари амалга оширилган. А.Одилов дастлаб 1984 йилнинг август ойида ҳибсга олинганини унинг укаси Муҳсин Одилов шундай хотиралайди:
“Шундай ваҳима...Бир одамни ҳибсга олиш учун минглаб одам келган. Улар автоматлар билан қуролланганди. Ҳарбий ва ўт ўчирувчи машиналар, осмонда эса вертолётлар пайдо бўлди. Уни Наманганга олиб бориш учун 70 километрлик йўлнинг ҳар 100 метрига милиция ходими қўйилганди. Одамларнинг кўтарилиб кетишидан ҳукумат жуда қўрқанди”.
Ҳибсга олингандан сўнг А.Одиловга нисбатан расмий айб эълон қилинмади. Аммо у қарийб 7 йилни Москвадаги “Бутирка” қамоқхонасида ўтказди.
СССР парчаланишидан аввал Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов унинг Ўзбекистонга қайтарилиши ва бу ерда судга тортилишини билдириб, марказга хат йўллагани айтилади.
Икки йилни озодликда ўтказгандан сўнг қалбакилаштирилган иш асосида А.Одилов давлат мулкини талон-тарож қилишда айбланиб, Қўқон суди томонидан тўрт ярим йилга озодликдан маҳрум этилди.
Қамоқда А.Одиловнинг жазо муддати яна олти марта узайтирилди. Яқинлари А.Одиловнинг озод этилишига унча умид қилаётгани ҳам йўқ. Аммо улар А.Одиловнинг номи бир кун келиб оқланишига шубҳа қилмайди.