Туркманбоши Сапармурод Ниёзов ўлимидан сўнг Ғарб давлатлари ва Россия ўртасида бу мамлакатнинг газ заҳиралари учун рақобат кучайди. Бугунги кунгача Туркманистон газ экспортининг асосий қисми Россияга тўғри келган. Россия бундай вазиятни келажакда нафақат сақланиб қолишни, балки бу давлатдан кўпроқ газ сотиб олишни хоҳлаяпти.
“Бундай имкониятни берувчи Каспий денгизи бўйлаб Қозоғистон орқали Россияга чиқувчи қувур қуриш лойиҳаси марҳум президент С.Ниёзов томонидан таклиф этилганди, - дейди “Озодлик”нинг туркман хизмати мухбири Назар Худойберди. - 2003 йилда у бу лойиҳани Ўзбекистонни четлаб ўтиш мақсадида ўйлаб топган эди”.
Европа Иттифоқи ва АҚШ компаниялари томонидан таклиф этилаётган транскаспий қувурининг ҳам табиийки Ўзбекистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу лойиҳа Туркманистонга Россиядан ҳам мутлақо мустақил газ транзити йўналишини барпо этиш имконини беради. Каспий денгизи тубидан Грузия ва Озарбойжон тоғлари узра қурилиши таклиф этилаётган бу қувур техник жиҳатдан мураккаб, аммо пухта ишланган. Бироқ аксар таҳлилчилар Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев таъсирида Туркманистон раҳбари Қурбонқули Бердимуҳаммедов ундан воз кечади, деб ҳисоблайди. Бунда Н.Назарбоевнинг ҳам роли катта бўлади.
“Қозоғистон ўз нефтининг ҳаммаси бўлмаса ҳам асосий қисми Россия ҳудуди орқали ташилишини ёқлайди”,- деди Туркманистонга бирга сафар қилиш олдидан В.Путин билан учрашган Н.Назарбоев.
Н.Назарбоевнинг 10 май куни Остонада қилган бу баёноти Туркманистон раҳбарияти учун мўлжаллангани ҳам айтилади. Чунки Н.Назарбоевнинг ўзи Россияни четлаб ўтувчи Боку-Тбилиси-Жайхон нефть қувурига аллақачон қўшилган.
Халқаро тинчлик учун Карнеги жамғармасининг Марказий Осиё давлатлари бўйича етакчи таҳлилчи Марта Брил Олкот фикрича, В.Путин туркманистонлик ҳамкасбини ўз лойиҳасига кўндира олса, транскаспий қувури қуриш ғояси барбод бўлади.
Швецияда яшаётган таҳлилчи Мурод Эсенов эса Туркманистон раҳбариятидан келаётган муждалар охир-оқибат айнан шундай бўлишини кўрсатаётганини айтади.
“Туркманистон президенти Қ.Бердимуҳаммедов Москвага қилган сўнгги ташрифи давомида ўзининг Каспийбўйи газ қувурига кўпроқ мойиллиги ҳақида билдирганди. Буни у Туркманистоннинг биринчи президенти Ниёзовнинг шу лойиҳага мойиллиги билан изоҳлаган эди”, - деди Мурод Эсенов.
Таҳлилчилар Марказий Осиё энергетик заҳираларининг, асосан, Россияга ёки Россия орқали сотилаётгани Кремлнинг бу минтақадаги сиёсий ва геосиёсий таъсирини янада оширишини башорат қилмоқда.
“Ҳозир Россия раҳбариятининг нефть, газ ва уранни бойитиш соҳасида режалаштираётган лойиҳалари жуда кўп. Агар Россия буларнинг уддасидан чиқа олса, унинг минтақадаги роли анча кучаяди”, - деди М.Эсенов.
Европаликлар энергетика захираларнинг Россиядан муқобил таъминотини қанчалик ахтараётган бўлмасин, Марказий Осиё давлатлари ёрдамида бу вазифани адо этиш мушкул кечмоқда. Бунинг устига, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва аввало, Россиянинг ўзи ҳам Хитой томон қиё боқаётир.