“Фундаментал диний ҳуқуқларидан фойдалангани учунгина бу пасторнинг жазога тортилиши жуда хавотирлидир ва умид қиламизки, президент Каримов совет давридан қолган бу амалиётга барҳам беради ҳамда бизнинг чақириғимизга ижобий жавоб қайтаради”, - дейилади мактубда.
Шу ўринда Андижон суди томонидан 4 йилга озодликдан маҳрум этилган Димитрий Шестаков ҳақида икки оғиз.
У Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан расмий рўйхатдан ўтмаган “Мукаммал Инжил насронийлари черкови” мустақил диний ташкилотининг Андижон вилояти бўлимига етакчилик ва мамлакатда тақиқланган прозелитизм - ўзгаларни ўз динига даъват қилиш билан шуғулланганликда айбланган эди. Шунингдек, ўз вақтида Ўзбекистон расмийлари уни “қонунга хилоф ҳаракат қилган миссионер ва наркоман”, деб атаган.
Ўзбекистонда диний эркинликлар вазиятини кузатиб бораётган бир қанча халқаро ташкилот, жумладан, “Форум 18” ташкилоти Д.Шестаковнинг ҳақиқатда ҳам Ўзбекистонда рўйхатга олинмаган насронийлар диний жамоасига етакчилик қилганини инкор этмайди.
“Аммо бу айблов асосли эмас, чунки Ўзбекистонда бундай диний жамоаларнинг рўйхатдан ўтиши имконсиз, - дейди “Форум 18” ташкилоти мухбири Игор Ротар. - Ҳозир Ўзбекистонда халқаро ҳуқуқий нормаларга зид равишда рўйхатдан ўтмаган диний ҳаракатлар, жамоалар фаолияти тақиқланган. Бироқ бундай ташкилот ёки жамоаларнинг рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги сўровлари ҳам турли баҳоналар билан рад этилади. Д.Шестаков бир неча йиллардан буён рўйхатдан ўта олмай юрган ана шундай ҳаракатнинг раҳбаридир”.
“Форум 18” ташкилоти АҚШ конгрессменларидан анча аввалроқ Ўзбекистон ҳукуматини пастор Д.Шестаковни озод қилишга чақирган эди.
Конгрессмен Трент Фрэнкс ўз ҳамкасблари номидан Ўзбекистон раҳбарига йўллаган мактубда, жумладан, бундай дейилади:
“Ўтган йили АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни “диний эркинликларни қўпол равишда бузаётган ўта хавотирли давлат”, деб таърифлаган эди. Насроний ва мусулмон дини вакилларига қарши бу репрессив сиёсатнинг давом эттирилишига нисбатан диний эркинликлар бўйича халқаро ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб қатъий чора қўллаш ўзини оқлайди. Диндор инсонлар ўз эътиқоди учун жазога тортилишига АҚШ ҳукумати жим қараб тура олмайди”.
Бу мактуб эълон қилинган кунда эса ўзбекистонлик яна бир насроний диндор жазога тортилди. Нукуслик насроний Саловат Серикбоев диний таълим бериш тартибини бузганликда айбланиб, 16 май куни бир йил муддатга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
“Бу ҳукмни адолатсиз, деб биламан. Судда менинг гувоҳларим кўрсатмалари умуман инобатга олинмади. Айблов томонидан эса иккита милиционер сохта кўрсатма берди, бу кўрсатмалар ҳам бир-бирига мос келмади. Аммо шунга қарамай, суд мени диний таълим берганга чиқариб, бир йиллик шартли жазо берди”, - деди С.Серикбоев.
Россиядаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази раҳбар Виталий Пономарёв насроний дини вакилларининг жазога тортилиши, банди қилиниши, шубҳасиз, Ўзбекистон ҳукуматининг Ғарб билан олиб бораётган сиёсий ўйинлари маҳсули эканини таъкидлади.
“Насронийлар диний жамоаси вакиллари ва етакчиларига нисбатан аввал ҳам сиёсий мотивларда айблов эълон қилинар, аммо кейинчалик амнистия қилиниб, қўйиб юборилар эди. Бу Ғарбга нисбатан гўёки сиёсий лутф сифатида қабул қилинарди. Ҳозир эса анъана ўзгарди. Ғарб Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари аҳволи учун танқид қилишда давом этмоқда ва Европа Иттифоқи санкциялар муддатини узайтирди. Каримов ҳукумати эса бунга жавобан янада қаттиқ позицияга ўтиб, Ғарбда ташвиш уйғотиши мумкин бўлган жамоаларга нисбатан тазйиқ бошлади”, - дейди В.Пономарёв.