Андижон вилоятининг Асака туманида яшайдиган, 3 йилдан буён баҳор-ёз мавсумида Москва шаҳрига келиб, бозорда ҳаммоллик қиладиган М.Мирзаев ўзи каби тирикчилик учун келган асакалик уч маҳалладоши билан ишдан қайтаётганида милиция ходимлари томонидан тўхтатилган.
“Ҳамма ҳужжатларимиз жойида бўлгани учун биз хотиржам тўхтадик. Лекин улар биздан пул талаб қила бошлади. Пул беришдан бош тортганимиздан сўнг эса бизни бўлинмага олиб кириб, ҳақоратлашга тушди. Улардан бири маст эди. Мансур қаршилик кўрсатгани учун унга қарата тўппончасидан ўқ узди”, - дейди Мансурнинг дўсти Жавлонбек.
Ўқ еб, беҳуш бўлган М.Мирзаевга тез ёрдам келгунича тегишли биринчи ёрдам кўрсатилмаган.
“Мансурни шифохонага олиб кетишгандан сўнг мени яна 6 соат ҳибсда тутиб туришди. Бунга битта сабаб - пора бермаганимиз бўлди. Чунки ҳозир ҳужжатларни ҳеч ким суриштираётгани йўқ. Кўчада шартта тўхтатишади-да, 50 рубль сўрашади. Бермасанг, дарров милиция бўлинмасига олиб келиб, вақтингни олади. Сал ожизроқларни ҳақоратлашади. Қаршилик қилсанг, калтаклашади”, - дейди Жавлонбек.
Москва шаҳри милицияси вакили “Озодлик”ка айни пайтда мазкур юзасидан тергов бораётгани айтиб, батафсилроқ маълумот беришни истамади.
М.Мирзаевнинг яқинлари эса 20 май кунги воқеадан сўнг меҳнат муҳожирларига нисбатан тутуруқсизлик даражасига етган милиционер устидан арз қилиб, шаҳар прокуратурасига мурожаат қилди.
“Кутилган натижага эришиш жуда қийин бўлса керак. Аммо бу ишни шундай қолдириб бўлмайди. Ўзбек бир итмаски, бу милиционерлар дуч келган жойда тутиб, яна отиб кетса! Ҳозир шаҳар милициясида ҳам катта тўполон. Биз адвокат ёллаб, прокуратурага ариза топширдик. Ҳамма ишни суд орқали ҳал қиламиз энди”, - дейди М.Мирзаевнинг яқинларидан бири, андижонлик меҳнат муҳожири Толиб ака.
Яқинларининг сўзларига кўра, М.Мирзаев оғир жарроҳлик амалиётидан ўтган ва ҳозир аҳволи яхши. У Москвадаги шифохоналардан бирида даволанмоқда.