22 май куни жангарилар ҳукумат кучлари ҳужумни бас қилса, гуруҳ ўша заҳоти ўт очишни тўхатишини билдирган эди. Аммо сўнгги маълумотларга кўра, Ливан шимолидаги жанглар яна давом этмоқда. Ливан армияси Триполи яқинидаги фаластинлик қочқинлар лагерига яширинган жангариларга артиллерия зарбалари бераётир.
Исроил билан урушдан кейин бир йил ўтмасдан яна жанг ҳаракатлари домида қолаётган Ливан аҳолиси буни катта фожеа, деб атамоқда.
“Ҳозир содир бўлаётган воқеа катта фожеа. Мамлакат раҳбарлари ўзаро келишмовчиликларни чеккага суриб, мамлакатда нима бўлаётгани билан қизиқиши керак. Мамлакат ёняпти”, - дейди “Рейтер” ахборот агентлиги мухбирига гапирган ливанликлардан бири.
Бу жанг ҳаракатлари бошланишига 20 май куни Ливан хавфсизлик кучлари Триполи шаҳрида банкни ўмаришда гумон қилиб, бир неча шахсни қўлга олгани сабаб бўлганди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу шахслар сунний мусулмонлардан иборат “Фатҳ ал-ислом” гуруҳи аъзолари бўлиб чиқди.
БМТ раҳбари матбуот котиби Мишел Монтас ташкилот Ливанда яна жанг ҳаракатлари бошланганидан қаттиқ хавотирда эканини билдирди.
“Бош котиб сўнгги икки кун давомида Ливан армияси ва “Фатҳ ал-ислом” қуролли гуруҳи ўртасида бораётган жанг ҳаракатларидан қаттиқ хавотир билдирди. “Фатҳ ал-ислом” гуруҳи ҳаракатлари Ливаннинг барқарорлиги ва суверенитетига жиддий таҳдиддир. Бош котиб томонларни оддий одамларга қарши қаратилган ҳаракатларга барҳам беришда барча имкониятни ишга солишга чақирди”, - деди М.Монтас.
Ливан савдо ва иқтисод вазири Самий Ҳаддад “Би-Би-Си”га берган интервьюсида бу зўравонликларни келтириб чиқаришда Сурияни айблади. Ливан ҳукумати расмийси Аҳмад Фатфат эса бу зўравонликларни 2005 йилда суиқасд қурбони бўлган собиқ бош вазир Рафиқ Ҳаририй ўлимида гумон қилинаётганларни халқаро трибуналга тортиш бўйича БМТ олиб бораётган ишларни издан чиқаришга уриниш, деб баҳолади.
Суриянинг БМТдаги элчиси Башар Жаъфарий бу айбловларни инкор қилар экан, “Фатҳ ал-ислом” гуруҳининг ўз мамлакатига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлади.
“Фатҳ ал-ислом”нинг етакчилари суриялик эмаслиги аниқ ва улар “Ал-Қоида” гуруҳига алоқадорликда айбланиб, маълум муддат Сурияда жазо ўтаган. Шу боис, Сурия бу гуруҳ билан ҳозир содир бўлаётган воқеаларга умуман масъул эмас. Агар улар Сурияга келса, яна жазога тортилади”, - деди Башар Жаъфарий ва бу гуруҳ вакилларининг аксар қисми фаластинлик эканини қўшимча қилди.
Бироқ Ливандаги барча Фаластин гуруҳлари “Фатҳ ал-ислом”нинг ҳаракатларини қораламоқда. “Ҳизбаллоҳ” ҳаракати ҳам бу гуруҳга алоқадор эмаслигини маълум қилди.