Гарчи мамлакат қонунчилигига биноан мижозларнинг банкдаги ҳисоб рақамаларига оид маълумотлар махфий ҳисобланса-да, бироз олдин Ўзбекистондаги банкларда ҳисоб рақамидаги пул операцияларини назорат қилишга кўрсатма берилган Ўзбекистон фуқароларининг махсус рўйхати ошкор бўлган эди. Ана шу рўйхатдан ўрин олган ўзбекистонлик мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзова ҳисоб рақамига оид банк маълумоти кейинчалик унинг устидан қўзғатилган жиноий иш бўйича терговда асосий далиллардан бири сифатида тиркалди.
Бу рўйхатдан ўрин олган яна бир ҳуқуқ ҳимоячиси, ҳозир ғарб давлатларидан бошпана топган Муҳиддин Қурбонов ҳозирга келиб рўйхатдагиларнинг банкдаги ҳисоб рақамлари ва улар хориждан ўз яқинларига йўллаётган пул жўнатмалари устидан назорат жуда кучайган, дейди.
“Бир талаба танишим бир гал “Кундузи ўқиб, кечаси ишлашга тўғри келаяпти” деб қийналганини айтиб қолди. Тунги ишига атига 15 минг сўм олар экан. Мен унга ўша пулни жўнатаман, сен эса фақат ўқи, дедим. Аммо, икки марта пул олганидан сўнг “Бошқа фамилия билан жўнатинг, сизни номингиз банкдаги қанақадир рўйхатда бор экан, муаммо бўлаяпти”, деди-да, бироздан кейин умуман алоқани узиб қўйди. Афтидан унга қаттиқ босим бўлган. Қарангки, атига 50-60 доллар пул устидан ҳам шундай кучли назорат ўрнатган бу ҳукумат”.
Бироқ, Тошкент шаҳридаги аксар банклар бундай ҳолат мавжудлигини қатъий инкор қилмоқда. “Анелик” пул жўнатмалари тизимида ишловчи банк ходимларидан бири бундай деди:
“Бизда Ўзбекистондан хорижга жўнатилаётган пул жўнатмалари бўйича солиқ қўмитасининг назорати бор. Ўзбекистондан чиқиб кетаётган 10 минг доллардан ортиқ маблағ эгаси солиқ тўланган ёки тўланмагани бўйича назорат қилинади. Аммо, хориждан келаётган пул жўнатмалари бўйича маълумотлар махфий ва у ҳеч кимга берилмайди”.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик идораси ҳам бундай хабар борасида сукут сақламоқда. Бироқ, бироз вақт муқаддам Озодлик мухбири мурожаатига жавобан Андижон вилояти миллий хавфсизлик хизмати расмийси бундай ҳолат бўлиши мумкинлигини тасдиқлаган ва сабабларини шундай изоҳлаган эди:
“Ҳозир ҳар хил диний гуруҳлар, экстремистик оқимларнинг Ўзбекистондан қочиб чет элга чиқиб кетган аъзолари “Вестерн Юнион” ва шу каби бошқа “юнион”лар орқали Ўзбекистонга пул жўнатаяпти. Ўзбекистонда эса уларнинг шериклари бу пулга ҳар хил қўпорувчилик ишларини қилаяпти. Ҳатто, аёлларга пул бериб, Ўзбекистонда бузғунчилик қилишга уринаётганлар бор. Улар назоратга олиниши керак”.