9 июн куни — Катта саккизлик давлатлари саммитидан бир кун ўтиб — Россия президенти Путин Сакнт-Петербургда ўтган иқтисодий форум доирасида Сербия бош вазири Воислав Коштуница билан учрашди.
Музокарадан кейин уюштирилган матбуот анжуманида президент Путин Коштуницани катта саккизлик саммитида Косово мақомига оид кечган музокаралар натижасидан мамнуният билан хабардор қилганини сўзлади.
Бироқ дунёнинг саноати ривожланган 8 давлати раҳбарлари Косово бобида келган бу хулоса деярли боши берк кўчага кирган ва бу Россия ҳукуматининг Сербиянинг, асосан, албанлар истиқомат қиладиган Косово ўлкасига халқаро назорат остидаги мустақиллик бериш тўғрисида БМТ Хавфсизлик кенгаши таклифи лойиҳасини яна бир бор рад этгани билан боғлиқ бўлди. Россия Косово масаласида ўзининг узоқ муддатли иттифоқчиси бўлган Сербияни қўллаб-қувватлашини яна бир бор намойиш қилди.
БМТ га аъзо давлатлар, айниқса, АҚШ нинг муттасил босимига қарамай расмий Москва ўз позициясида қатъий туришга қарор қилган кўринади.
Москвдаги “Наследие” жамғармаси директори Евгений Волк бунинг замирида Москванинг жиддий стратегик манфаатлари ётибди, дейди.
“Бу манфаат эса Болқон ҳудудида ўз позициясини сақлаб қолишдан иборат. Россия анаъанавий равишда бу борада ўзига ягона иттифоқчи бўлиб қолаётган Сербияга таянади. Агар Россия Косовога мустақиллик мақоми берилишига рози бўлса, Сербия ундан юз ўгириши ва бошқа собиқ Югославия ўлкалари каби НАТО, Европа Иттифоқи томонига ўтиши мумкин. Россия ҳозир бор имкониятлари билан бунинг олдини олишга уринмоқда”, дейди Москвдаги “Наследие” жамғармаси директори Евгений Волк.
Бу вазиятда БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоси бўлган Россия БМТ резолюциясига вето қўйишга қадар бориши мумкинми, деган савол туғилади.
“Бу масалада Россия жуда муросасиз бир позицияга ўтди ва у бу йўлда ҳамма чораларни қўллашга тайр. Ҳатто, агар резолюция БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокамага қўйилса, унга вето қўйишга ҳам тайёр менимча”, дейди россиялик таҳлилчи.
Ҳозирча Россия ўз қарори сабабини таклиф этилган лойиҳа Сербияга қўшни давлатлардаги айирмачи гуруҳларга ҳам намуна бўлади ва айни вақтда бу БМТ га аъзо давлат ҳукумати ҳоҳишига зид равишда унинг ҳудудий яхлитлигини бузишдир, деб изоҳламоқда. Аксар таҳлилчилар, Россиянинг эътирози Косово можаросини тинч йўл билан ҳал этишдаги жиддий тўсиқ, деб баҳоламоқда.
Бир тарафдан, расмий Москва БМТ эришилишига шубҳа билан қараётган сулҳ келишуви йўлида Косово ва Сербия етакчиларини музокарани давом эттиришга чақирмоқда.
Бошқа тарафдан, ҳам Россия эълон қилиши мумкин бўлган вето, ҳам Косово мустақиллигининг бир томонлама тан олиниши Москванинг Бирлашган миллатлар ташкилоти билан таранглашиб улгурган муносабатларига жиддий зарба бериши мумкин. Косовонинг бир томонлама равишда тан олиниши айни вақтда Россияга ўзи учун жиддий сиёсий аҳамиятга эга бўлган Абхазия ва Жанубий Осетия, шунингдек, Молдовадаги Днестрбўйи ўлкаларининг россияпараст кучларини қувватлашида дастак бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Россия Фанлар Академияси қошидаги Тарих институти ўқитувчиси, минтақавий эксперт Артём Улунян бу борада шундай фикрда:
“Бу биринчидан Россиянинг Европа билан ўзаро муносабатларида жиддий муаммо туғдиради. Иккинчидан, Россия энди собиқ иттифоқ ҳудудида ўз иродасига кўра ҳаракатлана бошлайди. Бу ҳудудда эса ўзини мустақил, деб эълон қилган, аммо тан олинмаган давлатлар борлиги маълум”, дейди россиялик минтақавий эксперт Артём Улунян.
Ҳозирда БМТ га аъзо давлатлар бу борада жиддий хавотир билдира бошлади. АҚШ президенти Жорж Буш 9 июн куни Италияга қилган сафари чоғида Косово масаласини тугал ҳал қилиш фурсати келганини ва тез орада бу масала ҳал этилишини айтди.
Минтақавий эксперт Улуняннинг фикрича, ҳозир ҳам Европа, ҳам АҚШ бу масалада шошилинч резолюция қабул қилинишини талаб қилиш имконига эга.
“Катта саккизлик саммитида айнан шу масаланинг биринчи даражага кўтарилиши ва президент Бушнинг жанубий Европа ҳамда Болқон ўлкаларига охирги сафари Вашингтон учун бу масалани шу йил охирига қадар ечиш зарурлигива унинг миллий хавфсизлиги учун ўта муҳимлиги билан боғлиқ. Бошқа тарафдан эса бу албатта, Европадаги кучлар бирлиги муаммоларини ҳал қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу муаммо ечимисиз қолар экан миграция, иқтисод ва қатор бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш имкони ҳам бўлмайди”, дейди россиялик минтақашунос эксперт.
Ҳозирча, Европа ва АҚШ Косово масаласида Россия билан муросага эришиш учун 2007 йилнинг охирига қадар уриниши мумкинлиги кутилмоқда. Айни вақтда Сербиянинг Косово келажагига оид БМТ таклиф этган лойиҳага қаршилиги Россия ва Ғарб муносабатларидаги оғриқли нуқталарнинг бири бўлиб қолмоқда.