“Интерфакс”нинг прокуратура мулозимига таяниб ёзишича, текширув давомида евангелист насронийлар жамоаси черковидан ўзга динга ўтишни тарғиб этувчи кўп миқдордаги диний адабиётлар, аудио-видеокассеталар топилган. Шу билан бирга, АҚШда ишлаб чиқарилган дори-дармонлар ҳам мусодара этилган.
Расмийнинг билдиришича, ушбу дори-дармонлар евангелист насронийлар жамоасига руҳий таъсир этиш мақсадида психотроп восита сифатида қўлланилган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова “Озодлик” мухбири билан суҳбатда “Интерфакс” маълумотларини рад этди.
“Бундай ахборот умуман йўқ. Бундай факт содир бўлмаган. Ҳар қалай мен шаҳар прокуратураси билан ҳам гаплашдим ва “Интерфакс” ахборот агентлигига бундай маълумотларни ҳеч ким бермаган”, – деди С.Ортиқова.
“Интерфакс” прокуратура мулозимига таяниб, “Фароғат” евангелист насронийлар жамоаси черковидан дори-дармонлар мусодара этилгани юзасидан Тошкент шаҳри прокуратураси ҳузуридаги валюта ва солиққа оид жиноятлар департаменти текширувлар ўтказаётганини хабар қилган. Бироқ Светлана Ортиқова бу хабарни ҳам инкор этди.
“Валюта ва солиққа оид жиноятлар департаменти умуман бу каби ташкилотлар билан ишлашга ҳақли эмас. Бизнинг қонунчилигимиз бўйича бундай ташкилотлар фаолиятини Адлия вазирлиги текширади”, – деди Светлана Ортиқова.
Тошкентдаги евангелист насронийларнинг баптист черкови жамоаси ҳам айни хабарга ойдинлик киритмади. Черков масъуллардан бири бу хабар провакация бўлиши ҳам мумкинлигини билдирди.
Черков вакили ҳозир Ўзбекистон евангелистлари эркин фаолият юритаётгани, фақат ҳукумат бошқа дин вакилларини насронийликка тарғиб қилишга қатъий чеклов ўрнатганини таъкидлади.
“Марҳамат, эшикларимиз очиқ. Бизда иккита мусиқий хор - ёшлар хори ва асосий хоримиз бор. Маърузалар ўқилади. Муаммоларга келсак, бизга худонинг сўзини тарқатмаслик ва ҳеч кимни зўрлаб динимизга ағдармаслик шарти қўйилган”, – деди черков ходими.
“Фароғат” евангелист насронийлар жамоаси раҳбариятига нисбатан анча жиддий айбловлар илгари сурилаётганини бошқа мустақил манбалар ҳозирча тасдиқламаётир.
Ушбу жамоанинг 1992 йилдан буён Тошкентда фаолият юритаётгани ва 1998 йилда Тошкент евангелист насронийларининг хайрия жамоаси сифатида қайта рўйхатга олингани маълум.
Насронийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларнинг билдиришича, Ўзбекистон ҳукумати турли хил айблар билан мамлакатдаги насроний жамоаларни ёпмоқда. Уларнинг аксарияти прозелитиз ва миссионерликда айбланади. Асосан мусулмонлардан иборат Ўзбекистон жамоатчилиги ҳукуматнинг миссионерликка қарши кураш сифатида тақдим этаётган бундай чораларини қўллаб-қувватлайди.