Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага таяниб Россиянинг “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Ўтган йил июлда президент Ислом Каримов Тошкентга келган Араб мувофиқлаштириш гуруҳи делегациясига раҳбарлик қилган Ислом тараққиёт банки президенти Аҳмад Муҳаммад Алини қабул қилган эди.
Сўнг И.Каримовнинг махсус кўрсатмасига асосан Араб мувофиқлаштириш гуруҳига ўндан зиёд сармоя лойиҳалари таклиф этилди.
Бу гуруҳ бугунги кунда араб дунёсининг энг нуфузли молиявий тузилмаларни бирлаштиради. Жумладан, гуруҳ таркибига Ислом тараққиёт банки, Саудия, Қувайт, Абу-Даби ва ОПЕКнинг ривожланиш жамғармалари киради.
Маълум бўлишича, араблар кўп иккиланмай, ҳозирнинг ўзидаёқ Ўзбекистондаги лойиҳаларга 500 миллион доллар сармоя ётқизиш мажбуриятини олган.
Шундай қилиб, 2012 йилга қадар Араб мувофиқлаштириш гуруҳи Ўзбекистондаги таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш ва жиҳозлаш, кимёвий ўғитлар ва цемент ишлаб чиқариш лойиҳаларида иштирок этади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Ғарб давлатлари сармоялари жиддий камайгани қайд этилмоқда.
Иқтисодчи ва журналист Дмитрий Поваровнинг айтишича,Ўзбекистон раҳбарияти сармоялар танқислигини, асосан, Россия ва Осиё давлатлари ҳисобига қоплашга ҳаракат қилмоқда.
“Арабларга таклиф этилган бундай лойиҳаларга илгари халқаро тузилмалар, шу жумладан, Европа тузилмалари жалб қилинганди. Европа ва халқаро молиявий ташкилотлар билан муаммолар бор ва энди муқобил молиялаштириш манбалари топилди. Назаримда араблар молияси Ғарб сармояларига муқобил бўлиши мумкин”, – дейди Дмитрий Поваров.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги Ғарб давлатларига муқобил молиявий манбалар қидирилаётганини инкор этди. Вазирлик матбуот вакили Татьяна Орлова Ўзбекистон барча давлатлар билан ҳамкорлик қилишда давом этаётганини таъкидлади.
“Биласизми, Ўзбекистон фақат араб дунёси билан эмас, ҳамма билан ҳамкорлик қилади. Арабларнинг ўзи кўпроқ қизиқиш билдиряпти”,- деди вазирлик матбуот вакили.
Ислом тараққиёт банкининг Тошкентдаги ваколатхонаси маслаҳатчиси Санжар Согдиевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳукумати учун сиёсий ислоҳотларни талаб қилмайдиган Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорлик қилиш осонроқ кечади.
“Араб жамғармалари сиёсатга аралашмайди, уларни фақат иқтисодиёт қизиқтиради. Ғарблик ҳамкорлар Ўзбекистондаги вазиятга нотўғри ёндашади. Улар иқтисодиётдаги ривожланишни қайд этишни истамайди ва кичкина муаммолар бўлса, пашшадан фил ясайди”, – дейди Санжар Согдиев.
Ўзбекистон ва Ғарб давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотларнинг орқага кетгани сабабли сусайгани айтилади. Халқаро молиявий ташкилотлар Ўзбекистон иқтисодиёти коррупцияга ботқоғига ботганини ва унинг мутлақо ёпиқлигини қайд этади. Жумладан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги сармоя муҳити сиёсий ислоҳотларсиз яхшиланмаслигини айтиб келади. Бироқ Ўзбекистоннинг стратегик муҳим жойлашуви мамлакатга демократик ислоҳотларни талаб қилмаётган ва тез суръатлар билан ривожланаётган Жануби-шарқий Осиё давлатлари, Хитой ва араб дунёси билан ҳамкорлик қилиш имконини беради.