Президент Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон давлат бошқарувида кўплаб юқори мансабларни эгаллаган собиқ куёви Р.Алиев ҳозир жиноий гуруҳ таркибида одам ўғирлаш ва давлат мулкини талон-тарож қилганлик айби билан Қозоғистон суди томонидан сиртдан 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган.
Айни пайтда собиқ қайнотасининг ашаддий танқидчисига айланган Роҳат Алиев таъқиблардан қочиб, Австрия пойтахти Венада яшайди.
Р.Алиев 2000-2001 йилларда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Бироқ у Ўзбекистон махфий хизматларининг Қозоғистондаги амалиётлари ҳақида очиқ гапириб бериши мумкин бўлган ягона шахс, дейиш мумкин.
Ислом Каримов режимини танқид қилиб келгани учун икки ҳафта муқаддам Қозоғистонда немис журналисти Маркус Бенсманнинг калтакланиши, кўпчилик иддао қилганидек, ўзбек махсус хизматларининг иши бўлиши мумкинми, деган саволга жавоб берган Р.Алиев ҳозир мавжуд ахборот билан бирор хулоса ясаш қийинлигини билдирди.
“Лекин айтишим мумкин бўлгани шуки, афсуски, бизнинг давлатларимиз раҳбарлари Назарбоев ва Каримов мамлакат ичкарисидаги воқеаларнинг холис ёритилишини ўзларига қарши ҳужум сифатида қабул қилади ва шунинг учун мустақил журналистлар ноқонуний тарзда таъқиб этилади. Улар махфий хизматларнинг доимий эътиборида бўлади. Уларнинг телефонлари эшитилиб, электрон почталари текшириб турилади. Махфий хизматлар учун уларнинг қаердалигини аниқлаш ва ҳаракатларини олдиндан билиш қийинчилик туғдирмайди”,- деди Р.Алиев.
2005 йилги Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон махсус хизматларининг Қозоғистон ҳудудида яшириниб юрган қочқинларни ўғирлашга уринишлари ҳақида кўплаб маълумотлар мавжуд. Айни амалиётларга Қозоғистон махсус хизматлари кўмак кўрсатгани ва қочқинларни Ўзбекистонга топширишда фаол қатнашгани айтилади.
“Озодлик” мухбири билан суҳбати давомида Роҳат Алиев Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик даражасига алоҳида тўхталди.
“Агар Қозоғистон ҳудудида бундай амалиётларни хориж махфий хизматлари амалга ошираётган бўлса, қонун бўйича бундай ҳаракатлар жиноийдир. Бошқа томондан, айнан шундай қилишга қодир бўлгани учун ҳам уларни махфий хизматлар, деб атаймиз. Албатта, Қозоғистонда Ўзбекистон махфий хизматларнинг фаолият юритаётганидан Қозоғистон томони бахтиёр эмас, лекин гап Каримовнинг сиёсий рақибларини бостириши ҳақида бораётган экан, Қозоғистон томони бунга кўз юмади. Чунки бир–бирининг сиёсий рақибларини, ўзга фикрларни бостиришга келганда Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари ўртасида тўлиқ ҳамкорлик бор”,- деди Роҳат Алиев.