ЕИ расмийларининг ишора қилишича, апрель ойида Ўзбекистонга жорий этилган санкцияларни қайта кўриб чиқиш чоғида мамлакат ҳукумати расмийларига 6 ойлик муддатга тўхтатилган виза тақиқи қайта тикланмаслиги мумкин.
Ўзбекистон ҳукумати санкцияни тўхтатиш эвазига ЕИнинг бир қатор шартларни бажариши керак. Бироқ ЕИ расмийлари орасида Тошкент билан мулоқотни қийинлаштираётган санкцияларни бекор қилиш керак, деган кайфият кучаймоқда.
Андижон қирғинига масъул кўрилган Ўзбекистон расмийларини ЕИ ҳудудига киритмасликни назарда тутган виза тақиқини тўхтатиб туриш қарори тузилмага аъзо давлатлар ўртасида жиддий тортишувларга сабаб бўлган эди.
Бир томондан Германия Тошкент билан мулоқотни қийинлаштирган санкциялар ЕИнинг Марказий Осиё билан яқинлашиш ғоясига путур етказаётганини таъкидлаётган бўлса, бошқа томонда Буюк Британия ва унга эргашган Скандинавия давлатлари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳвол яхшиланмаётганини уқтириб келди. ЕИнинг санкцияларни ўз кучида қолдириш керак, деган қарашда қолаётган айрим давлатлари Андижон хунрезлиги учун масъул кишилар ҳамон жазога тортилмаганини, Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўғилаётганини, мухолифат вакиллари таъқиб этилиб, қийноқлар кўлами кенгайиб кетаётганини ва ҳукумат пахтачиликда болалар меҳнатидан фойланишда давом этаётганини айтиб келади.
Бироқ ўтган йил июнь ойидан буён Марказий Осиё стратегиясини тадбиқ этаётган Германиянинг қўли баланд келиб, унинг саъй-ҳаракатлари билан октябрь ойида Ўзбекистон расмийларига жорий қилинган виза тақиқи вақтинча тўхтатилди.
Виза тақиқи шунчаки бекор қилингани йўқ, ЕИ бунинг эвазига Ўзбекистондан бир неча шарт бажарилишини талаб қилди.
Лекин ҳозирга келиб маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳукуматига қўйилган шартларни Андижон воқеасидан ажратган Берлин виза тақиқини техник сабабларга кўра ҳам бекор қилиш имкониятига эга бўлди.
Германиянинг Ўзбекистон билан яқинлашиш ҳаракатларини ЕИнинг ижрочи тузилмаси бўлмиш Европа комиссияси ҳам қўллаб-қувватлаб турибди. Ўтган пайшанба куни Еврокомиссиянинг собиқ совет давлатлари учун масъули Гуннар Вайганд Ўзбекистонга жорий этилган санкциялар техник сабабдан қандай йўсинда бекор бўлиши мумкинлигини ошкор қилди.
“Биз санкцияларнинг Андижон воқеаси сабабли жорий қилинганини инобатга олишимиз керак. Лекин бугун биз дуч келаётган муаммо шундаки, бу санкциялар Андижон воқеасига эмас, балки Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига боғлиқ масалага айлантирилган. Шунинг учун биз энди минтақа давлатларига қўлланилаётган иккиюзламачилик сиёсати муаммосига рўбарў бўляпмиз. Нима учун бир инсон ҳуқуқларини поймол қилаётган бир давлатга санкциялар жорий этилади-да, инсон ҳуқуқларини поймол қилаётган бошқа давлатга жорий этилмайди?”- дейди Г.Вайганд.
ЕИ ташқи ишлар вазирлари 28 апрель куни Люксембургда йиғилиб, расмий Тошкентга ана шундай назар билан қарайди. Улар Андижон воқеаларини эмас, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари вазиятини таҳлил қилишни бошлайди.
Уларни қизиқтирадиган асосий саволлар қаторида Андижон эмас, балки қуйидагилар бўлади: Ҳукумат халқаро ташкилотларга қамоқхоналарни бориб кўришга рухсат бердими ёки йўқ? БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачисигачи? Нодавлат ташкилотлар ўз фаолиятини эркин давом эттирдими? Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари қамоқдан чиқарилиб, уларни таъқиб этиш тугатилдими? Ўзбекистон ҳукумати ЕИ билан инсон ҳуқуқлари масаласида ижобий мулоқотни бошладими?
ЕИ ташқи ишлар вазирларининг санкциялар борасидаги сўнгги қарорига уларнинг бу саволларга қандай жавоб олишига боғлиқ бўлади. Лекин ЕИ расмийси Г.Вайганднинг айтишича, Андижон масаласида узилиб қолган санкциялар давом этмаслиги мумкин.
“Озодлик”нинг Брюсселдаги мухбири Ахто Лобякаснинг билдиришича, октябрь ойида Ўзбекистонга қарши жорий этилган визаларни бекор қилишга Германия обдон тайёргарлик кўрганга ўхшайди.
“Германия Ўзбекистонга қатъий шартлар жорий этилишини қўллаб-қувватлаганда виза тақиқини қўллаётган давлатлар лол қолганди. ЕИ расмийлари виза тақиқи энди ҳеч қачон қайта жорий этилмаслигини англаб келган. Бу ҳақда ўзларидан эшитганман. Бироқ санкция тарафдорлари билан муросага эришиш мақсадида уларни қуруқ қолдирмаслик учун мана шундай усул ихтиро қилинди. Бу мураккаб вазиятда барча давлатлар ўзлари истаганини олди”, – деди Ахто Лобякас.
Кузатувчилар таъкидича, Марказий Осиёнинг репрессив режимига қарши жорий этилган виза тақиқи каби чораларни бекор қилиш минтақада узоқ муддатли манфаатларини кўраётган ЕИга жиддий қийинчилик туғдирмайди. ЕИни нафақат Қозоғистон нефти, Туркманистон ва Ўзбекистон гази ўзига ром этмоқда, балки тузилма Россия ва Хитой ўртасида жойлашган минтақанинг геосиёсий аҳамиятини аллақачон англаб бўлган.