Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:41

Қора рўйхат семиришда давом этяпти


Туркманистонда мамлакатдан чиқиш визаси бекор қилинган бўлса-да, фуқароларнинг хорижга чиқишини чекловчи бошқа тўсиқлар ўрнатилган. Бундай тўсиқлардан асосийси мамлакатдан чиқиши тақиқланган фуқароларнинг қора рўйхатидир.

Шу рўйхат асосида хавфсизлик хизмати ходимлари фуқароларнинг йўлини тўсгани боис, Ашхободдан учадиган халқаро парвозлар кўп ҳолларда бекор қилинади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари тахминича, бу рўйхатда минглаб одамлар, жумладан, журналист, ҳуқуқ фаоллари ва уларнинг яқинлари номлари тиркалган.

Ана шундай фуқаролардан бири Жаннат Қиличдурдиевага ўтган йил ёзда шифокорлар саратон касаллиги ташхисини қўйди ва Ашхободда дардига дармон тополмаган аёл Москвага бориб тиббий амалиётдан ўтишга қарор қилди. У Россия визасини олди, чипта харид қилди ва Ашхобод аэропортига келиб самолётга чиқди ҳам. Аммо шундагина мамлакат хавфсизлик хизмати унга мамлакатни тарк этиш тақиқлангани ва бунинг боиси унинг қора рўйхатга эканини айтди.

Жаннат Қиличдурдиевани тўхтатиб қолган миграция хизмати ходимлари у ўз саволларига жавобни хавфсизлик хизматидан олишини билдирди. Жаннат Қиличдурдиеванинг эса хавфсизлик қўмитасига боришга юраги бетламасди, чунки у ерга борганларнинг кўпи ортига қайтмайди. Ж.Қиличдурдиева яхшиси маҳаллий ҳокимият органларига хат ёзиб, унга даволаниш учун хорижга чиқишга рухсат беришларини сўрашга қарор қилди.

Албатта, унинг нега қора рўйхатга тушиб қолгани борасида тахминлари бор. Унинг отаси “Озод Европа/Озодлик” радиоси туркман бўлими мухбири бўлиб ишлайди. Ж.Қиличдурдиева каби ўзгача фикрлайдиган қариндошлари боис, аэропортдан ортига қайтарилган фуқаролар Туркманистонда юзлаб.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи аксар халқаро ташкилотлар, жумладан, қароргоҳи Лондонда жойлашган “Халқаро амнистия” ташкилоти ҳам Туркманистон ҳукуматини шу йўл билан қувғиндаги сиёсий мухолифат аъзолари, зиёлилар қатламига босим ўтказишга уринишда айблаб келади.

Бу марҳум президент Сапармурод Ниёзов замонида кенг қўлланилган амалиёт эди ва ҳозирги президент даврида ҳам деярли ўзгаришсиз қолмоқда. Аввалига Қурбонқули Бердимуҳаммедов тахтга келган 2007 йилда қора рўйхат бироз қисқаргани ва ундан иқтисодий жиноятларда айбланган шахслар, уларнинг яқинлари номлари чиқарилгани хабар қилинган эди.

Бироқ “Халқаро амнистия” маълумотга кўра, яқиндан бошлаб бу рўйхатга яна янги номлар тиркала бошлаган. Ана шундай фуқаролардан бири бўлган Жаннат Қиличдурдиева аэропортда самолётдан қолдирилди ва бу сафарга қилган ҳамма харажатларига куйиб қолаверди.

Москвада яшайдиган туркман Авез Аннаев эса июнь ойи бошларида Ашхободга келди ва қариндошларининг уйида бир ҳафта қолишга қарор қилди. Бироқ ҳафта ўтиб йўлга чиққан А.Аннаев ҳам Ашхободда тутиб қолинди. Хавфсизлик хизмати ходимлари у қувғиндаги мухолифат етакчиларидан бирининг синглисига уйлангани боис, қора рўйхатга киритилганини айтди.

“Мен мамлакатда ижобий ўзгаришлар бўляпти, деган хабарларга умид қилиб Туркманистонга келган эдим. Бироқ бу хато экан”,- дейди Авез Аннаев.
XS
SM
MD
LG