Бой давлатнинг ҳокими бой, қозиси тўқ, суллоҳи тинч,
Ким халқининг қанчаси оч, бир оҳорли либоси йўқ.
Баландпарвоз ваъдалару, ваъдабознинг маддоҳи мўл,
Қарори кўп, фармони кўп, ижрочи кўп, ижроси йўқ.
Журналист Дилмурод Саййид ўзининг “Йўқ ҳақида бадиҳа” мақоласида ушбу сатрларни ёзганидан сўнг тўрт йил ўтиб, 12,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унга қўйилган айбловларнинг қалбакилаштирилгани ва маҳкама жараёнида ўз тасдиғини топмагани айтилади.
Журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Дилмурод Саййиднинг касбий фаолияти учун қамалганига ишониш учун жиддий асослар бор.
Дилмурод Саййиднинг қамалиши Европа Иттифоқи делегацияси Тошкент расмийлари билан инсон ҳуқуқлари масаласини муҳокама этган куннинг эртасига тўғри келди.
Октябр ойида Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан жорий этилган санкциялар тақдирини белгилаётганида журналистнинг озодлиги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо объектига айланиши мумкин.
Бироқ ҳозирча Европа Иттифоқига раислик қилаётган Швеция Дилмурод Саййид иши бўйича хавотир изҳор этганича йўқ.
Дилмурод Саййиднинг жорий йил 22 феврал куни фуқаролик кийимидаги одамлар томонидан ҳибсга олиниши мобил телефонида ўз аксини топди.
Ўз мақолаларида тузум камчиликларини фош этган, маҳкамаларда эса инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилган журналист турмуш ўртоғи ва болалари кўзи олдида қўллари орқага кишанланган тарзда машинага босиб, Самарқандга олиб кетилган. Ушбу воқеани унинг турмуш ўртоғи Барно Жуманова шундай эслайди.
- Биз уйимизга келдик. Охирги подъездда турамиз. Эшикни очиб мен кирдим¸ қизим кирди¸ орқасидан хўжайиним кирсалар кимдир келди ва шундай ëқасидан ушлаб¸ кўчага судраб олиб чиқиб кетди. Ҳайрон бўлиб чиқдим. Қизим “Дадамни қўйиб юбор” деб чириллаб йиғлаб қолди.
Йўлда турган гавдали одам хўжайинимнинг ëқасидан маҳкам ушлаб турибди. Хўжайиним ҳам ҳайрон бўлиб қолдилар. “Нима қилаяпсиз¸ кимсиз¸ нимага ушлайсиз¸ ордерингиз борми?” деса¸ “Биз билан борасан, мен бошлиғимнинг буйруғини бажардим” деб айтди¸ дейди Барно Жуманова.
Дилмурод Саййид Тошкентда кечки пайт машинага босиб олиб кетилгач¸ тунги соат 01.00 да уйига телефон қилди. Эртаси куни эрталаб эса Самарқанд вилоят прокуратурасининг тергов изоляторига ташланди.
- Кечқурун хўжайиним телефон қилиб¸ “Қорним жуда оч қолди¸ ҳам совқотаяпман” дедилар¸ дейди Барно Жуманова.
Дилмурод Саййиднинг нима боис ҳибсга олингани ва унга қарши илгари сурилган айбловлар ҳали айтилмаган бир пайтда унинг дўсти ва ҳимоячиси адвокат Руҳиддин Комилов Самарқандга йўл олди. Бундай ҳолларда журналист ёки инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига қарши қандай айбловлар қўйилишини у яхши биларди.
- Менимча¸ у кимнингдир думини босган. Шунақа ҳам бўлиши мумкин. Энди бунга ҳали аниқлик киритамиз-ку. Шу кимдандир туҳмат аризаси тушган. Шу модага айланиб қолди ҳозир. Гапнинг очиғи¸ ҳозир ўшандан қўрқиб турибман. Хоҳламасдим шунақа бўлишинию¸ лекин шунақа хавф бор¸ дейди Руҳиддин Комилов.
Бироқ журналистга нисбатан қўйилган айбловлар дастлаб қандай кутилган бўлса¸ шундай бўлиб чиқди. Товламачилик айбларига кейинроқ ҳужжат ва муҳрларни сохталаштириш қўшилди.
Дилмурод Саййидга қўйилган айбловлар маҳаллий тадбиркорлардан бири деб айтилаётган самарқандлик Марғуба Жўраеванинг кўрсатмаларига асосланади. Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида товламачилик йўли билан бир неча минг АҚШ доллари олаётган пайтда қўлган олинган Жўраева дастлабки суриштирув пайтида Дилмурод Саййиднинг топшириғини бажарганини айтганди.
Маҳкама жараёни давомида Дилмурод Саййид билан елкама-елка турган адвокатлар, жамоатчи ҳимоячилар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари унга қўйилган туҳматлар суд залида ўз тасдиғини топмаганини айтишди.
- Энди унга қўйилаëтган айбловлар далиллар мавҳумлигига кўра¸ гувоҳлар кўргазмаларига кўра¸ суд терговига кўра мутлақо уйдирмалиги аниқ бўлаяпти. Яъни бу унинг касбий профессионал фаолияти билан боғлиқ эканлиги кундан-кунга аëн бўлаяпти.
Суд тергов давомида ғаройиб нарсалар чиқди. Эсингизда бўлса¸ Дилмурод Саййид Ўзбекистон республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси “Ҳужжатларни сохталаштириш” моддаси билан ҳам айбланаяпти. У гўë "фермерларнинг номидан сохта документлар қилиб олиб¸ гўë уларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилган" деган айблов қўйилган. Лекин буларнинг ҳаммаси дастлабки тергов амалиëтларини олиб борган прокуратура¸ МХХ ва ҳуқуқий идораларнинг уйдирмаси эканлиги маълум бўлаяпти.
Кеча фермер: “Мен ҳақиқатан унга ҳужжат қилиб берганман. Бошқалар ҳам қилиб берган. Фақат терговчи “Мана Дилмуродни қамоққа олдик. Сен ҳам қамалиб кетасан” деган босимлар билан уйдирма айбловларни ëздириб олишди” деб кўрсатма берди.
Ҳужжатларни сохталаштириш деган жиноят унда йўқлиги ҳозир аниқ бўлди. Олдинги гувоҳлардан ҳам сўралганда¸ товламачилик жинояти йўқлиги аниқ бўлди¸ дейди Абдураҳмон Ташанов.
Тергов ва маҳкама иши беш ой давом этди. Шу муддат давомида сурункали сил касалига чалинган журналистнинг соғлиғи янада оғирлашгани ҳақида хавотирлар пайдо бўлди. Турмуш ўртоғининг соғлиғи ёмонлашганини Барно Жуманова биринчи учрашувдаёқ сезганини айтганди.
- Кўришдик. Лекин ëнма-ëн кўриштиришмади. Алоҳида хонада кўришдик. Айнан шу пайтда у киши иммунитетни оширадиган муолажа олардилар. Тиббий муолажа ҳам йўқ. Ейиш-ичиши ҳам яхши эмаслигидан, мана, озиб кетганлар¸ дейди журналист Дилмурод Саййиднинг рафиқаси Барно Жуманова.
Дилмурод Саййиднинг иши ундан олдин касбий фаолияти учун 10 йилга қамалган журналист Солижон Абдураҳмонов ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Турғуновнинг ишларини эслатарди. Бироқ оқибатда, Аъзам Турғуновнинг ҳибсда қийноққа солингани инобатга олинмаса, уларнинг ишидан ҳам баттар бўлиб чиқди. Дилмурод Саййиднинг қамалиши халқаро ташкилотлар томонидан кескин қораланди.
Париждаги “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Ўзбекистонда яна бир журналистнинг қамоққа олинишини Тошкент ҳукуматининг эркин фикр ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мутлақ тоқатсизлигининг навбатдаги намунаси сифатида баҳолади.
- Менимча¸ бу ҳолат яна бир бор Ўзбекистонда эркин фикр билдириш имконлари йўқлиги ва Тошкент ҳукуматининг сўз эркинлигига тоқатсизлиги далолатидир. Ташкилотимиз Самарқанддаги маҳкамадан суд ҳукмини қайта кўриб чиқишни ва журналистни озод этишни талаб қилади, деди ташкилот вакили Элза Видал.
Берлинда яқинда таъсис этилган Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари Умида Ниёзованинг айтишича, 12¸5 йиллик қамоқ жазоси нафақат Дилмурод Саййид, балки Ўзбекистонда фаолиятини давом эттираётган бошқа журналистлар учун ҳам даҳшатли сигналдир.
- Менинг назаримда¸ сил касалига чалинган ва гўëки 10 000 доллар пул олганликда айбланаëтган журналистга 12¸5 йиллик қамоқ жазосининг тайинланиши бу жуда ҳам оғир жазо. Қолаверса¸ Дилмурод Саййид адвокатининг айтишича¸ судда унга қўйилган айбловлар исботини топмаган. Журналистга бунақа узоқ муддатли қамоқ жазосининг тайинланиши адолатсиз¸ дейди Умида Ниëзова.
Айни пайтда АҚШ ва Европа Иттифоқи Дилмурод Саййид, Аъзам Турғунов, Солижон Абдураҳмонов¸ қолаверса¸ қамоқда қолаётган яна ўнлаб сиёсий маҳбусларни озод этиш талабини юмшатгани ойдинлашмоқда. Дилмурод Саййиднинг қамалиши Европа Иттифоқи делегацияси Тошкент расмийлари билан инсон ҳуқуқлари масаласини муҳокама этган кунининг эртасига тўғри келди. Ушбу кутилмаган хабарни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Морел Ашхободда Озодлик радиоси мухбиридан эшитди.
- Биз ҳар бир ҳолатни музокараларда кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бу саволингизни марҳамат қилиб¸ Европа Иттифоқи президентлигига беринг, деди Пьер Моррел.
Швеция ташқи ишлар вазирлиги Дилмурод Саййид иши бўйича ҳозирча баёнот қилиш режалаштирилмаётганини тасдиқлади. Буларнинг барчаси Европа Иттифоқининг Ўзбекистон ҳукумати билан олиб бораётгани мулоқотини шубҳа остига қўяди.
- Ҳозирги пайтда Афғонистон туфайли Ўзбекистон ҳукуматига Европа иттифоқининг ҳам¸ Американинг ҳам таъсири кам. Улар асосан хавфсизлик ва иқтисодий йўналишларга эътибор бераяпти ҳамда инсон ҳуқуқлари учинчи ўринга тушиб қолаяпти. Бир пайтлар инсон ҳуқуқлари биринчи ўринда бўларди¸ дейди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдужалил Бойматов.
Ўзбекистонга нисбатан Европа Иттифоқи жорий этган санкциялар тўлалигича сақланган пайтда қамоққа ташланган айрим журналист ва инсон ҳуқуқларининг озодлиги Иттифоқ ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо объектига айлангани маълум. Октябр ойида Ўзбекистонга қарши жорий этилган қурол-аслаҳа эмбаргоси қайта кўриб чиқилади. Санкцияларнинг қолган бу қисми Ўзбекистон учун принципиал аҳамиятга эга эмасдай туюлади.
Мухолифатдаги “Эрк” партиясининг бош котиби Отаназар Орипов фикрича, маҳбус диссидентларни гаровга олиш орқали Ўзбекистон ҳукумати каттароқ сиёсий ва иқтисодий капитал олиш мақсадини кўзлайди.
- Дилмурод Саййид ҳам гаровда ушлаб туриладиганлар қаторида бўлиши мумкин. Ҳукумат буюртма берганда¸ таҳлил қилиб: “Бу керакми¸ йўқми?” деб ўтирмайди. Ҳар қанақа одамни ҳам гаровга олаверади. Ҳар ҳолда шу пайтгача қамоқдан озод қилинган мухолифатчилар¸ ҳуқуқ ҳимоячилари¸ журналистлар ҳукумат учун бирор манфаат бўлгандан кейингина қамоқдан озод қилинган, дейди Отаназар Орипов.
Ўз фаолияти давомида Дилмурод Саййид Ўзбекистон ҳукуматининг бундай катта сиёсий ўйинлари ҳақида ёзмаганди. Балки у ўз мақолалари ижтимоий ноҳақликлар ва инсон ҳуқуқларига бағишлаганди. Қамалишидан бир муддат олдин тўртинчи ҳокимият дастурига интевью берган Дилмурод Саййид ноҳақликлар ҳақида гапиришни ўзига бурч билишини айтганди.
Дилмурод Саййид: Ноҳақ судловлар¸ ноҳақ терговлар¸ қилинаëтган қонунбузарликлар ҳақида¸ албатта¸ фактларга суянган ҳолда ëзаман.
Озодлик: Сизнинг ўта танқидий руҳдаги мақолаларингиз бор. Ўзбекистонда туриб бундай мақолаларни ëзаëтганингиз жасорат¸ албатта. Бу мақолалар бошингизга бало олиб келиши мумкинлигидан қўрқмайсизми?
- Йўқ. Энди битта томони бор-да. Бугун мен кўриб туриб индамасам¸ бошқа бир одам кўриб туриб индамаса¸ бу нарсаларга кимдир муносабат билдириши керак-ку. Мен биринчи галда журналистлар муносабат билдириши керак¸ деб ҳисоблайман. Агар журналист¸ шоир ва ижодкорлар индамаса¸ ундан кейин билмадим ким гапиради бу нарсани. Бу ерда тузумга қарши муносабат эмас. Бу ерда ҳар бир давлатнинг муҳим бўғини ҳисобланган қонун устуворлиги масаласи, деган эди Дилмурод Саййид Озодлик билан суҳбатда.