Линклар

Шошилинч хабар
22 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:19

"Алишер "Сиëсат" учун ўлдирилди"


Шоҳида Ëқуб Алишернинг ўз журналистик фаолияти учун ўлдирилганига ишонади.
Шоҳида Ëқуб Алишернинг ўз журналистик фаолияти учун ўлдирилганига ишонади.

дейди унинг ўлимидан атиги бир соат олдин кўрган мустақил журналист Шоҳида Ëқуб.

2007 йил 24 октябр куни ўлдирилган журналист Алишер Соипов хотирасига бағишланган кўплаб мақолалар орасида Лондонда яшаётган журналист Шоҳида Ёқубнинг www.uznews.net сайтида эълон қилинган мақоласи энг кўп баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Шоҳида Ёқуб ўзининг яқин дўсти Алишер Соипов ўлдирилган пайтда Ўш шаҳрида эди. Унинг шахсий кечинмалар ва хотираларга асосланган мақоласи Алишер Соипов ҳаётига суиқасд сабабларига бошқача назар билан қарашга ундайди.

Мақолада исми Сурайё деб ўзгартирилган бир журналистнинг исми ҳам келтирилади.

“Алишер ва Сурайё 2007 йилнинг декабрида президентлик сайловлари ўтиши олдидан Ўзбекистонда инқилоб қилишни режалаган асосий ўйинчиларга айланишган эди”¸ дейилади мақолада.

Алишер Соипов “Сиёсат” газетасини чиқариш учун ижара олган квартирани Шоҳида Ёқуб шундай тасвирлайди.

“Алишер Соиповнинг Ўшдаги офиси бешта компютер ва бир қанча эски телефонлар билан ижарага олинган бир хонали квартирадан иборат эди…Расман бу янги бироқ аллақачон оммалашган “Сиёсат” газетасининг офиси. Амалда эса бўлғуси Ўзбек инқилобининг штаб квартираси эди.”

Шоҳида Ёқубнинг ёзишича, Алишер Соипов ва Сурайё Ўзбекистонда инқилоб қилиш мумкинлигига сидқидилдан ишонган ва Ўзбекистондаги диктатурани ағдаришга қодир инқилоб режасини улар фақат ўз каллаларида сақлашган.

Алишернинг ўлдирилишига унинг ана шундай режалари сабаб бўлгани ҳақида икки йил давомида Алишер Соиповни яхши таниганлар ўзаро шивирлашиб бир-бирларига айтиб юрган эдилар. Бироқ бу ҳақда илк бор ёзиб чиққан журналист Шоҳида Ёқубнинг айтишича, Алишер Соипов фақат ўзининг инқилоб уюштириш режаси учун ўлдирилганини таъкидлаш нотўғри бўлади.

Шоҳида Ëқуб: Мақолада Алишернинг фақатгина охирги куни ҳақида ëзилган. Мен шуни таъкидламоқчи эдим. Иккинчидан¸ бу режалар фақатгина Алишерда эмас эди. Буни кўп одамлар ўйлаган эди¸ аммо бу борада аниқ стратегия йўқ эди. Шунинг учун “Алишер Соипов инқилоб қилмоқчи бўлгани учун¸ Ўзбекистонда тартибсизлик уюштириш учун ўлдирилган” дейиш нотўғри бўлади.

Озодлик: Алишернинг қилаëтган ҳатти-ҳаракатлари қанчалик жиддий эди?

- Бу ҳаракатларни жиддий деб бўлмайди. Чунки Алишерда пул ҳам¸ инсоний ресурс ҳам йўқ эди. Шунинг учун битта одам Ўзбекистонда тартибсизлик ëки инқилоб уюштира олмайди. Бу ерда катта бир организация керак. Алишер Соиповда на организация¸ на бошқа нарса бор эди. У бир одам вазиятни ўзгартира олмаслигини яхши тушунарди. Ўзбекистон ичидаги вазиятни ўзгартириш учун 10 минглаб¸ 100 минглаб одам кераклигини у яхши тушунарди¸ дейди Шоҳида Ëқуб.

Шоҳида Ёқуб Алишер Соиповнинг ўлдирилишига сабаб бўлишини мумкин бўлган омиллардан яна бирини келтиради. Ўзбекистонлик қочқинларга ёрдам бериш учун Алишер Соипов ўзининг ўткир қаламини ишга солибгина қолмаган ва буни ҳамма билиши керак¸ дейди Шоҳида Ёқуб.

- Алишер нафақат журналист¸ у ватанпарвар ҳам эди. Андижон воқеаларидан кейин кўпгина одамлар¸ диндорлар Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан қочиб ўтган эди. Алишер кўп қочқинларга шахсан ëрдам берган эди. Мен ўзим шуни биламан. Баъзи пайтларда пул берган эди¸ маслаҳат берган эди. Уларни тегишли ташкилотларга юборган эди. Бу халққа жуда ҳам катта хизмат ва қочқинларга жуда ҳам катта ëрдам эди¸ дейди Шоҳида Ëқуб.

Аммо Шоҳида Ёқубнинг фикрича, Алишер Соиповнинг ўлдирилиши унинг асосан журналистик фаолияти билан боғлиқдир. Соипов мухолифат руҳидаги “Сиёсат” газетасини чиқара бошлайди ва уни Ўзбекистон ҳудудида тарқатишни йўлга қўяди.

- Алишер Соиповнинг ўлдирилишининг бир сабаби бор. Бу "Сиëсат" рўзномаси. “Сиëсат” рўзномасини нашр этишга бошлаган пайтда ҳамма нарса бошланди. Қисқа вақт давомида бу газета жуда ҳам машҳур бўлган. Нимага? Чунки шу газетани одамлар Ўзбекистон ичига киритишган. Менимча¸ Алишерни фақатгина “Сиëсат” газетаси учун ўлдиришган. Бу газетада яхши материалларни нашр этишган. Ўзбекистон халқи учун долзарб масалани кўтаришган. Россиядаги мигрант ишчилар¸ маданият нима бўлаяпти¸ қочқинлар ҳақида¸ Андижон воқеалари ҳақида ëзган. Ўзбекистон ичида ҳеч бир газета шу масалаларни кўтармаяпти. Биз аниқ биламиз. Қирғизистонда ўзбек тилида чиқадиган ягона газета ҳам шу бўлган. Алишерни ўлдириб ҳам Алишерни¸ ҳам газетани йўқ қилишган. Натижа нима бўлди? Ҳозир Ўшда¸ умуман олганда Жанубий Қирғизистонда Алишер каби журналист қолмади. Қолган бўлса ҳам ҳамма қўрқаяпти¸ дейди Шоҳида Ëқуб.

Икки йил аввал таниқли журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилиши борасида Лондонда яшаётган журналист Шоҳида Ёқуб ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 26 яшар Алишер Соиповни ўлдирганликда айблаб бир шахсни ҳибсга олган. Бироқ ушбу иш юзасидан тергов материаллари жамоатчиликка ошкор қилинаётгани йўқ.
XS
SM
MD
LG