24 кундан буён Тошкентдаги маҳбуслар шифохонаси – Сангородда даволанаётган милиция капитани= 39 ёшли Ҳайитали Игламов адвокати орқали БМТдан ёрдам сўрайди.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тизимидаги мавжуд вазиятдан яхши хабардор бўлган собиқ терговчи Ҳайитали Игламов тергов жараёнида ўзига нисбатан қийноқ қўлланилишидан хавотир билдириб, ҳалқаро ташкилотдан кўмак кутаяпти.
Кейинги беш ой давомида Паркент тумани ИИБ тергов бўлинмасига раҳбарлик қилиб келтган милиция капитани 39 ёшли Ҳайитали Игламов жорий йилнинг 10 феврал куни иш кабинетида пора олиш айблови билан ҳибсга олинган.
Ҳайиталининг отаси Маъмуржон Игламовга кўра, прокуратура ходимлари ўғлини ҳибсга олиш пайти ўласи қилиб уриб, калтаклашгани оқибатида унинг қовурғалари синган, бош мияси жароҳат еган.
Маъмуржон Игламов: Кабинетида уриб¸ майдалаб олиб кетган. Иккита қовурғаси синган¸ боши ëрилган. Кўзлари кўкариб кетган. Кўкраклари¸орқалари кўкариб кетган. Ҳатто ҳали ҳам бор. Беш киши келиб ҳушидан кетиш даражасигача урган.
Озодлик: Буларнинг ҳаммаси прокуратурадан бўлишганми?
- Вилоят птокуратурасидан келган¸ дейди Ҳайиталининг отаси Маъмуржон Игламов.
Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси ходими¸ милиция капитани Ҳайитали Игламовнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади. Бироқ унга қўйилган айбловлар борасида тўхталишни истамади.
Тошкент вилоят прокуратурасидан эса бу борада бирор бир маълумот олиш имкони бўлмади.
Милиция капитани Ҳайитали Игламов 150 минг сўм¸ яъни тахминан 70 АҚШ долларини пора сифатида олишда айбланаяпти.
Ҳайиталининг яқинларига кўра, пора бериш саҳнаси уюштирилган бўлиб, у сохта жиноий ишда айбланмоқда.
Маъмуржон Игламовнинг иддаосича, ўғли Паркент тумани собиқ ҳокими Абдуқаҳҳор Азаматовнинг кирдикорларини фош қилишга уринаётган бўлган ва айнан ушбу собиқ амалдорнинг ҳаловатини бузгани учун Ҳайиталининг бошига шу кўргуликлар тушган.
Маъмуржон Игламов: Собиқ туман ҳокимининг терговини олиб бораëтган пайт эди.
Озодлик: Терговчи Ҳайитали ака бўлган.
- Ҳа. Менга икки ҳафта олдин бир гапни гапирган эди. "Туман ҳокимини тўрт соат тергов қилдим. Одамларга ерни бўлашаëтган пайтда¸ фермерларда пул тўлаганлиги ҳақида квитанция бор¸ лекин у ëқда даромад қилинмаган. Кирим дафтар ҳам йўқ¸ ҳеч қандай квитанция йўқ. Пул ҳам йўқ" деб айтган эди. Ҳокимнинг оти Азаматов Қаҳҳор. Ўғли СНБда ишлар экан. Подполковник экан. 10 йилдан бери ишлар экан. Азаматов Шерали. Мана шуларнинг иши¸ дейди Маъмуржон Игламов.
Милиция капитани Игламов билан боғлиқ вазиятни кузатиб келаётган “Эзгулик” жамияти Ҳайитали Игламовни ҳибсга олиш пайти бир қатор қонунбузарликлар содир этилгани, унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Ҳарбий прокуратурадан изоҳ беришни сўрайди.
“Эзгулик” фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, агар Ҳайитали Игламов жиноятчи бўлган тақдирда ҳам унга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлишга прокуратура ходимларининг ҳаққи йўқ эди.
- Паркент тумани ИИБ нинг тергов бўлинмаси бошлиғи Ҳайитали ўзига хос бир коррупциянинг қурбони бўлган. Ҳозир бизнинг қўлимизда тиббий маълумотномалар¸ доктор хулосалари¸ ҳамма документлари бор. Ота-оналарининг айтишича¸ унинг ҳозир аҳволи оғир. Ичидан қон кетиш ҳолати бўлаяпти. Тергов органларида¸ милицияда ëки бошқа суриштирув органларида бунақанги ҳодисалар тез-тез учрайди. Адолатга хизмат қилаëтган¸ ноҳақликка қарши курашаëтган орган ходимларини шунақанги провокациялар билан қўлга олиш ҳолатлари жуда ҳам кўп. Иш ҳужжатларидан кўринишича¸ тиббий хулосаларидан кўринишича¸ айблов моҳиятидан кўринишича¸ Игламов томон ҳақ. Чунки ҳар қандай вазиятда ҳам¸ порахўр бўлган вазиятда ҳам унга нисбатан куч ишлатилиши сиëсий ва фуқаролик тўғрисидаги халқаро пакт ëки қийноқларга қарши кураш конвенцияларининг талаблари бузилиши керак эмас¸ дейди Абдураҳмон Ташанов.
Ўзбекистонда тергов жараёнларида қийноқлар қўлланилиши кўпчиликка маълум.
Ўзига нисбатан жиноий иш очилгач милиция капитани Шуҳрат Муродов ҳам қийноққа тутилишдан қочиб, мамлакатни ташлаб кетган эди. Бу ҳақда ўша пайтда унинг ўзи Озодликка маълум қилган эди.
- Ўзбекистондан кетишимга сабаб¸ агар мени турмага олиб бориб тиқадиган бўлса¸ мен турмадан тирик чиқмас эдим. Чунки уларнинг қўлидан ҳамма нарса келади. Шунинг учун мен ўзимни¸ оиламни муҳофаза қилиш учун Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлдим¸ дейди Шуҳрат Муродов.
Шуҳрат Муродовдан ташқари Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, қаллобликда айбланган полковник Алишер Шарипов, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Ички ишлар бўлими қўриқлаш хизмати бошлиғи Шукрулло Париков, Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Икром Ёқубовлар ҳам Ўзбекистондан қочиб, БМТ қочқинлар идорасига мурожаат қилган.
Озодликка маълум бўлган сўнгги маълумотга кўра, айни пайтда БМТдан кўмак кутаётган Ҳайитали Игламов адвокатсиз қолган.
Игламовнинг яқинларига кўра, адвокатга нисбатан ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан дўқ-пўписа бўлгач, у Ҳайитали Игламовни ҳимоя қилишдан воз кечган.