2009 йилнинг 18 январ куни милиция ходимлари 41 ёшли маҳбус Абдулатиф Аюповнинг жасадини Янгийўлдаги уйига олиб келган ва у ўша куниёқ орган ходимларининг талабига мувофиқ зудлик билан дафн қилинган эди.
Абдулатиф Аюповнинг рафиқаси Раъно опага кўра, эри диний мотивлар билан илк бор қамалганида, у қамоқхонада сил касаллигини юқтирган.
Раъно опа эри амнистия туфайли озодликка чиқарилгач, икки йил давомида силга чалинган бемор эри билан яшаган пайтларини ёдга олади.
Раъно опа: Сил касаллиги диагнози қўйилган. Йўтал бўлган. Фақат озиб кетган. Чересчур озиб кетган. Мен ўзим ҳам медикман. Ўпкани тузатиш қийинда. Ичидан кетган дейишди.
Озодлик: Абдулатиф ака қамоққа тушишидан олдин силмиди ëки тушгандан кейин бўлдими?
Раъно опа: Тушгандан кейин бўлди. У умуман бақувват бола эди. 110 кило эди. Гавдали бола эди. Ҳаëтда ҳеч қачон касал бўлмаганда.
Озодлик: Сиз нима деб ўйлайсиз¸ сил касалига чалинмаганида оламдан ўтмасмиди?
Раъно опа: Йўқ ўтмасди, мен шунақа деб ўйлайман. Кўп азоб чекдида у. Бир йилдан кейин чиқардику қамоқдан. Кейин уйда бўлди икки йил. Мен дори-дармони¸ уколини ўзим қилдим.
Озодлик: Раъно опа¸ силга чалинган одам билан яшаш қийин эмасми?
Раъно опа: Қийин. Менда қийинчилик роса кўп бўлган. Қўрқардим. Роса оғир. Гапириш осон буни. Ўзимдан ўтганини фақат ўзим биламан.
Озодлик: Жуда қийин-а?
Раъно опа: Роса қийин. Битта уйда яшаганмиз. Алоҳида кийим¸ алоҳида нималар. Хафа ҳам бўлардилар. Кейин мен “Мен ҳам қўрқаман. Болаларга юқади” дердим.
Озодлик: Касаллик уйда ҳеч кимга юқмадими?
Раъно опа: Йўқ. Мен полный врач сифатида олиб бордим. Рентгенга туширдим¸ врачдан маслаҳат сўрадим. Қўрқиб яшадимда барибир. Лекин Худога шукур юқмади. Қизларимга “Эшигини ушлама. Ҳеч қаерини ушлама” деб айтардим.
Озодлик: Уйда пайтда болаларни қандай асрагансиз?
Раъно опа: Ҳамма ëқ¸ ҳамма ерни хлоркалаб ювардим. Идиш-товоқ алоҳида хлорка. Кийимини алоҳида¸ идиш-товоқларини алоҳида¸ постелларини алоҳида ювардим. Қозон ҳам алоҳида. Овқатни алоҳида қилардим уларга. Бошида хафа бўлганлар. Кейин мен алоҳида “Қизларга юқмасин. Мен ҳам қўрқаман” деганимдан кейин тушундилар. Бир йилча алоҳида-алоҳида анави бўлганмиз.
Озодлик: Бирга яшамаганмисизлар?.
Раъно опа: Яшаганман. Битта хонада.
Озодлик: Эр-хотин сифатида... бирга яшаганмисиз?
Раъно опа: Ҳа. Лекин юқишидан қўрққанман. Кейин врач “Қўрқманг. Фақат оғиз орқали юқиши мумкин” деганда... Хўжайиним ҳам ўзи яшашга ҳаракат қилди.
Озодлик: Мана сиз ҳаракат қилди¸ дедингиз. Силга чалинган одам қандай ҳаракат қилиши керак? Қандай қилиб умрини узайтира олади?
- Билмадим энди. Ҳеч ким ишонмадида тузалиб кетишига. Қамоқдан чиққанида умуман ҳамма ўлади деб ўйлаган. Кейин сал тузалгач яна қамоққа тушдилар ва орадан уч йил ўтиб ўлигини олиб келишди, дейди Раъно опа.
Иккинчи суҳбатдошимиз 27 ёшли сурхон йигити уч йил аввал суяк сили касаллигига чалинган.
У ҳар йили сил касалликлари шифохонасида даволаниб чиқишини, унга нисбатан шифокорлар ҳам яқинлари ҳам, қўни-қўшнилари ҳам жуда яхши муносабатда бўлаётганликларини айтади.
Сурхон йигити: Менинг ëшим 27 да. Кўп йиллардан бери оëқларим оғриб¸ белларим оғриб¸ касал бўлиб юрган эдим. Бормаган жойим қолмади. Тошкентларда табибларга учрашдим. Қанчадан қанча невролог врачларга учрашдим. Сил касали шифохонасига келсам¸ иккита бел умуртқамда чириш бор экан.
Озодлик: Демак¸ сил билан оғригансиз?
Сурхон йигити: Ҳа, суяк сили билан касалланган эканман мен. Ҳақиқатан шундай касаллик бор экан. Энди бу ерда болницалар жуда обод. Ҳамма жой чиройли¸ гул. Ëтоқ жойлари бепул. Ўзлари форма беради¸ овқат. Шприц уколлари, дорилари ҳаммаси бепул. Мендан талаб қилгани шу бўлди: сиздан битта сабр қилиб даволаниш деди. Мана Худога минг қатла шукур¸ мингдан минг раҳмат тузукман. Шароити жуда аъло. Болницалар ободонлашган. Ҳамма жойда гуллар очилган. Худди санаторийдек.
Озодлик: Сиз шифохонага қачон ëтган эдингиз?
Сурхон йигити: Мен 2007 йил ëтдим. Мана ҳозир қайта даволанишга келганман. Мен умуман юра олмас эдим. Аҳволим жуда ëмон эди. Худога шукур бу кишиларга мингдан минг раҳмат. Мана ҳозир оëқда юриб¸ тўйларга¸ ўзимизнинг элимизга қатнашиб ўз тенгқурларимга қўшилиб бошладим.
Озодлик: Сил касаллиги деганда кўпчилик қанақадир ҳадик ва қўрқув билан қабул қилади. Касалингиз сил эканлигини билганингизда¸ ўзингизни қандай сездингиз?
Сурхон йигити: Тўғри сил касали деганда кўпчилик қўрқувга тушади. Лекин менда ундай нарса бўлгани йўқ. Менда ҳеч қандай қўрқув бўлмади. Қўрқув бўлишга йўл ҳам қўйгани йўқ бу ердагилар. Ҳамширалар ҳам¸ врачлар ҳам кечани кеча¸ круглосуточно¸ ярим кечалари ҳам хабар олиб¸ кўнгилни кўтариб туришди. Менда ундай кўнгил чўкишга имконият бўлгани йўқ.
Озодлик: Сил касали билан оғриганларингизни эшитган қўни-қўшни¸ дўст-ëрон¸ маҳалла-кўйнинг муносабати қандай бўлди?
- Менга ҳеч ким ҳеч қандай нотўғри муомалада бўлгани йўқ. Одамларнинг муомаласи яхши. Ўзгаргани йўқ. 2007 йилда операция бўлган бўлсам¸ мана орадан анча вақт ўтиб қолди. Ҳеч ким менга “Сен касал экансан. Ундай экансан” дегани йўқ. Кўринишимдан ҳам ҳеч ким мени касал деб ўйламайди, дейди сурхонлик йигит.