"Мустақилликдан бери ош¸ош¸ош..."
1 апрел куни Озодликка қўнғироқ қилганларнинг аксари Ўзбекистонда электр, газ тўловлари ва йўл кира қимматлаганига оид хабарлар пайдо бўлганини маълум қилишди.
Дарҳақиқат¸1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси, табиий газ учун тўловлар ва жамоат транспортида йўл кира ҳақи қимматлади.
Тошкентдаги жамоат транспортида йўл кира ҳақи 25 фоизга кўтарилган бўлса¸ электр энергияси тарифлари 8,8%, табиий газ ҳақи 22% га оширилди.
Янги нархлар республика Молия вазирлиги томонидан 29 март куни тасдиқланган бўлиб, 1 киловатт электр энергияси нархи 64,8 сўмдан 70,5 сўмга чиқди. Аҳолига сотилаётган табиий газнинг бир куб метри 45 сўмдан 54,9 сўмгача кўтарилди. Тошкент шаҳридаги автобус, трамвай, троллейбус ва метронинг йўл кира ҳақлари эса 400 сўмдан 500 сўмга кўтарилди.
Қибрайлик Ғофуржон ака фикрича, нарх-навонинг тўхтовсиз кўтарилиши оддий халқнинг тинкасини қуритмоқда
- Ўзи ҳозир қимматламаганини ҳам зўрға тўлай олмай ўтирибмизку. Қимматлаганда¸ яна қийин бўлади. Яна қийналамиз тўлашга. Қимматлашнинг ҳаммаси нотўғри. Масалан¸ пенсияга 12 фоиз қўшдик дейдида¸ саккиз фоиз қўшди. Мана энди буни бурнингиздан булоқ қилиб чиқариб олади деб тушунаман. Менинг тушунадиган ишим. Бу қачон тўхтайди бу? Мустақилликдан бери ош¸ ош¸ ош¸ ош. Пенсияга озгина қўшади¸ ойликка озгина қўшади¸ нархларни оширади. Бунинг мақсади нима ҳеч ким билмайди. Йўл киралар ҳам мана болаларимиз ўқийди. Демак¸ ҳамма ëқ ошади¸ дейди Ғофуржон ака.
Академик Абдуллаев ва унинг "маликаси"га эътирозлар...
31 март куни Озодликда "Қурултой" эшиттиришининг янги сони ёзиб олинди. "Ўзбек маликаси" тахтга ҳозирланмоқда...ми? сарлавҳаси остидаги янги эшиттиришда президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовани "Ўзбекистон маликаси" дея атаган ўзбекистонлик академик Рустам Абдуллаев¸ унинг танқидчиларини "ҳасадгўй ва ичи қора"га чиқарди ва уларни Гулнорахонни тинч қўйишга чақирди.
"Қурултой"нинг ушбу сони якшанба куни - 4 апрелда эфирга узатилади.
Лекин Озодликнинг интернет сайти орқали "Қурултой"даги ушбу баҳсни тўлиқ тинглаш имкони мавжуд бўлиб, уни аллақачон тинглашга улгурганлар эшиттиришда кўтарилган баҳс борасида ўз фикрларини билдириш истаги билан қўнғироқ қилишди.
Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи Абдуманнан Холжўраев:
- "Қурултой" дастурида кўтарилган Рустам Абдуллаевнинг масаласида. Менинг Рустам Абдуллаевга бир-иккита саволим бор эди. Ҳурматли Рустамжон Абдуллаев домла. Сизнинг доктор бўлишингиз йўлини биз билмаймиз. Ана шу доктор сифатида биз ҳурмат ҳам қиламиз. Аммо академик бўлишнинг сиз нотўғри йўлини танлабсиз. Агар Гулнора Каримовани малика дейиш билан академик бўламан деган бўлсангиз¸ нотўғри йўлни танлабсиз. Чунки сизнинг таъбирингиз билан айтганда, сиз айтган малика қанчадан қанча Ўзбекистон қизларини Дубай¸ араб мамлакатларига сотганидан яхши хабарингиз бордир.
Иккинчидан¸ сиз Анвар Усмонов¸ Камолиддин Раббимовларга “қочиб кетиб у ëқдан туриб¸ нотўғри баҳо бераяпсизлар” дедингиз. Мен Ўзбекистонда яшаб юрибман. Ëшим 61 да. Ўзим биринчи гуруҳ ногирониман. Ўша сиз айтган маликахонингиз¸ Исломхон Каримовнинг хонимчаси Сколари деган одамга 25 миллион доллар¸ Бразилиядан келиб туриб тўп тепадиган Ривалдо деган тентакка қанчадир миллион доллар берадию¸ лекин 200 минглаб ўзбекистонлик ногиронларнинг ойлаб бир тишлам гўшт емаслигини¸ қорни тўйиб нон емаслигини биласизми? Агар мабодо билиб туриб шуни ëзган бўлсангиз¸ яна бир карра айтаман¸ академик бўлиш йўлини нотўғри танлабсиз.
Шунчалик ҳақиқатгўй экансиз¸ нимага ўша Исломхон Каримовнинг бир марта эмас бир неча марта Конституцияни бузганини ва давлат бошқарувини зўрлик билан қўлида ушлаб тургани тўғрисида нимага гапирмадингиз? Мен Тошкент шаҳри¸ Учтепа тумани¸ Фозилтепа кўча¸ 3-коттеж¸ 1-хонадонда яшайман. Фамилиям Холжўраев¸ исмим Абдуманнон. Ўзим журналистикани битирганман ва журналист бўлиб ишлаганман. Шунинг учун ҳурматли домла¸ яна бир карра айтаман¸ агар сиз виждонингизга қарши иш қилган бўлсангиз¸ болаларингиз бор экан¸ невараларингиз бор экан¸ ана шуларнинг юзини шувут қилмайман десангиз¸ бу сизнинг виждонингизга ҳавола. Шунга ҳақиқатгўй экансиз¸ ислом Каримовнинг таъбири билан айтганда Супермурод Ниëзовга ўхшаб то уни Худо бандам дегунча кутишимиз керакми? Қани ундаги сиз излаган виждон¸ сиз излаган ҳақиқат ва одамгарчилик?
Норвегияда муҳожирликда яшаётган Улуғбек Бакиров:
- "Қурултой" дастуридаги “Ўзбек маликаси тахтга ҳозирланмоқда...ми?” деган мақолани ҳозир эшитдим. Шундай академигимиз шу даражада фикрлаб¸ шундай гапираëтган бўлса¸ бу ўзбекнинг шўрига шўрва тўкилганининг бири. Бу бизнинг фожиамиз. Албатта¸ бу жаноб академик Рустам Абдуллаев балки атайлабдан шундай деяëтгандир¸ балки бошқа варианти ҳам йўқдир.
Озодлик: Сизга Рустам Абдуллаевнинг қайси фикрлари маъқул келмади?
- Менга умуман ҳамма фикрлари маъқул келмади. Мисол учун, мен агар нотўғри тушунмаган бўлсам¸ Ўзбекистоннинг қизи¸ Ўзбекистон маликаси деган гапларни гапириб¸ ватан тушунчасига буни қўшиб ташлаяпти. Кечирасизу¸ бу дегани Ўзбекистон ватани¸ тупроғи ëки бошқа нарсани Каримовнинг қизи Гулнора Каримова билан ўлчанмаса керак. Ҳақиқатан ўзбекнинг боласи пахта териб¸ бу ерда мардикорчиликдан ўлиб¸ ўлигини крематорийларда ëққанда пул олиб кела олмаяпти бизнинг ўзбеклар. Қанча-қанча болаларимиз у ëқда хор бўлиб ўлаяпти. Аëлларимиз фоҳишаликда. Европада¸ бошқа ерда юрганлар хор-зорликда юрибди. Бу хоним бу пулларни қаердан олаяпти? Бу бўйича ҳеч кимга ҳисобот бермайди¸ ҳеч ким ҳисобот сўрай олмайди ҳам. Агар кун келиб¸ Худо кўрсатмасин¸ Гулнора Каримова тахтга ўтирадиган бўлса¸ ўзбекни яна бир бор Худо урган бўлади.
Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи Садрохун Сўпиев:
- Рустам Абдуллаевга менинг эътирозим йўқ. Олиммас у. Агар олим бўлганда¸ унақа гапни қилмаган бўлар эди. Бу бир.
Иккинчидан¸ мана президентимиз “Ватанни севмоқ керак. Ватанни севиш иймондандир” деб бутун гапириб ўтаяпти. Агар Гулнорахоним ватанни севса¸ нима учун Ўзбекистонда дача қилиб¸ Ўзбекистонда уй қурмайди? Нимага шунча пулга бошқа давлатлардан сотиб олади? Мени мана шу ери қийнайди. Аниқ биламанки¸ ватанни севган одам ўзининг ватанидан нарса олиб¸ ўзининг ватанига тарқатади маблағини¸ бошқа давлатга эмас. Шуни биламан мен.
сарлавҳа
Тошкент шаҳридан қўнғироқ қилган Роза Улхўжаева Белгия фуқароси бўлган синглиси Майгул Толикованингҳ беш ойдан буён Ўзбекистон қамоқхонасида ўтирганини хабар қила туриб¸ синглисининг озод этилишида халқаро ташкилотлардан кўмак сўрайди.
- Синглим Майгул Толикова чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланиб қўлга олинди. Уни суд ҳукмига кўра, беш йилга озодликдан маҳрум қилишди. Биз кейин апелляция тартибида шикоят аризаси бердик. Жорий йилнинг 30 март куни ўтказилган апелляция суди унинг қамоқ муддатини икки йилга қисқартирди. Суд жараёнида бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилган. Майгулнинг ҳибсга олингани борасида Белгияга унинг яқинларига хабар берилмаган. Белгиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан ҳам маҳкамада ҳея ким иштирок этмади. Синглим Ўзбекистон ҳукуматидан кечирим сўраяпти. У Ўзбекистон қамоқхоналарида ўтиришни истамаётганини айтиб, уни Белгияга депортация қилишларини ўтиниб сўрамоқда. Бироқ уни икки йилга қамаб қўйишди. Адвокатнинг айтишича¸ синглим Ўзбекистон мустақиллиги билан эълон қилинадиган амнистияга тушишига 100 фоиз ишонч бор. Лекин синглим умуман бу ерда турмада ўтиришни истамаяпти, дейди Роза Улхўжаева.
************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!