Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг Озодликка маълум қилишича, Москва метросидаги портлашлардан сўнг Тошкент шаҳрида яшовчи диндорларнинг уйларида тинтув ўтказилиб, ҳижобли аёлларга нисбатан назорат кучайтирилган.
- Охирги пайтда милиция ходимлари рўмол ўраб юрадиган бир нечта намозхон аëлларнинг уйларига келишган. Масалан¸Тошкент шаҳар¸ Юнусобод туманида яшовчи Ширинбону Нормуродова тўғрисида. Унинг уйига соат олтида етти-саккизта терроризмга қарши кураш бўлимининг ходимлари келишган ва уйда тинтув қилишган. Сўроққа тутишган. Кейин уйдаги процессорини¸ қандайдир дисклар¸ телефони ва паспортини олиб кетишган. Кейин уларнинг айтиши бўйича¸ ИИБнинг раҳбари ва туман прокурори тушунтирганки¸ мана шунақа рейдлар кетаяпти, 29 мартдаги Москвадаги портлашдан кейин шубҳали шахслар¸ диндорларнинг уйларига рейд бўлиб¸ МХХ ва милиция ходимлари боришаëтгани тўғрисида буйруқ берилган деб тушунтирилган, дейди Суръат Икромов.
Тошкент шаҳрида яшовчи Абдуманнон акага кўра, айниқса, Тошкент метро бекатларида милиция ходимлари сони кўпайтирилиб, хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
Абдуманнон ака: Метрода портлашларни текшириш учун милицияларни қўйиб қўйибди булар. Ҳаммасини шу ерда тўхтатиб нима қилаяпти. Чўнтагини текширади. Формадаги милиционерлар олдингига нисбатан сал кўпроқ. Лекин безформалар ҳам кўп, улар вагонма вагон ўтирибди.
Озодлик: Метронинг ичидами?
Абдуманнон ака: Ҳа. Метронинг ичида. Яна бизда Ҳамза метро станцияси бор. Ўшанда метро ҳайдовчиси эълон қилади. “Дорогие пассажиры. Мы вас просим¸ у кого то что то подозрение бўлса¸ пожалуйста¸ нам сообщите” деб шуни метрога қўйиб қўйибди.
Озодлик: Буни фақат рус тилида айтаяптими?
- Фақат рус тилида айтаяпти. Ҳамза метроси билан Миллий боғ метросининг орасида тунелдан чиқиб мостдан ўтадию¸ ўшанда айтаяпти. Ҳам Бодомзор бекати билан Ҳабиб Абдуллаев бекати орасида мостдан ўтаëтганда айтади, дейди Абдуманнон ака.
Озодликка маълум бўлишича, сўнгги кунларда Тошкентда аэропорт, вокзаллар, автобус станциялари, автойўллар, бозорлар ва одамлар тўпланадиган жойларда ҳам назорат кучайтирилган.
Шунингдек, Москва метросидаги портлашлардан сўнг Тошкентда қама-қамалар янада кўпайганини айтади Суръат Икромов.
- Ҳибсга олишлар кўп. Бир неча туманларда бўлган¸ лекин аниқ сони бизларга маълум эмас. Юнусобод туманида беш-олтита одам ўша ерга олиб келиб турилгани тўғрисида нима қилган. Собир Раҳимов тумани бўйича ҳам беш-олтита одам олиб кетилган. Уларни ҳозир ушлаб туришибди. Мен кеча терроризмга қарши кураш бўлимининг ходимларидан бири билан гаплашганман. “Бу нима билан боғлиқ?” десам¸ Москвада бўлган портлашлардан кейин терроризмга қанчалик боғлиқлигини текшириб чиқиш буюрилди деб айтишди, дейди Суръат Икромов.
Тошкентда яшовчи Расулбек исмли йигит Тошкентда кучайтирилган назорат боис вилоятлардан келувчилар «ови» бошланганини айтади.
- Москвада метро портлатилгандан кейин Ўзбекистонда ҳам назорат ниҳоятда кучайтирилди. Асосан областдан келган одамларни ушлаб¸ текшириб¸ бошқа қилаяпти. Ҳаттоки ҳижобда юрган аëлларни ҳам олиб бориб текширишни бошлашди. Назорат олдингидан ҳам кучайтириб юборилди. Ҳозир кўчада юрган бола борми¸ бошқаси борми¸ у ëқ бу ëқдан ишлайман деб келган болалар борми – ҳаммасига жабр бўлди. Метрода ҳам ҳозир соқчилар ниҳоятда кўпайтирилган. Олдингига қараганда нисбатан кўп. Масалан¸ каттароқ сумка кўтариб кетаëтган бўлса¸ вилоятдан келганлар бўлса¸ уларни текширишади. Сразу олиб кириб пулини олишади ëки бошқа қилишади, дейди Расулбек.
Суръат Икромовга кўра, шу кунларда Тошкентдаги интернет кафелар ҳам қаттиқ назоратга олинган бўлиб, ҳукумат томонидан тақиқланган сайтларга интернет орқали кирган шахсларни ҳибсга олиш ҳолатлари ҳам кузатилаяпти.
- Бир хиллар интернет орқали террористик ташкилотларнинг вебсайтларига кирганлар бор экан. МХХ кимлар кирганини билар экан. Ўшаларни қўлга олишибди. Бу ҳолатлар ҳам ҳозир бўлаяпти. Бир нечта ëш йигитлар ҳозир МХХ нинг тергов изоляторида сақланаяпти. Бирин-кетин қамоққа олинаëтгани айтилмоқда, дейди Суръат Икромов.
Тошкент шаҳар ИИБ ходимларидан бири Озодлик билан суҳбатда сўнгги кунларда шаҳарда назоратнинг кучайтирилиши айнан Москва метросидаги портлашлар ортидан эканини тасдиқлади. Исми ошкор қилиниши ва овози ёзиб олинишини хоҳламаган ушбу ходимнинг айтишича, бу тадбирлар пойтахтда террорчилик актларининг олдини олиш мақсадида амалга оширилаяпти.
Мустақил манбаларнинг Озодликка маълум қилишича, Тошкентда йўл-патрул масканларида, шаҳарга кириш йўлларидадаги блок-постларда ҳамда давлат чегараларидаги ўтиш пунктларида ҳам назорат кучайтирилган.