Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:47

Эркин микрофон - "Қачонгача қўй бўлиб юрамиз?"


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Қирғизистондаги халқ исëнини ўкинч ва ҳавас билан кузатаëтган аксар ўзбекистонликлар ана шу саволга жавоб истамоқдалар.

Қирғизистонда содир бўлган халқ исёни ва ҳукуматнинг мухолифат қўлига ўтиши ҳақидаги хабарлардан гарчи аксарият ўзбекистонликлар бехабар бўлса-да, бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллий ОАВ лом-мим демаётир, Россия телеканаллари ва хорижий радиолар орқали бу воқеаларни эшитган ўзбекистонликлар Озодлик радиосига ўз муносабатларини билдиришда давом этмоқдалар. "Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган аксарият ўзбеклар, қирғиз халқининг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлиги учун курашини олқишламоқда.


Андижон шаҳридан Шавкат:

- Қирғизистонда инқилоб бўлди. Масалан¸ уларда бир томонлама эътибор бериб қарайдиган бўлсак¸ албатта уларнинг ютуғи. Чунки мана Қирғизистонда инқилоб бўлди. Одамлар яна ўзларининг ҳуқуқларини тиклашаяпти. Энди Ўзбекистонда¸ албатта¸ масалан бўлиши мумкин. Фақатгина бу ерда авваламбор ота-оналар ўз фарзандларига шу солдат бўлиб хизмат қилиб юрган СНБ да¸ милицияда юрган фарзандларига ота-оналар “Халққа қурол кўтарма. Қуролингни кўтариб халққа отма” дейиши керак. Халққа отмаса¸ халқ ўзи тинчлик йўли билан кўрсатилади. Тинчлик йўли билан кўтарилиб ўзи қонунлари бор. Яъни митинг қилишнинг ҳам қонунлари бор. Тинчлик йўли билан намойиш ўтказиб¸ шунақа ўзининг талабларини айтишга ҳақ-ҳуқуқи бор ўзи аслида. Лекин шуни ота-оналар фарзандларига айтса¸ “Мен ҳам сенинг отангман. Шу халқ билан мен ҳам биргаман. Халққа қурол кўтарсанг¸ менга ҳам қурол кўтарган бўласан. Отма” деса¸ шунда одамлар тинчлик йўли билан кўтарилиб¸ митинглар уюштириб¸ мухолифатни уюштириб нима қилишади.

Биринчидан¸ авваламбор Қирғизистон жуда катта таъсир кўрсатди. Мана шунча қийналганлари бизникиларнинг ҳиқилдоғига етган бўлса¸ албатта¸ кўтарилиши керак. Албатта¸ таъсири бор. Кўриб туриб шунақа кўзи очилсин. Қачонгача қўй бўлиб¸ жим юраверамиз? Бизда ҳам мухолифат лидерлари пайдо бўлса эди¸ улар уюштирса¸ биз ҳам албатта кўтарилардик. Биз фақатгина ëмон ниятдамас¸ ëмон мақсаддамас. Ўзбекистонга қарши чиқиш ниятимиз йўқ. Фақатгина бизнинг ҳуқуқларимизни ўрнига қўйиб¸ эркинлигимизни йўлига қўйиб¸ ҳеч бўлмаса иносн ҳуқуқларини қўйиб берсин. Қолган қонунларни биз ҳеч қачон бузмаймиз.


Фарғона вилояти, Учкўприк туманидан Фарҳод:

- Мен биламан ўзига тўқ одам ҳеч қачон кўчага болта кўтариб чиқмайди. Бечора қийналган одамлар чиқадида. Ўзбекистонда президент назар ташламаяпти¸ камбағал одамларга қарамаяптида. Одамларнинг тахминан 70 фоизи ëмон яшаяпти¸ 30 фоизи яхши яшаяпти. Мен шундай деб ўйлайман. Жуда ҳам кўп камбағал пули йўқлар. Халқ қўзғалиши мумкину лекин мана Андижонда халқ қўзғалди¸ сразу тинчитиб ташладию. Халққа зиëнда. Уруш бўлса¸ халққа зиëнда. Ëғли жойларнинг ҳаммасини олиб бўлди. Нефтбаза¸ Навоийдаги тилло завод¸ Гуля Каримова Ўзбекистоннинг ҳамма жойини олиб¸ Швейцария банкига қўйиб бўлди. Агар Ўзбекистонда жанжал кўтарилса¸ умуман иложи йўқ. Ҳамма халқ кўчага чиқиб жанжал кўтаргандан кейин Гули Каримоваси ҳам¸ бошқа Каримоваси ҳам қолмайди. Хуллас ўзбек халқи жуда ҳам кўпда. Тинчитиш жуда ҳам қийин. Ҳамма нарса яксон бўлиб¸ ерга кириб кетиб¸ шундай бўладида. Қирғизистондаги бўлаëтган воқеаларга сал назар ташласин. Халқни ўйласинда. Халқ бир кўтарилгандан кейин ëмон бўлади лекин.


Андижон вилояти, Олтинкўл туманидан Анваржон:

- Ҳозирги бўлаëтган ғалаëн ноҳақликка қарши¸ ўша судларнинг тўғри ишламаëтганлиги учун¸ судларда адолат ғалаба қилмаëтганлиги¸ судларнинг фақат ҳукуматга ишлаëтганлиги учун тўполон бўлаëтганлиги бўлса. Ўзбекистон доирасида бунақа адолатсизлик чўққига чиқиб кетган. Лекин бизда куч ишлатар тузумлар халққа нисбатан бераҳм ҳолатда турганлиги учун чиқадиган одамлар қон тўкилишидан қўрққанлиги учун бу нарсага бошчилик ҳам қилмайди¸ шу нарсага даъват ҳам қилинмайди. Бу тушунарли нарса. Чунки Андижон воқеаларидаги тўкилган қон гўдакларнинг¸ аëлларнинг тўкилган қонлари одамларнинг кўз олдида турибди. Одамларнинг қони тўкилмасин деб одамлар чидаб турибди. Яна шунақа ҳолат бўладиган бўлса¸ қанча одамларнинг қони тўкилишига тўғри келади. Ундан кўра маълум бир вақт адолатсизликка чидаб туришга мажбурмиз¸ деган ҳолат бўлиб турибдида ҳозир.


Бухоро вилояти, Жондор туманидан Мурод:

- Ўзбекистонда инқилоб қилиб бўлмайди. Чунки эркин сўз айтиш ҳуқуқи йўқ бизда. Мен буни фермер сифатида айтаяпман. Мен ўзим фермерман. Мен туман ҳокими мажлисларида иштирок қилаяпман. Мажлисларда шахсиятга тегинадиган даражада сўкинишлар эшитади фермерлар. Бу нимадан далолат беради? Ҳали ўзининг фикрини айтиш¸ умуман ҳатто ҳурмат-иззатга лойиқ эмас. У ердаги инқилобга келсак¸ инқилоб бўлибдими демак у ерда уйғоқ одамлар бор¸ уйғоқ кайфият бор. Эрк ҳақида¸ эркин сўз ҳақида¸ эркин фикр ҳақида сўз айтмоқчи бўлган Юсуф Жума бутун Бухоро номидан чиқди. Қамалиб кетдику ўша. Мен уни Халқ қаҳрамони деб танийман. Масалан¸ Россияда ëки Америкада оддий бир одам президенти башарасига қараб шиор кўтариб қаршилик¸ норозилигини билдириб чиқади. Бизда шу мумкин эмас. Ваҳоланки биз ҳам оғизда демократик мамлакат. Биласизми Каримовнинг сиëсатидан ҳамма қўрқади. Қўни-қўшнилар ҳам қўрқади. Масалан¸ Андижонда шунчалик қон тўкилди. Ким суриштирди буни? Ким суриштирди? Шунча одамлар аëллар¸ ҳомиладор аëллар¸ қирилиб кетди. Бирор натижага эришмадику. Одамлар қўрқади Каримовдан. Жуда сиëсати кучли одам. Ҳаммани қўрқоқ қилиб қўйди.

***********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG