Ўзбекистон Ëзувчилар уюшмасининг кичик залига тўпланган Мухаммад Солиҳ бошчилигидаги зиëлилар гуруҳи мамлакат мустақиллигини талаб қилувчи сиëсий партияга ном беришди.
Мажлисда иштирок этган шоир Эркин Воҳидов¸ мунаққид Аҳмад Аъзам¸ ëзувчи Зоҳир Аълам ва олимлар Шоди ва Тоҳир Каримовлар яқиндагина парламент депутатлигига сайланган Муҳаммад Солиҳ таклиф қилган "Эрк Демократик партияси" деган номни маъқуллашди.
Сал ўтмай эркинлик ғояларига мойил бўлсада¸ жилови ҳукумат қўлида бўлган "Ëш ленинчи" газетасида Ўзбекистонда янги сиëсий партия тузилгани ҳақида мақолача чоп қилинди.
Ўзбекистонга ўша пайтда янги тайинланган раҳбар Ислом Каримов янги партияга яшил чироқ ëққандай бўлди.
Аммо 1990 йилнинг 30 апрелида Тошкентдаги Билимлар уйида бўлиб ўтган Эрк таъсис қурултойида янграган "Ўзбекистон СССРдан мустақил бўлиши лозим" деган мужда янграши ҳамоно бу чироқ қизилга дўнди.
Ўзбекистон ва унинг раҳбари Каримов чок-чокидан сўкилиб бораëтган Совет иттифоқи тарафдорларидан бири эди. СССР президенти Михаил Горбачëв Литвадаги мустақиллик ҳаракатларига нуқта қўйиш учун Вилнюсга сафар қилганида ўзининг ëнига Каримовни йўлдош қилиб олди.
Ўзбекистон бир йилда ўз еридан икки марта ҳосил олиши мумкин мамлакат бўлса ҳам индамай иттифоқ таркибида турибдику¸ деди Горбачëв Каримовни қўли билан кўрсатиб.
Ўзбекистон мустақиллигини талаб қиладиган партия тузиш 1990 йил баҳорида ҳали жасорат эди¸ деб эслайди халқаро Ҳелсинки гуруҳи раиси Людмила Алексеева.
- Мен 1990 йил бошида Ўзбекистонга бориб Муҳаммад Солиҳ билан гаплашганимда у Бирлик халқ ҳаракатидан чиқиб янги сиëсий партияни ташкил қилиш ниятини айтди. Аввал мустақиллик¸ кейин демократия деган ғоя устига қурилажак партия эканини айтди. Зеро бировни қўл остида бўлган одам ҳур бўла олмайди¸ деган фикрни айтувди¸ деб эслайди Алексеева Озодлик билан суҳбатда Эрк туғилишини.
- Ўзбекистоннинг янги сиëсий тарихида вужудга келган илк сиëсий партиянинг мақсади мустақиллик эди¸ дейди Эрк партияси бош котиби Отаназар Орипов.
Бундан 20 йил олдинги воқеаларни яхши эслайман¸ дейди академик Бек Тошмуҳаммедов
- Мен бу партия аъзоси бўлмасам ҳам ўша даврларни яхши эслайман. Эрк партияси сиëсий партия ўлароқ энг долзарб масалани кўтариб чиқди. Бу мустақиллик ғояси эди. Бу ғоянинг сал ўтмай ижобат бўлгани ҳам Эрк партиясининг узоқни кўра олганидан далолатдир¸ дейди академик.
Эрк партиясининг 30 апрел кунги қурултойини ташкиллаштирган Ҳамидулла Нурматовнинг хотирлашича¸ таъсис қурултойи Билимлар уйи саҳнасида турган Ленин ҳайкалини четга суриб қўйиш билан бошланган.
Ўзбекистонда илк мухолиф сиëсий партия тузилганлигининг 20 йиллигига бағишланган эшиттириш 30 апрел куни эфирга узатилади. Эшиттиришдан 20 йил бурунги қурултой иштирокчилари хотиралари ўрин олган.
Азиз муштарий¸ агар сизда ҳам бу воқеа билан боғлиқ хотиралар¸ фото ва аудио ëзувлар¸ газета парчалари бўлса уларни Озодлик орқали жамоатчилик билан ўртоқлашишингиз мумкин.