Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:46

Баҳодир Қўчқоров: Ўзимдан ўтганини ўзим билдим


Равшан Эрматов қирғизистонлик ёрдамчиси Баҳодир Қўчқоров билан бирга.
Равшан Эрматов қирғизистонлик ёрдамчиси Баҳодир Қўчқоров билан бирга.

Ўшлик рефери Баҳодир Қўчқоров Жанубий Африкада ўтган жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов гуруҳида беш ўйинга ҳакамлик қилди. 14 июл куни она юрти Ўшга қайтган Қўчқоров Озодликка интервю берди.

Озодлик: Баҳодир ака¸ нима учун сизларнинг гуруҳинглар беш марта ҳакамлик қилишга муваффақ бўлди?

Баҳодир Қўчқоров: Буни ФИФА қилди. Бизни ФИФА тайëрлади тўрт йилдан бери. ФИФА тўрт йилдан бери тайëрлаб, шу қарор қабул қилинди. Биз уни билмаймиз. Уни бизга айтишгани йўқ.

Озодлик: Сизлар учун бу кутилмаган воқеамиди ëки кутганмидинглар?

- Биз кутмаган эдик. Биз “битта ëки иккита ўйинни бошқарсак¸ ўзимизни бахтиëр ҳис қиламиз” деган эдик. Бизнинг программада бир ëки иккита ўйин эди.

Озодлик: Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилиш масъулиятли юкми?

- Албатта. Жаҳон чемпионати, деб бекорга айтмаганку. Бизнинг биринчи марта боришимизку. Биласизку биринчи марта борганингизда назорат кучли бўлади¸ масъулият кучли бўлади¸ психологик ҳолат.

Озодлик: Баҳодир ака¸ ФИФА Марказий Осиëдан фақат сизларнинг гуруҳни тайëрладими ëки гуруҳлар ҳам бормиди?

Баҳодир Қўчқоров: Собиқ иттифоқдан бизнинг бригада борди. Чунки биз нормативларни¸ тестларни¸ ФИФА талабларини топширдик-да.

Озодлик: Сиз қандай қилиб Равшан Эрматов ва Рафаэл Илëсов жамоасига тушиб қолгансиз?

Баҳодир Қўчқоров: Буни ФИФА ҳал қилган. Биз ФИФАга бўйсунамиз. ФИФА 10-20-60 та судянинг ичидан танлайди. "Уни имтиҳондан ўтказ¸ буни имтиҳондан ўтказ" деб, энг яхшиларини танлайди.

Озодлик: Неча йилдан бери битта бригададасизлар?

Баҳодир Қўчқоров: Биз 2007 йилдан бери биргамиз. 2007 йилда Канадада бўлиб ўтган ëшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин бошланди.

Озодлик: Мана сиз айнан Жаҳон чемпионатида бўлган пайтингизда Ўшдаги воқеалар содир бўлди. Сиз бу воқеалар ҳақида қайси куни хабар топдингиз?

Баҳодир Қўчқоров: Мен келишимдан олдин илгари куни билдим.

Озодлик: Унгача билмаганмидингиз?

Баҳодир Қўчқоров: Мен сизга қандай деб айтсам бўлади¸ мен билган бўлсам ҳам, биласизми¸ иложи борича, дунë чемпионатига бордимми¸ мен ишимга бордим. Ишлашим керак эди. Мен бу саволга жавоб бера олмайман. Футбол бўйича саволларга жавоб берсам, деган эдим. Политический нарсаларга иложи борича кераги йўқ. Зачем мне это нужно? Энди бунақада¸ мен эркак кишиман, биринчидан. Мен ўзимдан ўтганини ўзим билдим¸ Худо билди. Мен уни бировга айтиб¸ нима қилиб бера олмайман. Уни ўзим билдим¸ Худо билди. Эркак кишиман-ку мен.

Озодлик: Оилангиз ҳаммаси тинч¸ соғ-саломат эканми?

Баҳодир Қўчқоров: Тинч¸ соғ-саломат.

Озодлик: Сизни қандай кутиб олишди?

Баҳодир Қўчқоров: Федерация Бишкекда кутиб олди. Пресс-конференция бўлди. Ундан кейин пресс-центр конференцияси бўлди. Кейин спорт министри ва футбол федерациясининг президенти кутди. Бугун сразу Ўшга келдим. Ўртоқларим аэропортда кутиб олди. Проблема йўқ. Ҳозир камида 100 та одам уйимда.

Озодлик: ФИФА президенти Зеп Блаттер Роза Ўтунбаевага “Баҳодир Қўчқоровнинг хавфсизлигини таъминлашингизни сўрайман” деб, расман мурожаат қилди.

Баҳодир Қўчқоров: Шу нарсани эрта билан билдим мен. У ерда жиндай тушунмовчилик бўлибди. У ерда: “Бешта ўйинга ҳакамлик қилгани учун миннатдорчилик билдираман. Шу ҳакамни яхши ютуқ билан келаëтганлиги учун яхши кутиб олишингларни сўрайман”, деган. Жиндай нотўғри информация кетган.

Озодлик: Баҳодир ака¸ айни пайтдаги режаларингиз қандай?

Баҳодир Қўчқоров: Ҳозир бир ҳафта дам оламан. Бир ҳафтадан кейин тренировка бошлайман. Сентябрда Чемпионлар лигаси бор. Январда Қатарда Осиë чемпионати бор. Ундан кейин, Худо хоҳласа, Олимпиа ўйинларига тайëргарлик кўрилади.

Озодлик: Демак¸ сизни халқаро ўйинларда яна кўрамиз экан-да.

Баҳодир Қўчқоров: Албатта. Биз Равшан билан яна далше ишлаймиз. Олимпиадага тайëргарлик кўрамиз. Яна 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайëргарлик кўрилади.

Озодлик: Баҳодир ака¸ бир ўғлингиз бор экан-а?

Баҳодир Қўчқоров: Ҳа¸ Баҳриддин исмли бир ўғлим бор.

Озодлик: Ўғлингиз ҳам сизнинг касбингизни давом эттирмоқчими?

Баҳодир Қўчқоров: Худо хоҳласа, футбол ўйнайди. Ундан кейин кўрамиз. Судяликка мен бермасдим.

Озодлик: Нима сабабдан?

Баҳодир Қўчқоров: Бу қийин нарса. Психологический¸ қийин нарса. Буни одам ўзида синаб кўриши керак. Буни ифодалаб бера олмайман мен. Бу жуда масъулиятли нарса. Катта бўлаверсинчи, Худо хоҳласа.

Озодлик: Баҳодир ака¸ суҳбат учун сизга катта раҳмат. Оилангиз бахтига соғ-омон бўлинг. Ишларингизга ривож.

Баҳодир Қўчқоров: Раҳмат сизларга ҳам.
XS
SM
MD
LG