Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:51

Кореяга турмушга чиқаëтганларнинг кўпи наманганликлар


Озодликнинг Кореяга турмушга чиқаëтган ўзбек қизлари ҳаëти ҳақидаги лавҳаси қизғин баҳсга сабаб бўлмоқда.
Озодликнинг Кореяга турмушга чиқаëтган ўзбек қизлари ҳаëти ҳақидаги лавҳаси қизғин баҳсга сабаб бўлмоқда.

"15 йилдан бери Кореяда ишлаëтган бўлсам¸ кореяликка турмушга чиқиб бахтини топган ўзбек қизларини жуда кам кўрдим¸ уларнинг 85-90 фоизи кўп ўтмай ажраб кетаяпти"¸ дейди Пусан шаҳридан сим қоққан Ëдгор.

Ҳурматли президент, битта аравача олиб беринг!

Қашқадарёнинг Касби туманида яшовчи 22 ёшли Тўлабек Муҳаммедов 2-гуруҳ ногирони. Тўлабек юра олмаслигини айтиб, президент Каримовдан унга битта ногиронлар аравачаси олишга ёрдам беришини сўрайди.

- Менинг телефон қилишимдан мақсад, илтимос қилмоқчи эдимда президентимизга. Ўзим Касби туманиданман. Исмим Тўлабек Муҳаммадиев. Иккинчи гуруҳ ногирониман. Аравача олмоқчи эдим. У ëққа борсам ҳам, бу ëққа борсам ҳам қилиб беришмайди. “У кам, бу кам” деб тўғирлаб беришмаяпти. Ҳурматли президентимиз Ислом Каримов жанобларидан сўрамоқчиман. Агар иложи бўлса, бир оғиз айтсалар, менга битта аравача берсалар.

Озодлик: Сиз юра олмайсизми?

- Юра олмайман. Оëғим ишламайди.

Озодлик: Бу туғмами ëки кейин бирор-бир фалокат бўлдими?

- Ўзи шундай касаллигим бор.

Озодлик: Демак, туғма.

- Ҳа, туғма, дейди Касби туманида яшовчи 22 ёшли Тўлабек Муҳаммедов.


Меҳнат биржаси бизни алдади

Қашқадарё вилояти Mеҳнат биржаси томонидан Россиянинг Ярославль вилоятига ишга жўнатилган беш нафар қашқадарёлик айни пайтда мушкул вазиятга тушиб қолишган. Бу ҳақда уларнинг ўзлари Озодликка маълум қилиб, иш шароитлари ёмонлиги, меҳнат ҳақлари берилмаётгани, бунинг устига ҳужжатлари олиб қўйилгани борасида гапиришди.

- Қашқадарëданмиз. Бизларни Меҳнат биржа билан ишга жўнатган. Шу ерга келганмиз. Ярославл районида яшаяпмиз. Бизларга “ҳамма нарса бор, шароит яхши” деб айтишган эди. Мана икки ой бўлди келганимизга. Умуман ҳеч нарса йўқ, шароит ҳам йўқ. Бир аҳволда яшаймиз, ойлик ҳам бермайди. Ҳозиргача разрешение на работу ололмаймиз.

Озодлик: Сизлар Меҳнат биржаси орқали борган бўлсангизлар, ҳаммасини улар ҳал қилиб бермайдими?

- Ҳал қилиб бериши керак эди. У ëқдан шундай деб айтилган. Лекин бизга умуман ҳужжат бермайди. Бир совхозга олиб келиб ташлаган. Паспортлар олиб қўйилган. Бир жойга чиқа олмаймиз ҳам. Ëмон аҳволда юрибмиз. Қашқадарë вилоят Меҳнат биржаси жўнатган. Шартнома билан жўнатган. Қўлимизда командировочний бор. Қоғозлари қўлимизда турибди. Бу ерга келгандан кейин қабул қилиб олишга ҳам одам йўқ, бир бало қилиб топиб келдик шу адресни. Ишга олди. Кунига 12 соат ишлаймиз. Шанба-бозор деган гап йўқ. Яқинда бозор куни бир-икки марта жавоб берди. Ҳеч қандай шароит йўқ, ҳаммом йўқ. Уйга борамиз десак¸ уйга ҳам боролмаймиз. Паспортларимиз йўқ, документ йўқ.

Озодлик: Нечта одам у ерда Қашқадарëдан?

- Қашқадарëдан беш кишимиз. Бухородан келганлар ҳам шу аҳволда.

Озодлик: Бухородан келганлар ҳам Меҳнат биржаси орқали келганми?

- Ҳа, дейди Қашқадарё вилояти Меҳнат биржаси томонидан Россиянинг Ярославль вилоятига ишга жўнатилган беш нафар қашқадарёликдан бири.


Кореяга ҳавас қилманг ўзбек қизлари!

Кореянинг Пусан шаҳридан қўнғироқ қилган Ёдгор Кореяга келин бўлаётган ўзбек қизлари тақдири хусусида хавотир билдиради. Унга кўра, Кореядаги ўзбек келинларининг ҳуқуқлари поймол қилинмоқда.

- Кореядаги турмушга чиқиб келган ўзбек қизларимизга, Кореядаги турмушга берган агентликлар Ўзбекистондан пул олишиб, масалан ҳозир 10 минг доллар пул олади корейслардан, у ëққа ўтгандан кейин агентлик шу қизларга ҳеч қанақа ëрдам бермаяпти. Ҳозир 100та қиз эрга теккан бўлса, 80таси ажрашган. Ҳаммаси кўчада қийналган ҳолда юришибди. Ўзбекистондаги агентликни ë батамом ëпиб юбориш керак¸ ë раз эрга бергандан кейин Ўзбекистондаги ўзбек қизларининг инсон ҳуқуқи деган жойдаги ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керакда. Кўчада қолаяпти. Ажрашиб борса, қўлига битта билет олиб бериб, “бор уйингга” деяпти. Икки йил яшаганми, уч йил яшаганми битта билетга яраша экан ўзбек аëлининг жони.

Қийналиб кўчада юриб, “мен уч йил яшадим” деб ҳеч қанақа мол-мулкидан ëки мероси ҳеч қанақа нарса йўқ. Битта билетни олиб, “Хоҳласанг уйингга кет, хоҳласанг кўчада ишла” деб кўчага чиқариб ҳайдаб қўяяпти. Биз Сеулдаги, Пусандаги ўзбек агентликларига бориб учрадик. Ҳамма айбни қизларнинг ўзига қўяди. Нимагаки улар корейсларнинг ҳаммасидан пул олганда. Корейсларга ортиқча нарса гапира олмайди. Агентликларнинг ҳаммаси корейслар тарафида. Ўзбек қизларига ҳеч қанақа ëрдам, ҳақ-ҳуқуқ йўқ. Деярли 99 фоиз корейслар томонида. Айбнинг ҳаммасини қизларга юклаб, кўчага чиқариб қўяяпти.

Озодлик: Сизга бу муаммолар қаердан маълум?

- Мен Кореяга 1996 йилдан бери келиб кетаман. 15 йилдан бери шу ерда яшайман. Бу ерда кўп юрганим учун турмуш тарзини биламан. Ўзбекистонда чиройли-чиройли, ëш қизларни “зўр яшайсан” деб мақтаб эрга бериб юбораяпти. Бу ерга келиб ҳаммасининг кўзида ëш, қийналган. “Чўчқа гўштини ейсан, уни ейсан, буни ейсан, Кореяда нима бўлса, шуни ейсан”.

Озодлик: Ўзбек қизлари орасида корейсларга тегиб бахтли яшаëтганлар ҳам бордир.

- 15 йилдан бери шу ерда яшаëтган бўлсам, 100та одам тегса, шулардан 85-90таси ажрашаяпти. Кореяга ҳозир энг кўп Наманган шаҳридан эрга тегаяпти. Наманган шаҳридаги агентликни ëпиб ташлаш керак иложи бўлса. Ҳеч қайси қизнинг “мен бахтлиман” деганини эшитганим йўқ. Мен бу ерда таниган 20-30та қизларнинг ҳаммаси ана шу шаҳардан. Ҳаммаси ажрашиб кетган. Мана шу ўзимиз яшаб турган шаҳримизда иккита яхши яшаëтган аëл бор. Келганига икки йил бўлган. Фарзандлари яқинда бўлади. Ўзбекчани билади, яхши бориб келиб ишлайди. У энди камдан кам ҳолатда, дейди Кореянинг Пусан шаҳридан қўнғироқ қилган Ёдгор исмли суҳбатдошимиз.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG