Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:32

Ўзбек фоҳишаси иқрори: Оиламни боқаëтганимдан бахтиëрман!


Биргина ўзим ишлаëтган шаҳарда 100 га яқин ўзбек қизининг фоҳишалик қилаëтганини биламан¸ дейди Раъно.
Биргина ўзим ишлаëтган шаҳарда 100 га яқин ўзбек қизининг фоҳишалик қилаëтганини биламан¸ дейди Раъно.

Ўзбек қизларининг хорижликларга эрга тегиб кетаëтгани ҳақидаги "Қурултой" дастурини эшитиб¸ унга муносабат билдириш учун сим қоққан Раъно исмли жувон¸ Ўзбекистондаги турмуш зарбидан Хитойга келиб фоҳишалик қилаëтган ўзбек қизлари кўплигини айтади.

Ҳолимдан хабар олгувчи йўқ

Эркин микрофоннинг аввалги сонларидан бирида Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида яшовчи 43 ёшли Зулфия Бегалиева етти йилдан буён тўшакка михланиб қолгани ва моддий ёрдамга муҳтожлиги ҳақида гапирган эди.

26 ноябр куни Зулфия Бегалиева яна Озодлик билан боғланиб, ўзининг соғлиги ёмонлашаётгани ва бирор кимса ёрдам қўлини чўзмаётганидан нолиди.

- Ëтибман. Ëтган еримда гаплашаяпман. Ҳеч бўлмаса мени ногиронлар уйига ëтқизинг¸ деяëтган эдимда. Аҳволим яхши эмас. Оғриқ қолдирадиган дорини аптекадан олдираман нафақа олганда. Аҳволим яхши эмас. Оғриққа чидай олмайман. Ҳеч қаердан менга натижа бўлмаяпти, дейди Зулфия Бегалиева.


Қўлимиздан келганча ёрдам берамиз

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси ўринбосари Ҳусанбой Бурҳонов Озодлик билан суҳбатда Зулфия Бегалиеванинг аҳволидан хабардорлиги, унга маълум миқдорда моддий ёрдам кўрсатиш ниятида эканини маълум қилди.

- Ҳақиқатан¸ бу кишининг оғир ҳолидан хабаримиз бор. Бу кишини операция қилиш керак. Соппа-соғ инсон бўлганлар. Кейин ҳаëт тақдири билан тазо бедренный сустав дейилади, ўша ердаги нималари ейилиб кетган. Қуриб кетган. Шунинг учун ҳаракат қилсалар қийналадилар. У ëққа махсус металлический шарик қўйиш керак эдида. У оëқнинг бир томонига 3000 доллар, иккинчи томонига 3000 доллар. 6000 долларлик деталда. Биз нодавлат нотижорат ташкилоти бўлганлигимиз учун¸ тўғрисини айтсам¸ маблағ томондан сал қийинроқ бўлиб турибди. Кеча менга ҳам телефон қилдилар. Мен заметкага олдим. Уларнинг шахсий ҳисоб рақамлари очилган эдида. Мана шу кеча-кундузда имкон қадар уларга биз кўп бўлмаса ҳам 200 минг сўм ўтказиб беришни режалаштирганмиз. У ҳақида ҳам ҳозир суҳбатлашиб нима қилдик. Ҳеч бўлмаса мана шуда. Имкониятларимиз анча чекланган. Сабаби¸ маблағ жалб қилишлар ҳозир сал муаммороқ бўлиб турибди. Тем более¸ биз ҳозир уларнинг Жўқорғи Кенгесига келаëтган 3 декабр Ногиронлар куни муносабати билан қандайдир эътиборни кучайтириш тўғрисида хат жўнатиб юборамиз, дейди Ўзбекистон Ногиронлар жамияти раиси ўринбосари Ҳусанбой Бурҳонов.


Ўқитувчилар яна ҳашарда

Сурхондарёнинг Денов туманидан қўнғироқ қилган Абдулла Азимовга кўра, сурхондарёлик ўқитувчилар яна мажбурий ҳашарга жалб қилинган.

- 2011 йил май ойида Термизда "Баркамол авлод" бўлади. Шунга ўқитувчиларимизни ҳашарга олиб кетаяпти. Термиздаги бирорта коллежда дарс бўлмаяпти экан. Ҳаммаси ҳашарда экан. Бундан ташқари¸ ноябр ойлигини кесиб олаяпти экан. Мусобақа бўлиши керак экан. Мусобақага ҳаммасини сафарбар қилган. Мактаб ўқитувчиларидан бир кунлигиними кесиб олар экан. Сурхондарëда бўлаëтган воқеа бу. Ўқитувчиларни 10 кунга ишлатгани олиб кетаяпти.

Озодлик: Нима қилишади улар бориб?

- Стадионларни тозаларкан, мусобақага жой тайëрлаяпти экан.

Озодлик: Тозалаш ишларида қатнашишадими?

- Ҳа. Шунга мажбурий олиб кетаяпти экан. Бормаса бўлмас экан, дейди Сурхондарёнинг Денов туманидан қўнғироқ қилган Абдулла Азимов.


Фоҳиша иқрори

Озодликка қўнғироқ қилган асли тошкентлик ва айни пайтда Хитойда яшаётган 28 ёшли Раънохон "Қурултой" эшиттиришида кўтарилган чет элга келин бўлаётган ўзбек қизлари ҳақидаги мавзуга ўз муносабатини билдиради.

- Мен ўзи асли Тошкентданман. Ҳозир Хитойдаман. "Қурултой"да ўзбек қизларининг чет элга турмушга чиққанларини эшитиб, унга ўзбек йигитларининг қаршилигини эшитиб жуда хафа бўлдим. Мен ўзим Ўзбекистонда ўзбек йигитига турмушга чиққанман. Турмушимдан ажраб, икки-уч йилдан бери чет элда ишлайман. Тўғриси¸ мен қилаëтган ишимни айтишга уяламан.



Озодлик: Нима иш қиласиз¸ сир бўлмаса?

- Энди ..... тўғриси бизларнинг ўзбекчиликка тўғри келмайди мен қилаëтган ишим.

Озодлик: Нима иш қилишингизни айта олмайсизми?

- Тўғриси фоҳишалик қиламан. Бу ерда ўзбек қизлари жуда кўп. Мен ўзим шу ишни қилаяпман. Ҳеч ким шу нарсага хоҳиши билан ëки ҳавас қилиб келмаган. Мен ўзим турмушга чиқдим. Турмушим бўлмасдан битта фарзандимни ҳеч кимдан кам қилмасдан боқиш учун мана шу юртларга келдим¸ тўғриси. Бу ерда қизлар кўп. Эшитиб хафа бўлдим. Ундан кўра чет элликка эрга тегиб биттаси билан яшагани яхши.

Озодлик: Раънохон, неча йилдан бери шу иш билан шуғулланасиз?

- Икки йилдан бери. Мажбурликдан. Чунки мен турмушимдан ажралдим. Отам йўқ эди. Онам билан ажрашиб кетган. Онам ўзи обшежитиеда яшарди. Мени узатишган. Мендан кейин синглим, иккита укам бор эди. Мажбурликдан уй керак, жой керак. Мана ўзим кўрдимда ҳаëтда.

Озодлик: Бундан бошқа бирор иш топа олмадингизми?

- Мен ўзим бухгалтерияни битирганман. Бухгалтерия бўйича уч йил ишлаганман. Лекин мен ҳозир Ўзбекистонга бориб ишлайман десам, уйим йўқ. Мен бу ерга олти ойлик боламни ташлаб келганман. Фоҳиша бўлиб юрган ўзбек қизлари жуда кўп.

Озодлик: Хитойнинг сиз яшаëтган ҳудудида¸ тахминан¸ неча ўзбек қизи фоҳишалик билан шуғулланади?

- Тахминан 100тага етадию, ман ўзим таниб гаплашадиганлар 50тача қизни танийман. Балки 100тадан ҳам кўпдир. Ўзимнинг ўртоқларим, дугоналарим жуда кўп. Шу ишни қилиб юрибди. Мен ҳеч қайсинисини қораламайман. Ҳаммаси билан ўтириб гаплашамиз. Кимнидир ўзининг ўгай отаси бузиб қўйган. Мана шундан кейин мажбур бўлиб уйдан чиқиб кетган. “Тўқ шароитдан чиққан қиз борми” деб ўзим бир қизиқдим. Мен ҳам бунақа нарсаларни ҳавас қилмаганман. Мен қиз бола бўлган пайтимда йигит билан қизнинг ўпишаëтганини кўрсам, шунинг ўзи мен учун уят эди. Шу шароитга кирдим. Ўшандан кейин билдимки, ҳеч ким бу нарсага хоҳиши билан ëки ҳавас билан кирмас экан. Ҳамма мажбурликдан кирганини кўрдим.

Озодлик: Сиз қилаëтган ишингиз билан ўзингизни оқлайсизми?

- Тўғри уйимдагилар менинг шу ишни қилаëтганимни билмайди, лекин мен шу ишни қилиб уйимдагиларга уй олиб бердим. Синглимни узатдим шу иш орқали. Ўзимни оқламасам ҳам, биламан бу қилаëтган ишим катта гуноҳдир, мен у дунëда жавобини берарман. Тўғриси бу иш осон эмас. Ҳар куни ҳар хил эркак билан бўлгандан битта ўзингизнинг жуфти-ҳалолингиз билан яшаш ҳамма учун орзу-ҳавас. Лекин мен ўзимнинг укаларимни, боламни, синглимни кўриб, мен ўшаларнинг орқасидан бахтлиман деб нима қиламан. Дунëга яна қайтиб келсам, яна шу йўл билан кетардим¸ деб ўзимга айтаëтувдим.

Озодлик: Сиз “қайта ҳаëтга келсам, яна шу иш билан шуғулланарман” дедингиз. Пул топишнинг бошқача йўллари ҳам борку.

- Мен ишламаганман демаяпман. Мен ҳам ишладимку. Шу ҳаëтга киргунимча ҳамма шароитни кўрдим. Мажбур бўлиб шу ерга келдим.

Озодлик: Ҳозир неча ëшдасиз?

- 28.

Озодлик: Яна неча йил шу иш билан шуғулланмоқчисиз?

- Худо хоҳласа янаги йил укамни уйлантирсам, шу ишни йиғиштириб Ўзбекистонга қайтиб кетиш ниятим бор¸ дейди шу кунда Хитойда фоҳишалик қилаëтганини айтаëтган Раънохон.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG