Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:42

Хайрулла Ҳамидов янги йилгача озодликка чиқиши мумкин


Хайрулла Ҳамидов
Хайрулла Ҳамидов

Таниқли футбол шарҳловчиси, диний-маърифий дастурлар муаллифи, айни пайтда қамоқ жазосини ўтаётган Хайрулла Ҳамидовнинг онаси ўғлининг янги йил байрамигача озодликка чиқарилишига умид қилмоқда.


Озодликнинг кўплаб мухлислари илтимосларига кўра, Хайрулла Ҳамидов тақдири билан қизиқиб, унинг онаси Муқаддас ая билан 14 декабр куни телефонда боғландик.

- Бориб келдим. Яхши. Ишлаб юрибди энди у ерда. “Ҳеч нарса биласанми?” десам, унга тепадан жавоб бориши керак экан. “Ўшани пойлаб ўтирибмиз”, деди. Ишлаб, яхши юрибди. Янги йилгача бўларкан деганига янги йилгача пойлаб ўтирибмиз.

Озодлик: Қачон бориб келдингиз Хайрулланинг олдига?

- Бир ҳафта бўлди. Икки соатликка бориб келдим. Қизилтепа 47-зонага бориб кўрдим. Кўрдим. Бир ярим ой олдин хотини, болалари билан уч кун туриб келди. Уч ойда биттаю. Уч ойда битта икки соат, битта уч кунлик. Суткаликка хотини билан болалари боради, икки соатга дадаси билан мен бораман.

Озодлик: Хайрулланинг кўриниши қанақа, кайфиятлари қанақа?

- Кайфиятлари яхши, Худога шукур. Ишлаб юрибди. “Заковатлар қилиб, бу ерда ҳам ижод қилиб ëтибман”, деди. Кўрсатувлар қилиб, полний ўзининг ижоди билан шуғулланиб юрган экан. Клуб деган жойда ишлаëтган экан.

Озодлик: Заковатлар қилаяпти¸ дедингиз.

- Ҳа, мана шунақа ижод деди. Ишлаб ëтибман ўшаларнинг нимасини оқлаб, деди. “Заковат ҳам тузаяпмиз. Ҳар кун тадбир”, деяпти. Концерт қилишар экан, кино-пино. Ўзининг иши бўйича ижод, ëзиш-чизиш уники. “Худо хоҳласа, янги йилгача янгилик бўлиб қолади”, деди. Энди ким билади. Оллоҳ ўшаларга инсоф берсин тепадагиларга, деб ўтирибмиз. Кечирув хатлари ҳам ëзган. Худо хоҳласа, амалга ошиб қолар. Қилмаган нималарига кечирим хатлари ëзган додамизга, президентга. Уларга ҳам авф этилсин, дейилган экан. Шу пойлаб ўтирибмиз. Бу гал борганимда кўринишлари яхши эди. Энди нима қилсин бошқа иложи йўқ.

Озодлик: Ўзи нима деяпти? Янги йилгача чиқаман, дедими?

- “Худо хоҳласа, янги йилгача янгилик бўлиб қолар”, деяпти.

Озодлик: Демак, яхши хабар.

- Яхши хабар. Шу бизлар ҳам кутиб ўтирибмиз. Энди у бечора у ерда ўтирибдию. Қўлидан ҳеч нарса келмаса. Яхшилик бўлиб қолар, Худо хоҳласа деб ўтирибди.

Озодлик: Бизнинг радиоларни эшитиб турарканми ичкарида?

- Йўқ. Тоштурмада эшитилар экан, у ëқда йўқ экан. Шунга сизлар шу ëққа прямой тушиб нима қилинглар. Бизлар ҳеч балони билмай ëтибмиз.

Озодлик: Адвокат нима дейди?

- Адвокат ҳам йўқ бўлиб кетди. Қачондан бери учрашмади ҳам. Кесилиб бўлди, деб хабар ҳам олмади. “Авф этилсин”, деган хат келганку президент додамизники. Барибир энди амнистия қўлланди, қўлланмади қилиб, ҳаммаси ҳисоб-китоб бўлиб текширилар эканку. Ўшалар билан зора чиқиб кетсам, деб ўтирибди, дейди Муқаддас опа.

35 ёшли Хайрулла Ҳамидов бир неча йиллар мобайнида “Ўзбекистон футболи”, республика телевидениесида мухбир ва спорт шарҳловчиси бўлиб ишлаб келган. Кейинги пайтда у футболга бағишланган “Интерфутбол”, “Чемпион” газеталарида ўзининг қизиқарли, танқидий руҳдаги мақолалари билан чиқаётган эди.

Хайрулла Ҳамидов Тошкентдаги “Наврўз” радиоси орқали эфирга узатилган “Холислик сари” эшиттириши, кейинчалик эса “Одамлар орасида” газетасидаги фаолияти билан ўзбекистонликлар орасида шуҳрат қозонган.

Хайрулла Ҳамидов жорий йилнинг 21 январ куни ҳибсга олинган эди.

27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди Хайрулла Ҳамидовни "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор, деб топиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
XS
SM
MD
LG