Линклар

Шошилинч хабар
30 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:00

Ўзбек-туркман чегарасидаги отишма тафтиш қилинмоқда


Ўзбек-туркман президентлари баëнотларига қарамай¸ икки давлат чегарасидаги вазият ўзгаришсиз қолмоқда.
Ўзбек-туркман президентлари баëнотларига қарамай¸ икки давлат чегарасидаги вазият ўзгаришсиз қолмоқда.

Қашқадарë Ички ишлар тизими вакиллари Озодлик билан мулоқотда ўзбек-туркман чегарасида туркман чегарачилари томонидан ўлдирилган 48 яшар Ўзбекистон фуқароси Усмон Бобоёров ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Воқеа 18 январ куни ўзбек-туркман чегарасининг Ғузор тумани Кенгсой қишлоғидан Туркманистонга ўтувчи қисмида содир бўлган.

Усмон Бобоёров уч шериги билан чегарадан ноқонуний ўтишга ҳаракат қилаётган пайти туркман чегарачилари томонидан ўққа тутилади.

Ушбу воқеани ўрганган Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи фаоли Маҳбура Чориеванинг Озодликка билдиришича, туркман чегарачилари ўқидан Усмон Бобоёров ҳалок бўлган ва яна бир фуқаро жароҳатланиб шифохонага тушган, қолган икки фуқаро эса туркман чегарачилари томонидан ҳибсга олинган.

-18 январ куни бўлган бу воқеа. Ғузор тумани Кенгсой қишлоғида. Туркманистон чегарасида. Туркман чегарасидан бир бало қилиб ўлигини олиб келишганда. Энди СНБ олиб қайтганми, қайси олиб қайтган бўлса. Текширишганми¸ нимадир қилганда олиб қолган ўша ëқда. 23 январ куни ўзларига берилган.

Кенгсой қишлоғида ўтадиган чегара бор. Ўша ерда сал овлоқроқ йўл бор. Бу киши 18 январда ўтган. Майда-чуйда олиб сотар эканда. Тилла тақинчоқ¸ дейди. У ëқда арзон эканда Туркманистонда. Бензин олиб келиб сотар экан у ëқдан. Майда нарсалар билан шуғулланар экан. Жами тўрт киши бўлганда булар. Иккитаси Туркманистон чегарасида қолиб кетган. Ўша ëқда ушлаб олишган. Ушлаб қолинганларнинг биттаси 3-А совхозидан, биттаси Эски посëлка деган қишлоқдан. Иккаласи ҳам олдиндан шунақа иш билан шуғулланиб юрган дейди. Бобоëров Усмон ака борку, олдин ҳам Туркманистон чегарасидан ўтиб қайтганида қўлга тушган эканда. Қўлга тушиб қандай қилиб қутулган билмайман. Яна шу ишни бошлаган эканда, дейди Маҳбура Чориева.

Олти фарзанднинг отаси 48 ёшли Усмон Бобоёров Қашқадарёнинг Нишон тумани Таллимаржон шаҳарчасида яшаган.

Унинг ўғли Эшбўри Бобоёровга кўра, отасининг ўлими тафсилотлари уларга тўла маълум эмас ва унинг жасадини орадан беш кун ўтиб Қарши шаҳридаги ўликхонадан олишган.

Эшбўри ҳуқуқ тартибот идоралари отасининг ўлими борасида ўзларига ҳеч бир изоҳ бермаганини айтади.

- Аниқ билмайман. Пайшанба куни Қаршига бордик, ўша ердан олдик, шу. Фақат юзини кўрсатишди, бошқа жойларини кўрсатишмадиям, шу. Нима бўлганини мен аниқ билмайман, дейди марҳумнинг ўғли Эшбўри Бобоёров.

Қашқадарё вилояти Нишон ва Ғузор тумани Ички ишлари бўлимлари ходимлари Усмон Бобоёровнинг ўзбек-туркман чегарасида туркман чегарачилари томонидан отиб ўлдирилгани ва ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очилганини тасдиқлашди.

Ғузор тумани Ички ишлари бўлими ходимига кўра, Усмон Бобоёров Нишон туманида яшаган бўлса-да, воқеа Ғузор тумани ҳудудида содир бўлгани учун жиноий ишни Ғузор тумани ИИБ ходимлари олиб бормоқда.

Ярадор нишонликнинг қайси шифохонада даволанаётганини аниқлаш имкони бўлмади. Нишон туман марказий шифохонаси ходими ушбу шифохонада ярадор бемор йўқлигини айтди.

Туркман чегарачилари қўлида ҳибсда қолаётган икки нишонликнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмади. Айни пайтда уларнинг тақдири номаълумлигича қолаётир.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилоти маълумотига кўра, сўнгги бир ой ичида беш нафар қашқадарёлик туркман чегарачилари томонидан ҳибсга олинган ва ўтган йилнинг июл ойида вилоятнинг Деҳқонобод тумани Усмондара қишлоғида яшаган 32 ёшли Эркин Абдуллаев ҳам туркман чегарачилари ўқидан ўлган .

Ўзбек -туркман чегарасидаги вазиятни кузатиб келаётган “Нажот” ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилоти раҳбари Ҳайитбой Ëқубовга кўра¸ биргина Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудудларидаги чегара қисмларида сўнгги 16 йил ичида юздан зиёд одам туркман чегарачилари томонидан ўққа тутилган.

-1995 йилдан 2010 йилгача чегарада ўлганлар сони 92та. 11та яраланган одамлар бўлган. Хоразм, Қорақалпоғистон территориясидаги рақам бу. Энг охирги бўлган отишма 2010 йилнинг ноябр ойида бўлган. Асосан чегарадаги муаммоларда Туркманистон ҳарбийлари томонидан ўлдирилганлар кўпроқ. Сапармурод Ниëзов даврида уларга берилган ҳуқуқ амалга ишлаяпти. “Агар чегарага ким яқинлашса, ким бўлишидан қатъий назар отиб ташла” деган ибора бор эдида. Туркманлар ишлатарди бу иборани, дейди Ҳайитбой Ёқубов.

Ўтган йилнинг 16 ноябр куни Хоразм вилояти Шовот туманининг Туркманистонга туташ Бўзëп қишлоғи ҳудудига уч нафар туркман чегарачиси ўтиб¸ Шовот тумани Қангли қишлоғида яшовчи Мақсуд Ражаповни отиб ташлашган эди.
XS
SM
MD
LG