Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:45

Жасорат устунми ё иймон?


Ўзбекистонлик собиқ журналист Миср инқилобида ҳақиқатни гапириш йўлини танлаган ҳамкасбларида жасоратдан кўра йимон кучлироқ, деб ҳисоблайди.
Ўзбекистонлик собиқ журналист Миср инқилобида ҳақиқатни гапириш йўлини танлаган ҳамкасбларида жасоратдан кўра йимон кучлироқ, деб ҳисоблайди.

"Эркин микрофон"нинг бугунги суҳбатдошларидан бири йимонли журналист Хайрулла Ҳамидовнинг чекига тушган тақдирдан хафа бўлиб гапирган бўлса, ўзини собиқ журналист деб таништирган бошқа мухлисимиз ҳақиқатни гапиришда жасорат билан иймоннинг роли ҳақида мулоҳаза юритади.


Хайруллага етадигани йўқ


Россиядан қўнғироқ қилган асли қўқонлик Зайнобиддин ака олти йилга қамалган таниқли журналист ва диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулла Ҳамидовнинг амнистияга тушмагани ҳақида Озодлик орқали эшитганини ва бундан қаттиқ хафа бўлганини айтади.

- Хайрулла Ҳамидов тўғрисида эди. Умуман кеча “амнистияга тушмади” деган бир сайтда нималаринг чиқди. Аëли билан гаплашилган суҳбатларни эшитиб жуда ҳам таъсирланиб кетамизки, Хайрулла Ҳамидовни дин учун, Ўзбекистондаги мухлислари жуда ҳам кўплиги, мен шахсан ўзим унинг ҳамма маърузаларини эшитиб, таъсирланиб шундай боланинг қамалиб туришига 100 фоиз қаршиман. Қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Уни чиқариб юбориш ëки срогини бир кунга бўлса ҳам камайтириш имкониятимиз, ваколатимиз йўқ. Биз оддий одамлармиз. Демоқчи бўлганим, оиласини шунчалик қийналиб, болаларини соғиниб, ëш авлодларнинг отасиз ўсиб шунчалик сиқилиб нима бўлганларига ëмон таъсирланиб кетдим. Хайрулла Ҳамидовдай одам йўқ деб ҳисоблайман. Дин учун хизмат қилган нечта уламолардан тортиб домлалар бўлса, бу боланинг хизмати ягона. Ҳеч қачон ҳеч кимнинг хизматига алмаштириб бўлмайди, дейди Россиядан қўнғироқ қилган асли қўқонлик Зайнобиддин ака.


Иймонли одам ёлғон гапирмайди

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистондаги маҳаллий радио станцияларида ишлаган, айни пайтда пенсияда бўлган журналист Хўжа Йўлдошев Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида кўтарилган “Сўз эркинлиги ва журналист жасорати” мавзусидаги баҳсга ўз муносабатини билдиради.

- Мен радионинг пропаганда редакциясида, катта редакция бўлган, сиëсат билан, иқтисод билан шуғулланган, шунда кўп йил ишладим. Салкам 27 йил ишладим. Бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган эдим. Мен ишлаган пайтда сессия бўладими, партия съезди бўладими, бошқа йиғинларда қатнашадиган мухбирларга, КГБга мана шу мухбир ëритади деб маълумот берилар эди. Мухбирнинг туғилган йилидан ота-бобоси, етти авлоди кўриб чиқилади. 20 кун олдин берилар эди. Демоқчиманки, ўша пайтларда ҳам мустақиллик даврида ҳам бундай тадбирларда қатнашадиган мухбирлар ҳақида маълумотлар бериб қўйилар эди хавфсизлик органига. Кейин савол тузилиб, 10-15 кун саволни белгилаб тепадан ўтгани ўтган бўлиб тушар эди. Мен савол бердим деб ўзидан чиқариб гапириш ноўрин. Олдиндан савол тасдиқланадиган пайт эди.

Журналистнинг жасорати деган масалада бу жасорат эмас. Мисрда бир қизнинг ишдан кетганини мақтаб гапирдинглар. Бу жасоратга кирмайди. Бу иймонни, эътиқодни, уятни биладиган одам бўлса, ëлғон гапиришдан тийилади. Мен ҳам икки марта эшиттиришим қайтганидан кейин радиони ташлаб кетганман. Сўнгги йили пенсияга чиқиш олдидан ишлаëтган пайтимда Андижон воқеаси содир бўлди. Шунда мени бош муҳарриримиз чақириб, у пайтда журналда ишлардим, “шуни ëзгин”, дедилар. Мен “Мен ëзган нарсани сиз босмайсиз”, дедим. Уч-тўрт марта чақириб гапиргандан кейин мен “Пенсияга бир ой қолиб турибди. Жимгина кета қолай”, деб кетдим. Айтмоқчи эдимки, бу жасорат эмас. Уятни биладиган одам бўлса, ëлғон гапиришдан тийилиб, ишини ўзгартириши мумкин. Чунки шуни айтишга имкони йўқ, ëлғон гапиришга виждони қийналади. Шунинг учун бошқа ишга ўтиб кетаверади менга ўхшаб,- дейди узоқ йиллар давомида Ўзбекистондаги маҳаллий радио станцияларида ишлаган журналист Хўжа Йўлдошев.


***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG