Линклар

Шошилинч хабар
29 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:40

Тулада 50 ўзбек қулликда қолмоқда


Кейинги пайтларда қулликка сотиб юборилаётган ўзбекистонликлар сони ошмоқда.
Кейинги пайтларда қулликка сотиб юборилаётган ўзбекистонликлар сони ошмоқда.

Россиянинг Тула вилоятидаги Авако заводида 50 нафар ўзбек мардикори қулликда ушлаб, ишлатилмоқда.


Россиянинг Тула вилояти Заокский туманидаги Авако заводида қулликда ушлаб турилган тахминан 90 нафар марказий-осиёлик мардикорларнинг 50 нафарига яқини Ўзбекистон фуқаролари, хусусан, олти нафари сурхондарёлик экани маълум.

Бу ҳақда ушбу заводда ишлаётган ўзбек мардикорларидан бири телефон орқали маълум қилди.

Унга кўра, 90 кишининг ҳаммасидан паспортлари завод раҳбарияти томонидан олиб қўйилган.

“Мардикорлар атрофи сим тўсиқлар билан ўралган завод ҳудудидан чиқиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ишчилар кечаю кундуз дам олишсиз ишлашга мажбур”, дея хабар қилди Авако заводида бир ойдан буён ишлаётган сурхондарёлик мардикор.

- Бизлар заводга ишга келган эдик. Тулада Заокский деган посëлкада.

Озодлик: Кўпчилик келганмисизлар Сурхондарëдан?

- Бу ерда 50 кишилар бор. Биз олти киши келганмиз.

Озодлик: 50 кишининг ҳаммаси Сурхондарëданми?

- Бу ерда 90талар бор. У ëғи Тожикистондан. Бу ерда бир зонадай жой экан. Келганимизга мана бир ой бўлаяпти. Тўрт кундай қолди бир ой бўлишига. Чегараланган. Зонада. Зонаникидай сим тортилган, забори бор, чегараси бор.

Озодлик: Қанақа завод?

- Бетонларни кўтариб туриш учун дамкрат тайëрлайди. Бизнинг паспортларни олиб қўйган.

Озодлик: 90 одамнинг ҳаммасиникини олиб қўйганми?

- Олиб келган киши бизга 8дан 8гача 12 соат иш деган. Ўзи ҳам қочиб кетган.

Озодлик: Ўзбекистонликмиди олиб борган одам?

- Ҳа. Ўзимизнинг маҳалланики. Қочиб кетган. Круглосутка иш. Соат деган нарса йўқ. Хоҳласа тонг отгунча ишлатади, хоҳласа икки сутка ишлатади.

Озодлик: Қачон дам оласизлар унда?

- Дам олиш деган нарса ўзи йўқ нарса.

Озодлик: 24 соат ишлайсизларми кунига?

- 24 соат эмас 34 соат ҳам ишлаймиз. Фақат заказ бўлмай тугаб қолса, мана келганимизга бир ой бўлаяпти, где то бир кун дам олдик заказ бўлмай қолгани учун. Свет ўчиб, ëмғир ëғиб трансформаторми бир жойлари ëниб кетди.

Озодлик: 90 одамдан нечтаси ўзбекистонлик?

- 45-50ка яқини ўзбекистонлик.

Озодлик: Улар қачон келишган?

- Улар мана тили қисиқ, бировга бир нарса дея олмайди. 5-6 ойдан бери пул берилгани йўқ. Буларга ҳам ойига 10-20 мингдан ваъда қилинган экан. Беш ойми олти ойми 10 мингдан аванс берган фақат.

Телефонларимиз:
+420 602 61 27 13
+420 773 26 72 30
Email: uzbekweb@rferl.org
ozodlikmail@gmail.com
Skype: OzodSkype

XS
SM
MD
LG