Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:22

Саидакбар Махсумхонов: Тенг ҳуқуқлилик аёлларнинг фожиасидир


Адабиётшунослик фанлари номзоди Саидакбар Махсумхонов фикрича, тенгҳуқуқлилик аёлларнинг ҳуқуқлари поймол этилишига йўл очиб берган фожиа бўлди.

“Бугуннинг гаплари” деб номланган туркум эшиттиришининг навбатдаги сонини тақдим этамиз.

Мазкур туркумнинг аввалги икки сони “Нафис суҳбатлар” номи билан эфирга узатилган эди. Аммо кўпчилик муштарийларимиз таклифларини инобатга олган ҳолда бу номни ўзгартиришга қарор қилдик.


Аввалги эшиттиришимизда Россияда яшаётган ўзбек шоири Мирзо Абдулло Ўзтурк, шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ билан билан суҳбатлашган эдик. Бугунги суҳбатдошимиз эса Ўш давлат университети ўқитувчиси, адабиётшунос олим Саидакбар Маҳсумхонов.

Бугунги суҳбатимиз мавзуси эса ўзбек аёли ва тенгҳуқуқлилик муаммоси.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:34 0:00
Бевосита линк



Мазкур эшиттиришда ўзбек маданияти, санъати, адабиёти, тарихи, маънавияти ва маърифати ҳақида суҳбатлар олиб борилади.

“Бугуннинг гаплари” дастурининг меҳмонлари ёзувчи, шоир, олимларгина эмас, балки жамиятнинг барча қатлами вакилларидир.

Сиз ҳам, ҳурматли тингловчи, ўзбек маданияти, санъати, адабиёти, тарихи, маънавияти ва маърифати ҳақида дилингизда сақлаб юрган гапларингиз бўлса бу эшиттириш меҳмони сифатида ўз фикрларингиз билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Бунинг учун Озодлик радиоси электрон манзилига “Бугуннинг гаплари” деган сарлавҳа билан ўз телефон рақамингиз ва таклиф қилаётган мавзуингиз ҳақида қисқача маълумот жўнатсангиз кифоя қилади. Шундан сўнг сиз билан боғланамиз.
XS
SM
MD
LG