Ўзбекистонда танилган уч нафар яккаxон ашулачи ва иккита мусиқий гуруҳ лицензиядан мосуво қилинди. Шунингдек 7 xонандага ҳайфсан берилди.
“Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмасининг 18 июн куни қабул қилган МР-11/1-сонли буйруғида “Мустақилликнинг 22 йиллиги байрамини ўтказиш бўйича ҳукумат қарорини тўлиқ англаб етмай, байрам тантаналари учун янги қўшиқ тайёрлаш борасида жиддий камчиликка йўл қўйган бир қатор эстрада хонандалари” нинг жазоланиши айтилган.
Мзакур буйруққа кўра¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, "Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод Раҳмонов, "Уммон” ва "Манго” гуруҳлари хонандалари лицензиядан маҳрум қилинди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Иззатилла Ибрагимов, Собиржон Мўминов, Алишер Турдиев, Равшан Комилов, Тоир Қўзиев, "Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева ва хонанда Фарҳод Саидовлар эса қаттиқ огоҳлантирилди.
“Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмаси нашрида эълон қилинган билдиришда¸ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 июн "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1984-сон Қарорини менсимаган ашулачиларнинг бундан олдин ҳам огоҳланирилгани таъкидланди.
“Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2013 йил 23 март куни ўтказилган “Ўзбек эстрада санъатининг ривожланиш жараёнлари ҳақида”ги 2-сон йиғилишида ҳозирги кунда Ҳукуматимиз томонидан эстрада санъати соҳасида фаолият юритаётган ижодкорлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилган бўлиб, кўпгина эстрада хонандалари бундай имкониятлардан тўғри фойдаланиш ўрнига уни суиистеъмол қилишаётганлиги, ёш хонандалар ва айниқса, унвон олган хонандаларда талабчанлик йўқолиб, ҳотиржамликка, ўзибўларчиликка берилишаётганлиги, аксар ҳолларда хонандаларининг репертуаридан ўрин олган қўшиқлар мазмунан саёзлиги, бадиий жиҳатдан бўшлиги, мусиқаси ва ижро маҳорати талаб даражасида эмаслиги, хонандалар асосан тўй-ҳашамлар билан банд бўлиб, янги ижод намуналари яратишга етарли эътибор қаратмаётганлиги, шунингдек, миллий-маънавий қадриятларимизга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар яратилиб, эфирга узатилаётганлиги кескин танқид қилинган эди¸” дейилади “Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмаси нашрида 18 июн куни эълон қилинган ахборотномада.
Ҳаддан ошмаслик муждаси
“Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмасининг ўз исмини айтмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда айрим қўшиқчилар топган пули¸ шон-шуҳрати ва криминал оламдаги соябонларига ишониб¸ давлат тадбирларини менсимай қўйганини айтди.
Суҳбатдошга кўра¸ бундай “машҳур” артистлар байрам тадбирларини тайëрлаëтган режиссерларни ошкора ҳақорат қилишгача бориб етмоқда:
-Улар билан тузилган лицензия шартномасида давлат тадбирларида иштирок қилиши борасида банд бор. Улар лицензия шартларини қўпол бузишаяпти. Репитиция ва прогонларни игнор қилишяпти. Бундай ҳолатда чора кўрмаслик¸ бу соҳада хаос ва анархияга олиб келади. Ҳалиям кўпчилик ҳайфсан билан қутулди¸ дейди “Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмаси мулозими.
Озодлик мухбири лицензиядан мосуво қилинган ашулачи ва мусиқий гуруҳлар вакиллари билан ҳам суҳбатлашди.
Суҳбатдошларнинг деярли ҳаммаси “бу мавзуда ëзмаслигимизни” илтимос қилиб¸ “муаммони мулозимлар билан тинчгина ҳал қилиш" йўлида ҳаракат қилишаëтганини” айтишди.
“Мустақиллик байрамини менсимагани” сабаб қилиниб лицензиядан мосуво қилинган “Уммон” ва ”Манго” гуруҳидаги манбалар Озодлик билан суҳбатда баъзи тафсилотларни айтиб беришди.
Пахтага бормаган ашулачилар қора рўйхатга киради
Суҳбатдошлар бир вақтнинг ўзида бир неча давлат тадбирида қатнашиш борасида буйруқ келиши боис¸ ҳаммасини қилишнинг иложи йўқлигини айтишди:
- Бир вақтнинг ўзида турли вазирлик ëки бошқа давлат тадбирларида иштирок қилишга буйруқ оламиз. Бу орада яна тўй¸ кинода суратга тушиш¸ фонограмма ëзиш каби машғулотлар бор. Битта давлат тадбирига борсак¸ қолганлари биздан гина қилишади¸ дейди ўз исми айтилмаслигини ўтиниб сўраган манба.
Суҳбат асносида ашулачиларнинг юқори мартабали амалдорлар тўйига бора олмаслиги ҳам адоватга замин бўлиши ҳақидаги маълумотларни олдик.
Лицензиядан маҳрум қилинган икки гуруҳдан бирининг исмини айтмаган вакили “пахтага бормаган ашулачилар қора рўйхатга киритилади”¸деган фикрда:
- Олдин битта нарса бўлган ака. Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан "санъаткорлар пахта теримчиларига бориб¸ концерт қилсин"¸ деган жойи бўлган эди. Ўшанга пахта теримларига, хуллас бир кун биттаси телефон қилиб “Ака, хизмат бор” деди. “Қаерда?” десам, “Чинозда” деди. “Ака, бизнинг вақтимиз йўқ. Клип сëмкамиз бор”. “Йўқ, бориб бермасанглар бўлмайди. Мана шунча пул бераркан”. “Аниқми? Сизлар ҳам бўласизларми?” дедим. “Ҳа” деди. Кейин 1000 доллар берди қўлимга. Эртаси куни соат 9 да ўртоқ бошлиқ ҳурматли Азамат Ҳайдарович хоналарига чақиртирдилар. “Нимага давлат тадбири пахта учун пул олаяпсизлар?”. “Биз пахталигини билганимиз йўқ” деб сразу пулни қайтариб бериб, ундан ташқари Чинозга, Тўйтепага, Юқори Чирчиққа, Давлат солиқ академияси коллежига бориб, хизматларни ўтаб, чиройли қилиб келдик. Лекин пахталигини билмаганмиз пул олаëтганда. Шу тушунмовчилик бўлган ўртада. Бундан бошқа ортиқ тушунмовчилик бўлмаган. Лекин шу давргача айтилган "Ëшлар фестивали" борми, давлат тадбирлари борми вилоятларда, "Меҳрибонлик уйлари" борми, биринчи айтишлари билан сразу бориб берамиз¸ дейди суҳбатдош.
Лицензиядан мосуво бўлган яна бир гуруҳ вакили эса¸ эстетик муаммолар боис тушунмовчиликлар келиб чиққанини билдирди:
- Ҳозирча запрет ҳужжатини олганимиз йўғу лекин ҳозир шу нимада тушунтириш ишлари олиб борилаяпти. Уже янги қўшиқни бугун¸ эртагача тақдим қиладиган бўлаяпмиз. Имконият беришди ҳозир. Раҳбариятни хафа қилганимиз йўқ, лекин бизларнинг йўналишимиз молодежний. Асосан шоир ва бастакорлар билан ўзимиз ишламаймиз. Бизларда бастакор ҳам, шоир ҳам гуруҳ солисти Зоҳид Рисқиев. Олиб бориб бердик. Йил бошидан бери давлат тадбирларида чиқишни ўзимиз хоҳлаймиз. Лекин ашула олиб бориб берамиз, ҳеч чиқиш имконияти бўлмайди. 14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига олиб бориб бердик. 8 март, кейин Наврўзга олиб бориб бердик. Уч кун қолганда ашуламиз олиб ташланди, программадан чиқариб ташланди. Ундан кейин Бухоро “Умид ниҳолларига” олиб бориб бердик. Очилишида бордик. Ундан ҳам олиб ташлашди. Кейин ëпилишига қўйишди. Ëпилишида шаҳарда ҳурматли ўртоқ бошлиқ ўзлари айтганлари учун бу ëқда шаҳарда галаконцертда қолдик ўша куни. Тўртта ашула олиб борган бўлсак, тўрттаси ҳам ўтмади. Ҳозир икки кун муддат олдик. Икки кун муддатда мустақиллик байрамига ашула қилиб берамиз¸ дейди исми айтилмаслигини истаган суҳбатдош.
Ашулачилар жилови “Ўзбекнаво” қўлида
“Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмасининг ўз исмини айтмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда ашулачилар билан ишлашнинг “ўзига Xос нозик” тарафлари борлигини айтиб берди:
-Булар билан қаттиқ гаплашмасангиз бўлмайди. Сал бўш келсангиз, кеча пайдо бўлиб уч-тўрт мухлис орттирган ашулачи сизни бемалол тортинмасдан ҳақорат қилаверади. Босар-тусарини билмаган ҳофизларни рамкада ушлаб туриш учун “Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмасининг лицензия келишуви мавжуд. “Ўзбекнаво” дан лицензияси бўлмаган бирорта ашулачининг қўшиқ айтишга ҳаққи йўқ, дейди мулозим.
Суҳбатдошга кўра, "Ўзбекнаво" ашулачиларни лицензиядан мосуво қилишдан олдин улар билан тарбиявий соатлар ўтказади
Масалан, ўтган ойда “Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмаси ўтказган мажлисда ашулачиларнинг "очиқ-сочиқ кийиниши¸ беҳаë турмуш тарзи" танқид қилинган эди.
Мажлисда ўзбек милиционерларини сўкиб Интернетдаги Youtube.com портали қахрамонига айланган Абдулла Қурбонов тақдири бошқа ашулачиларга ўрнак бўлиши кераклиги уқтирилган.
Абдулла Қурбоновнинг одоб доирасидан чиққан ҳолда милиция ходимларини "порахўр" деб сўккани акс этган видеотасвир Интернет ва қўл телефонларида тарқатилгач, қўшиқчи 22 феврал куни лицензиядан мосуво қилинган эди.
“Запрет”даги машшоқлар
18 июн куни ўнга яқин ашулачи лицензиядан мосуво қилиниб Ўзбекистон шоу бизнесидаги исталмаган шахслар рўйхатига қўшилди.
Бундан олдин Ўзбекистондаги кўнгилочар матбуот намунаси бўлган Sayyod.Uz нашри “ЗАПРЕТлар хит-паради! Шоҳруҳдан Юлдузгача” деган мақолани эълон қилди.
Бу мақолада Фаррух Зокиров¸ Шерали Жўраев¸ Юлдуз Усмонова ¸ Обид Асомов¸ Севара Назархон¸ Шаҳзода Матчонова¸ Шоҳруҳ рэп¸ Феруза Жуманиёзова¸ Отабек Мадраҳимов¸ Озода Нурсаидова¸Фаррух Соипов каби санъаткорларга қўйилган тақиқ сабаблари ҳақида ëзилди.
Нашрнинг ëзишича¸ аксар ҳолларда ашулачиларнинг давлат тадбирлари ва мулозимлар тўйларига бормагани муаммога сабаб бўлмоқда.
Озодликка исмини айтмаслик шарти билан суҳбат берган Тошкентдаги “Истқилол” концерт залида ишлайдиган аëлнинг айтишича, Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова ҳамда Абдулазиз Каримов каби қўшиқчилар билан шартнома тузмаслик борасида юқоридан оғзаки буйруқ бор.
Айни пайтда¸ суҳбатдош буйруқнинг айнан қайси ташкилотдан тушганини айта олмади.
Shov-shuv.uz нашри раҳбари Жасур Ҳамроевнинг Озодликка айтишича, Юлдуз Усмонова ҳамда Шерали Жўраевларга концерт фаолияти тақиқланмаган:
- Уларда биринчи даражали лицензия бор. Бу иккала санъаткор учун қўшиқ айтиш тақиқланмаган. Шу ўринда ашулачи тилига эҳтиëт бўлса, ҳеч бир муаммога дуч келмайди, деган гапни қўшиб қўймоқчиман. Ўзингиз тушунасиз, деди Жасур Ҳамроев.
Давлат тадбиридан қочмайдиган санъаткор
“Уйқудаги гўзал” қўшиғи билан танилган Шербек Шодиев Озодлик билан суҳбатда давлат тадбирларида иштирок этишни ўз гражданлик бурчи деб билишини алоҳида ғурур билан таъкидлади:
- Мен ҳар доим давлатимиз ўтказаëтган тадбирларга кечикмасдан бориб чин дилдан¸ астойдил хизмат қиламан. Мен давлат тадбирларида қатнашишни тўйлар ва тижорий концертлардан кўра юқори қўяман. Бундай сидқидил хизматим боис¸ мен ҳеч қачон танбеҳ эшитмадим. Боз устига¸ кўкрак нишони билан тақдирланганман¸ дейди ашулачи Шербек Шодиев.
Суҳбатдош мулоқот давомида “Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмасининг Ўзбекистон мустақиллиги тантаналарини менсимаган ашулачиларга нисбатан қўллаëтган интизомий чораларини тўғри деб ҳисоблашини ҳам қистириб ўтди.