Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:27

WhatsApp Пахтакор: "Пахтани деб операцияни ҳам қолдиришди"


WhatsApp Пахтакор блогига 20 сентябр куни йўлланган сурат.
WhatsApp Пахтакор блогига 20 сентябр куни йўлланган сурат.
Озодликнинг пахтакор блоггерлари сафига қўшилган илмий ходим пахта боис унинг учун белгиланган жарроҳлик амалиёти кечиктирилганини ёзди. У шикаст еган оёғи билан аввал пахтага борган, ўрнига мардикор ёллаган ва қайтгач, амалиёт ўтказилган. Пахта мавсумида кўрган-кечирганлари билан ўртоқлашаётган муштарийлар битикларини “WhatsApp Пахтакор” блогида ўқиб боринг! WhatsApp + 420 608 549 460


"Амалиёт учун 650 минг сўмлик чўтал"

“WhatsApp Пахтакор” блогига ёзган илмий ходимлардан бири оёғига белгиланган жарроҳлик амалиёти айнан пахта терими боис қолдирилгани ҳақида ёзди.

Унинг мактубда айтишича, у ишлаган институтдан шифохонага боғланишиб, оёғи операция қилиниши лозим бўлган беморнинг пахта теримига бориши шарт эканини айтишгач, амалиёт ҳам қолдирилган.

Қуйида ўша мактуб ўзгаришсиз келтирилмоқда:

"... футбол мусобакасида мени шикаст олдим. Операцияга ...га ... сентябр кунига ёзилдим, бирок пахта терими сабабли ишхонамдаги хамкасбим шифохона директорига Менинг институтим ректори номидан тел килиб мен пахтага боришим кк деди ва директор операцияни отмен килди. Мен мажбур бб 17.09 пахтага кетдим. У ерда теримчи топиб, 1 ойга 650000 бериб шу куни кайтдим ва директор рухсати бн ётдим ва хозир операциядан чикдим..."


"Касаллар ҳам пахтага!"

Озодликнинг “WhatsApp Пахтакор” блогига ёзган теримчи блоггерлардан бири пахта теришни соғлиги кўтармайдиган хаста талабалар ҳам теримга мажбурланаётгани ҳақида ёзди.

Тиббий маълумотнома олиш учун навбат.
Тиббий маълумотнома олиш учун навбат.
У блогига суратни ҳам илова қилди.

Қуйида бу битик ўзгаришсиз келтирилмоқда:

"... Sprafkaga ochertta turiwpti VKK si un bitta pechatga. ... inst. Xozir instka borudm VVK siga pechat urilgan ozod qlinganlaniyam ertadan paxtaga opketvotkanakan xich bomaganda 3kilodan bosayam terasalla dvotkanmuw Maniyam sprafkami qabul qliwmadi ertaga ertalap 8da severniy vakzaldan opketiwarmuw😔

Babr qabul qliwmadi. Zamglavrach borp uwatta bogilp kegin keyn ozod bolasan didi Wunaqa bosa keyn ozod qliwarmuw paxtadan😔

agar alergiya kuchayp ketsa ast boladiyu dsala onam bza bilmimza ketadi bu qz dp qabul qmadi bugun Astma dmoxchidm..."


"Бир марталик душ қабул қилиш 3 минг сўм"

Самарқанд вилоятидан ёзган теримчи муштарий ҳашарчилар учун ҳозирланган шароитдан норози бўлди.

Пахта теримига борган теримчиларга кечки овқат тарқатилмоқда.
Пахта теримига борган теримчиларга кечки овқат тарқатилмоқда.
Унинг ёзишича, свет ва газ йўқ, ювиниб-тараниш учун шароит эса мутлақо аянчли аҳволда.

Унинг ўзгаришсиз келтирилган битикларини ўқинг:

"... Самаркандда мана пахта терими учун институт боллари келиб жойлашишди. Лекин газ, свет йок Штаб шароити купчиликни кониктирмаяпти

Шу сабаб талабалар пул тулаб ижарада туришмокда. Ижара хакки 35 минг, хар сафар душ кабул килш эса 3 минг. Ахир узиз уйланг терим учун берилаетган пул жуда кам белгиланган.

Далалардаги пахта ахволи эса теримни кийинлаштиради. Талаба хар кун чанг даладан келиб душ кабул килса, уларнинг берган пули 1 ойлик душ пулига хам етмайди..."



"МАРДИКОР - 2013" танлови

Муштарийлар ўзаро ҳазиллашишмоқда:

"...Ха яна бир хабар республика буйича "МАРДИКОР 2013" танлови бошланди. Ким куп пахта тераркан..."


"Пахтада берилган овқатни емадик"

Пахта теримига борган шаҳарлик бир гуруҳ теримчи штабда берилган карам шўрвани ичмасдан, пахта тераётган туман марказидаги емакхонага борганини ёзди.

"... Paxtani ovqatini yemi ...ga kafega keldik. Kafe molhonadan badtar Ovqatiga chidasa boladi lekin gigiena 0..."


WhatsApp Пахтакор” блогига Сиз ҳам ёзинг!

Ўқиганингиз, Озодлик муштарийси “WhatsApp Пахтакор” блогига йўллаган мактуб. Ушбу блогда тилга олинган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Аммо, бундай мактубларни чоп этиш ва сиз муштарийни ҳам бунга чақиришдан мақсад блоггерлардан келган маълумотларга имкон қадар аниқлик киритиб, асл вазиятни ўрганишдир!

Марҳамат, мактуб ёзинг, Ўзбекистон пахтазорларидаги воқеъликни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритишда Озодлик билан ҳамкорлик қилинг!


Манзилларимиз:

WhatsApp + 420 608 549 460
E-mail: ozodlikmail@gmail.com, isakovab@rferl.org
Skype: Ozodskype, issakovab
Twitter:@BarnoAnvar
Mоб: +420 602 612 713 (SMS ва қўнғироқлар)
Факс: +420 2 2112 6604
XS
SM
MD
LG