Линклар

Шошилинч хабар
23 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:26

Ўзбекистон президенти Россиядаги мардикорларни "дангаса"га чиқарди.


Ислом Каримов: “Москвада кўча супураётган ўзбек – дангаса”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00

Ислом Каримов: “Москвада кўча супураётган ўзбек – дангаса”

Ўзбекистон президенти фикрича, Москва кўчаларини супуриб, одамни жирканишга мажбур қилаётган бу “дангасалар” катта пул топиш учун у ёқларга борган ва ўзбек миллатини шарманда қилмоқда. Ислом Каримовга кўра, Ўзбекистондаги ҳаёт жуда яхшилигидан кўчаларда тиланчи қолмаган.


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов19 июн куни Жиззах вилоятига қилган сафарида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини яна тилга олди:

- Мен сизларга шундай тавсия бераман. Қўл остингизда ишлаётган одамларни ҳеч қачон қийнаманглар, ундай қилмадинг, бундай қилмадинг, деб. Энди дангасалар ҳозир Ўзбекистонда камдан кам. Энди дангасалар деб кимни ҳисоблайман, мана Москвага бориб кўчаларни, майдонларни супурадиганларни. Ўтда нима йўқ, одам жирканадики ўзбек миллатидан шунақа бориб, ўзига бир бурда нон топиш учун ўша ёққа бориш керак экан. Ҳа, Ўзбекистонни ўзида ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ, барака топгур!... Бунақаларни дангаса дейманки, катта пул тезроқ топиш учун у ёққа бориб шарманда қилади ҳаммамизни, деди Ислом Каримов.

Россия Марказий Банкининг маълум қилишича, 2012 йилда ўзбекистонликлар ватанларига пул жўнатишда биринчи ўринга чиқиб олган. Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлари ўз уйларига жўнатаётган маблағ миқдори ўтган йилда жаъми 6,241 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Бу маблағ Ўзбекистон пахта ва газ экспортидан олаётган даромаддан бир неча баравар кўпдир.
XS
SM
MD
LG